Эпидемия хавфи туғилганда
Ишчи ходимлар ўртасида шифокор эпидемиолог ёрдамида тиббий орасталик хақида мавзу ўтказишни ташкил қилиш;
ходимларни қўзғатувчи касалликга қарши эмлашни бошлаб юбориш;
юқумли касаллик тарқатувчига қарши илова бериш учун дори – дармон олиш ва илова бериш жойини ташкил қилиш.
ҚР ВК (ФВБ) штаби бошлиғининг эвакуация қилиш хақидаги буйруғи олинганда, эвакуация ишларини олиб бориш, Авторанс хизмати томонидан ажратилган автоулов воситалари ёрдамида кўчирилади.
Ишчи ходимларни тўпланиш пунктига пиёда соф бўлиб олиб борилади. У ерда ЧҚ16 соатгача йиғилишади, автоулов воситаси эвакопункт нуқтасига етиб келиши ЧҚ17 соат, одамларни автоуловга чиқариш муддати ЧҚ17:30 соат.
Захира нуқтасига етиб боргунга қадар эвакуация қилинувчиларга барча моддий таъминот, озиқ овқат ва ҳимоя воситалари тарқатилади.
Кучли зилзила бўлганда
Барча ишлар тўхтатилади, электрқуввати, газ, сув ўчирилади;
Бинодагилар дарҳол ўз жойларидан чиқиб кетишлари шарт;
зилзиладан кейин талофат миқдори аниқланади ва биринчи ёрдам кўрсатилади.
ҚР ВК (ФВБ) штаби кўрсатмаси асосида аҳолига маълумот бериб туриш ва бажарилишини назорат қилиб туриш;
ҚР ВК (ФВБ) штабига вазият ҳақида маълумот бериб туриш.
Ҳарбий ФВ учун махсус мавзулар
Зилзила хавфи туғилганда
Ишлаб турган ускуналарни тўхтатиб қўйиш;
электр, газ ва сув тармоқларини узиб қўйиш;
дарҳол бино ташқарисига чиқиб кетиш, шунда бино баландлигидан
1,5 баробар узоқликда туриш;
бинодан ташқарида бўлганда иншоотдан, сим ёғочлардан нарироқда бўлиши шарт.
Ёнғин хавфи туғилганда
Бирламчи ўт ўчириш ускуналарини назоратдан ўтказиб қўйиш ва шайлаш;
гуруҳларда назоратчиларни кучайтириш;
ўт ўчириш мосламаларини текшириб қўйиш.
Ўта заҳарли ва радиацион моддалар билан заҳарланиш хавфи туғилганда
Шахсий ҳимоя воситаларини (АИ – 2, газниқоб ГП – 5, ГП-7, ИПП – 8) тарқатишга шайлаб қўйиш, газниқобларни техник смозлигини текширишни ташкил қилиш;
шамолнинг йўналиши ва тезлигини назорат қилишни ташкил қилиш;
ходимлар билан газниқоб ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳақида мавзу ўтказишни ташкил қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Бошқармани ташкил қилиш
Табиий офат содир бўлганда объект ФМ штаби 18 соат давомида бинодан 50 метр нарида чодир ичида бошқарма нуқтасида ўз ишини бошлаб юборади.
ҚР ВК (ФВБ) ФМ штаби билан биргаликда телефон алоқаси ва вакиллар орқали узлуксиз алоқа ўрнатади. ФМ тузилмаси звенолари билан вакил ва шахсан ўзи алоқада бўлади. ҚР ВК (ФВБ) штабига маълумотлар берилади.
Эслатма: аниқ мақсад, мавзулар муддати ва ижрочилар муддатли режа дастурида кўрсатилган.
-
Илова:
|
1. Табиий офат даври учун муддатли режа дастури.
|
|
2. ФМБ нинг табиий офат талофатларини бартараф этиш қарори.
|
|
3. ФВ даври учун огохлантириш ва йиғиш учун ташкилий тизим.
|
|
4. Эвокомиссия мавзуларини бажариш ҳисоби.
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |