т/р
|
Асосий маълумотлар ва талаблар рўйхати
| Асосий маълумотлар ва талаблар мазмуни |
|
|
|
гуруҳ сайлов; якка тартибдаги.
Бошқарув обектлари ўртасида бошқарувчи кўрсатмалар ва маълумотлар алмашинуви барча даражадаги ХМАТ ДТВМ иерархиясининг ягона МДТи ёрдамида амалга оширилади.
|
|
17.
|
Лингвистик қўллаб-қувватлашга қўйиладиган талаблар
|
Фойдаланувчиларнинг ўзаро мулоқотини ташкил қилиш учун барча қўлланиладиган дастурий таъминот тизимлари рус тилидан фойдаланиши керак.
|
|
18.
|
Объект даражасидаги ХМАТ ДТВМнинг таркиби
|
Объект даражасидаги ХМАТ ДТВМга қуйидагилар кириши керак:
маълумотлар узатиш воситалари мажмуи (МУВМ);
объект ташқарисидаги баланд овозли матнли хабар бериш (огоҳлантириш) терминал мажмуалари;
объект ичикарисидаги баланд овозли матнли хабар бериш (огоҳлантириш) терминал мажмуалари.
Локал даражадаги ХМАТни лойиҳалаштиришда керакли заҳира каналлари сони, терминал мажмуалари (комплекслари) сони ФВВ билан мувофиқлаштирилади.
|
|
19.
|
Ускуналарга қўйиладиган талаблар
|
Баланд овозли қурилмаларни ишга туширувчи терминал мажмуаларга талаблар:
мустақил энергиятаъминотига эга барча операцияларни қайд қилинишини (аниқ ижро вақтини қайд қилиш билан) амалга оширувчи қурилманинг мавжудлиги, қайсики ёқиш, ўчириш, ишга тушириш, ишга тушириш хатоси, шунингдек, носозлик кодлари: қурилма ички модулидаги носозлик, таъминот тизимидаги носозлик, баланд овозли қурилмадаги носозлик (таъминот фазаларидаги узулиш, ерга қисқа туташувлар)ларни;
журналдаги ҳодиса қайдларини ўчиришга қарши ҳимоянинг мавжудлиги;
терминал мажмуалари Ethernet-каналининг UDP-протоколи бўйича паст сифатли алоқаси (16 Кбит/с) билан кенг қамровли эшиттириш кўрсатмаси қабул қилингандан сўнг баланд овозли (динамик) қурилмаларни ишлатишга оммавий (гуруҳлаб) ишга туширишни амалга ошира олиш қобилияти мавжудлиги;
муқобил бошқарув канали орқали ишлаш имконияти (ички модулларни қўшиш ёки уларни тўғри келувчи бошқа турига алмаштириш йўли билан): GSM-каналининг овоз тракти, оҳанг частоталари канали (ОЧ), симли ажратилган линия (АЛ), коммутация қилинувчи телефон линияси (КЛ), аналог радиостанцияларининг овозли тракти (АР);
БП билан алоқа қилиш учун хDSL-модем қурилмаси ичига манбаа билан таъминловчи ўрнатиш имконияти;
қабул қилувчи ва узатувчи (датчик) қурилмани очувчи ва унинг очилиши тўғрисида навбатчи ходимга маълумот етказувчи қурилманинг мавжудлиги;
бошқарув қурилмаси (пункти)да аниқланган хатоликларни алоқа каналлари орқали навбатчи ходимга кўрсатиш учун етказиш;
-60 дан +60 даражагача ҳароратда қурилманинг ишлаши учун IP54дан кам бўлмаган даражадаги ҳимоя қобиғига эга бўлиши.
Аҳолига баланд овозда (динамик) хобар берувчи терминал мажмуаларига қўйиладиган талаблар:
алоқа тармоғи орқали келган ёки қурилма хотирасида сақланаётган маълумотларни овозли тракт каналига юбориш;
электрон сирена сигнали генераторининг ўрнатилганлиги ва масофадан туриб ёқиш/ўчириш кўрсатмалари бошқариладиган шохли баланд овозли (динамик) қурилмалар мавжудлиги;
|
|
|