13.
|
Тизим архитектурасига қўйиладиган талаблар
|
барча юқори даражадаги ХМАТ ДТВМ мажмуаларининг БПдан кўрсатмаларни қабул қилиш ва ижросини таъминлаш;
мавжуд ва янги ўрнатиладиган охирги (оконечный) хабар бериш воситаларини (терминал мажмуаларини) бошқариш. Лойиҳалаштирилаётган тизимлар таркибига кирувчи барча лойиҳалаштирилаётган ва мавжуд баланд овозли матнли хабар бериш ускуналар объект даражасидаги ХМАТга уланган бўлиши;
ФВ хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида ахборотларни бериш, сақлаш, қайта ишлаш ва йиғишнинг технологик жараёнларини комплекс автоматлаштириш;
объектда табиий ва техноген хусусиятли ФВнинг юзага келишини аниқлаш учун мониторинг қуйи тизимини ташкил этиш, ёки ФВ юзага келиши, юзага келиш эҳтимоли ҳақида ишончли маълумотни бера оладиган ташқи мониторинг қуйи тизимлари (агар объектда мавжуд бўлса) билан боғлана олиш имконияти. Лойиҳа ишларини бажариш доирасида қуйидаги ечимларни ташкил этишни назарда тутиш:
1. Объект ходимларига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш терминал мажмуалари;
2. Қуйи тизим объект даражасидаги терминал мажмуаларини юқори даражадаги ХМАТнинг БПдан сигнал ва маълумотларни қабул қилиш ва узатиш усули билан бошқариш;
3. Асосий (Ethernet-каналлари орқали хабар бериш сигналлари ва маълумотларини узатиш, етказиш) ва захира (GSM ва CDMA тармоқларининг овозли каналларида (TCH/FS, TCH/HS) хабар бериш сигналлари ва маълумотларини узатиш, етказиш) маълумотларни узатиш каналлари.
Лойиҳалаштирилаётган тизим ДТВМ базасида қурилади.
Тизим қуйидаги ДТВМ таркибини ўз ичига олиши керак:
баланд овозли матнли хабар бериш терминал комплекслари ва АУВК.
ДТВМ тизими АХТ ДТВМ таркибидаги серияли ишлаб чиқарилувчи ускуналар асосида Бухоро вилояти маҳаллий даражасидаги мавжуд хабар бериш тизимига (унинг узоқ муддатли ривожланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда) уланишни таъминлаш (интеграллаштириш) назарда тутилган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
Объект даражасидаги ХМАТ қурилишида қурилишнинг қуйидаги асосий принциплари таъминланиши керак:
мавжуд рақамли алоқа каналлари ишлатилиши ва коммуникация инфратузилмасида пайдо бўлувчи янги алоқа ва маълумотлар узатиш тизимларига мослашиш имконияти;
барча функционал, ташкилий ва техник талаблар бажарилишини, объект хабар бериш тизими ишлашини амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида таъминлаш;
терминал комплексларининг жиҳозлари хотирасида сақланган олдиндан тайёрланган бир типдаги (типовой) огоҳлантириш хабарларини ёки БПнинг навбатчи ходимлари томонидан яратилган ностандарт хабарларни, огоҳлантириш сценарийларини ишга тушириш имконияти.
фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳудудининг чуқурлиги (радиуси) – объект биносидан 0,5 км. масофада, 0,5 км2 – майдон.
|
|