Эвакуация комиссияси раиси А.Пахратдинов
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Қорақалпоғистон тиббиëт институти
Ректори, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ______________О.А.Атаниязова
«___» __________ 2021 йил
ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ТУЗИЛМАСИ САРДОРИНИНГ
ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Фуқаро муҳофаси тузилмаси сардори объект фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғига ва унинг ўринбосарига бўйсунади.
Фуқаро муҳофаси тузилмаси сардорининг мажбуриятлари:
- фуқаро муҳофазаси бўйича ўз билимларини доимо ошириш, шахсий таркиб билан машғулотлар олиб бориш, белгиланган табел жиҳозларига мувофиқ шахсий таркиб билан жамланган, мол-мулк ва асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган бўлишига ғамхурлик қилиш;
- ўз қўли остидаги ходимларнинг аҳлоқий-психологиясини ва иш қобилиятларини, фамилияси, исми, шарифини, йиғилиш эълон қилинганда уларни тезда чақириш йўлларини билиш;
- "Йиғин" сигнали эълон қилингандан сўнг белгиланган ҳудуддан шахсий таркибни чақиришни ташкил этиш, улар етиб келишини назорат қилиш, шахсий таркибга мавжуд мол-мулк ва асбоб-ускуналарни бериш ҳамда мўлжалланган вазифаларни бажариш учун шай ҳолатга келтириш;
- қутқарув тузилмаси сардори ёки объект фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғидан қутқарув ишларини олиб бориш учун вазифа олиш ҳамда бажариладиган ишлар жойи ва ҳажмини, объект бузилганлиги (зарарланиши) даражасини, ушбу зоналарда одамлар мавжудлигини, ишни бошлаш ва тугатиш вақтини, имкониятларни кучайтириш учун қўлланилиши мумкин бўлган воситаларни, ишларни бажариш вақтида алоқа ва бошқарув тартибини аниқлаштириш;
- қутқарув ишларини олиб боришдан олдин звено шахсий таркиби олдига вазифа қўйиш, ишларни бажариш ҳудуди ва у ерга етиб бориш тартиби, ишлар ҳажми ва звено ҳар бир аъзосининг мажбуриятлари, иш бажариш вақтида хавфсизлик чоралари, зарур бўлганда икки сменада ишлаш учун шахсий таркибни тақсимлаш;
- қутқарув ишларини олиб бориш вақтида тузилма сардори ва объектнинг фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи билан доимий алоқа сақлаб туриш, қилинган ишлар юзасидан ахборот бериш, яна нима қилиш кераклигини ва иш бажариш ҳудудидаги умумий вазиятни билиш;
- барча куч ва воситаларни бузилган ва зарарланган иморатлар ичида қамалиб қолган одамларни зудлик билан қутқаришга жалб этиш;
- ишларни бажариш давомида шахсий таркиб томонидан техника хавфсизлигига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратиш, бажарилаётган ишлар боришини доимо назорат қилиш ва тегишли фармойишларни ўз вақтида бериш;
- ишларни бажариш учун белгиланган вақт тугашидан сўнг ишчилар дам олиши ва овқатланиши учун смена алмаштириш. Ишга янги келган смена ишчиларига иш шароитларини, вайроналар остида одамлар мавжудлигини, ҳимоя ва хавфсизлик чораларини тушунтириш;
- қутқарув ишлари ўтказилгандан сўнг, зарур бўлган вазиятда, шахсий таркибни, кийимларни ва табел мол-мулкларни радиоактив, кимёвий, бактериал зарарланишлар ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддалардан тозалаш учун тўлиқ санитария ишловидан ўтказишни ташкил этиш.
Қутқарув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш.
Қутқарув ва бошка кечиктириб булмайдиган ишлар (ҚваБКИ) ўтказилиши объект фуқаро муҳофазаси штаби томонидан қисқа муддат ичида башоратлаш асосида режалаштирилади ва фавқулодда вазият юзага келгандан сўнг аниқлик киритилади
Қутқарув звеноси одатда ҚваБКИ ишларни ўз объектида олиб боради, лекин бошқа объектларда ишлаш учун жалб этилиши ҳам мумкин.
Фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи қутқарув тузилмаси сардорига вазиятни етказади. Объектни ва иш ҳажмини, ҳаракатланиш тартибини ва ҚваБКИ ўтказишни кўрсатган ҳолда вазифа қўяди.
Тузилма сардори шундан сўнг звено командирларига вазиятни, зарарланиш даражасини таърифлайди, бино ва иншоотлар бузилганлиги даражаси, юзага келган ёнғин ўчоқлари ва ҳ.к., қутқарув ишларини олиб бориш жойлари, ишларни бошлаш вақти ва давомийлиги, сменалар тартиби, тиббиёт ва махсус ишлов бериш пунктларини ўрнатиш жойини, ахборот бериш ва алоқани сақлаш тартиби, ўзининг ва объект фуқаро муҳофазаси штабининг жойлашган жойини, звеноларни кучайтириш воситалари ва кучлари тўғрисида тушунча берган ҳолда вазифаларни белгилайди.
Олинган вазифа асосида звено сардори ўз звеносининг шахсий таркибига вазифа куяди: объектда юзага келган вазиятни, иш бажариш жойи ва ҳажми, объектга етиб бориш тартиби, кун вақти, об-хаво ва унинг иш олиб боришга таъсири, шикастлантиришнинг (зарарлантиришнинг) иккиламчи омиллари ҳамда ишлар давомида хавфсизлик ва ҳимоя чораларини ифодалаб беради.
Звено сардори белгиланган иш режимини саклаб туради, барча ишларни назорат қилади ва бошқаради, звено шахсий таркиби томонидан хавфсизлик ва ҳимоя чораларига амал қилинишини назорат қилади, вазият ўзгаришини кузатади ва иш натижалари тўғрисида тузилма сардорига ва объект фуқаро муҳофазаси штабига доимий ахборот бериб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |