14.
|
Тизим тузилишига қўйиладиган талаблар
|
Терминал комплекслари лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:
объект ташқарисида баланд овозда (динамик) матнли хабар беришни (огоҳлантириш) таъминлаш;
объект ичикарисида баланд овозда (динамик) матнли хабар беришни (огоҳлантириш) таъминлаш.
Тизимни қуришда қуйидаги қурилиш принциплари таъминланиши керак:
иерархияга асосланган (босқичма-босқин бўйсунув) бошқарув тузилиши - бошқарувнинг юқори даражасига бўйсуниш, Ўзбекистон Республикасида хабар бериш тизимлари фаолият кўрсатишида барча функционал, ташкилий ва техник талабларни белгиловчи амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бажарилишини таъминлаш;
хабар бериш жараёнини марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган, автоматик, автоматлаштирилган ва қўлда бошқариш;
хабар беришнинг бориши тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш журналлари барча очиқ хабар бериш серверларининг алоқа каналлари орқали бўйсунувчи терминал комплекслари бўйлаб амалга оширилган урунишлар ва уларнинг натижалари, терминал комплекслари билан (хабар бериш ва вақти-вақти билан ўтказиладиган назоратлар пайтида) алоқа линияларининг ҳолати, терминал комплексларининг ўз-ўзини диагностика қилиш тизимларидан (хабар бериш ва вақти-вақти билан ўтказиладиган назоратлар пайтида) келган маълумотларни ҳамда терминал комплексларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Тизим қуйидаги тарзда қурилиши керак:
объект ХМАТ хабар бериш жараёнларини бошқарувчи ва терминал мажмуаларидан уларнинг созлиги, алоқа каналларининг созлиги ва хабар бериш вақтида ёки вақти-вақти билан терминал мажмуаларининг ҳолати тўғрисида маълумотлар йиғишни амалга оширувчи юқори даражадаги бошқарув пунктлари ХСда маълумотлар таъминоти сақланади (абонентларнинг маълумотлар базаси ва хабар бериш сценарийлари) ва МДТ амалга оширилади. Тегишли юқори даражадаги ХМАТ ХС ва БМЭҲМ орқали маҳаллий даражадаги ва вилоят қуйи дарадасидаги ахборот марказларининг бошқарув пункти навбатчи ходимлари пультидан ва/ёки бошқарувчи БМЭҲМдан олинган кўрсатма бўйича ХС вазифаларни асинхрон бажаради. Агар алоқа каналида вақтинчалик узулишлар бўлганда ёки бошқарувчи ва терминал мажмуалари тайёр бўлмаганда, бартараф қилинадиган хатоликлар содир бўлганда хабар беришнинг кечикиши, бошқа ускуналарда бошқа алоқа каналлари орқали хабар бериш амалга оширилишида таъсир кўрсатмаслиги керак. Асинхронлик хабар бериш сигналлари ва маълумотларнинг тўпланиши бўйича тегишли дастурий-аппарат қарорлари билан таъминланиши керак, шунингдек, ХСнинг кўрсатмалари бўйича объект даражасидаги ХМАТнинг ҳар бир ускунаси мустақил бошқарилиши керак. Объект даражасидаги ХМАТ ДТВМ автоматик режимда АУВКнинг техник воситаларидаги тўхталишлар ёки бузилишларда тармоқда носоз бўлинмаларнинг ишини қоплаш имконини берувчи заҳира каналига ўтишни ва у бўйича хабар бериш сигналлари ва маълумотлар берилишини таъминлаши керак; |
|