Қорақалпоғистон тиббиëт институти
Ректори, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ____________О.А.Атаниязова
«___» __________ 2021йил
ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ШТАБИ БОШЛИҒИНИНГ
ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Филиал Фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади ва унинг номидан фуқаро муҳофазаси бўйича тегишли фармойиш (топшириқ)ларни бериш ҳуқуқига эга.
Штаб бошлиғи ФМ штаби фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади ва ташкилий, муҳандис-техник, тиббий ва объект ФМ бошқарув органлари, куч ва воситаларини тинч ва ҳарбий даврдаги фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланишга тайёрлашга қаратилган бошқа махсус тадбирларнинг комплекс ижросини таъминлашга масъулдир.
Ходимларнинг табиий ҳамда радиацион, кимёвий ва бактериологик техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шунингдек, террорчилик хуружларидан муҳофаза қилишга қаратилган муҳандис-техник, тиббий тадбирларни амалга оширади. Ходимларнинг ФМ сигналларидан тезкор хабардор бўлиши учун бошқарув, алоқа ва хабар бериш ишларини, ФМ хизмат ва тузилмаларининг шакллантирилишини, уларни шахсий таркиб ва зарурий жиҳозлар билан таъминланишини ташкиллаштиради.
Комплекс ва қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларига, ФМ тузилмалари билан махсус-тактик ўқувларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларини ташкил этади, раҳбарлик қилади ва уларда бевосита қатнашади. ФМ раҳбарлар таркиби, ФМ тузилмаларини тайёрлаш ҳамда тасдиқланган режа асосида ходимларни ўқитиш бўйича тадбирларни режалаштиради ва амалга оширади.
Фавқулодда вазиятлар рўй бериши эҳтимолини назарда тутиб, уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида белгиланган тартибда моддий ва молиявий ресурслар захираларининг яратилиши, уларнинг сақланиши, ФМ мавжуд ҳимоя иншоотларининг доимий шайлигининг таъминланишини назорат қилади ҳамда янги ҳимоя иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва мавжудларини таъмирлаш ишларида иштирок этади.
Ҳалокат ўчоқларида террорчилик хуружлари, душман томонидан замонавий қирғин қуролларининг қўлланилиши, табиий офатлар, авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда амал оширилиши зарур бўлган авария-қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни бажарилишини ташкил этади ва ушбу жараёнда ФМ тузилмаларига раҳбарлик қилади.
Тинч ва ҳарбий даврда объектларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида қатнашади. ФМ тизимини такомиллаштиришга доир режа ва ҳужжатлар ишлаб чиқиш, тезкор тайёргарлик, раҳбарлар таркиби, ФМ тузилмалари ва ходимларни ўқитиш, ФМни шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйишга оид буйруқ, фармойиш ва йўриқнома, тезкор ахборот Табелига мувофиқ ҳисобот ҳужжатларининг лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этади ва ўрнатилган тартибда лойиҳаларни ФМ бошлиғига киритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |