III – Боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ташкил этиладиган
ҳудудлар ва ташкилотлар 9. Тузилмалар ушбу Низомда белгиланган тартибда ташкил этилади.
Объет фуқаро муҳофазаси тузилмалари тузилади:
хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлган, шунингдек муҳим мудофаа ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ташкилотларда;
бошқа ташкилотларда, мулк шаклидан қатъий назар ишчи ва хизматчилар сони 50 ва ундан ортиқ бўлган объектларда.
Объект тузилмалари объект раҳбарига бўйсунади.
10. Объектда қуйидаги таркибдаги фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг гуруҳлари ташкил этилади:
қутқарув командалари;
разведка гуруҳлари;
алоқа (звено) гуруҳлари;
санитар дружиналари (санитар постлар);
ёнғинга қарши жамоалар (бўлинма, звенолар);
жамоат тартибини сақлаш жамоалари (гуруҳлари);
ҳимоя иншоотлари ва панагоҳларга хизмат кўрсатиш бўйича звенолар (ҳимоя иншоотлари ва панагоҳлари мавжуд бўлганларга);
бошқа тузилмалар.
IV – Боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини
ташкил этиш ва жамлаштартиби 11. Тузилмаларни тузиш ҳудудий-ишлаб чиқариш ва зарурий миқдор тамойилларига асосланади.
Ҳудудий-ишлаб чиқариш тамойили – тузилмаларни Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига кўра, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсинувидан қатъий назар барча объектларда мажбурий тартибда тузилишини англатади.
Зарурий миқдор тамойили – тинчлик ва ҳарбий даврдаги фавқулодда вазиятларда объектлар, аҳоли ва ҳудудларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича прогноз ҳисоблар ва авария-қутқарув ишларининг ҳажмига кўра фуқаро муҳофазаси тузилмарининг миқдори ва таркиби тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарорлари билан белгиланишини англатади.
12. Тузилмаларнинг турлари ва шахсий таркиб сони қуйидаги омиллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
объектда ёки объект ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган табиий
ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар;
объектлардаги ишчи ва хизматчилар сони;
объектларнинг бажарадиган вазифалари;
13. Тузилмалар сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрларини белгилаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) билан келишган ҳолда тегишли Фуқаро муҳофазаси бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар ва туманларда ташкил этиладиган тузилмалар хизматлари (тиббиёт тузилмаларидан ташқари) сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
объект тузилмалари сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан келишган ҳолда объект Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланади;
объектнинг сандружина (постлари) сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қизил Ярим Ой жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади ва объект Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланади;
объектнинг фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг тахминий ташкилий-штат бирлиги ва ҳисоби Низомнинг 1-2-сонли иловаларига мувофиқ амалга оширилади.
14. Тузилмаларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилиниши мумкин: ишга яроқли 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 18 ёшдан
55 ёшгача бўлган аёллар (ҳарбий хизматга мажбурлар, сафарбарлик талабномаси борлар, I, II ва III гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва 8-ёшгача фарзанди борлар, шунингдек ўрта-махсус, профессионал ёки олий тиббий маълумотга эга ҳамда 3 ёшгача фарзанди бор аёллар бундан мустасно).
Тузилмаларга тайинланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларда ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича бошқа тадбирларни бажаришда иштирок этишлари мажбурийдир.
15. Умумий турдаги барча тузилмалар ҳамда юқори тайёргарликдаги йиғма командалари (гуруҳлари) саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи цехлари ва участкалари ишчи- хизматчиларидан жамланади (улар ташкилотнинг ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатмасликлари керак). Қолган тузилмалар шахсий таркиб билан ташкилотдаги ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда (ишлаб чиқаришдаги сменалар) жамланади.
16. Тузилмаларни шахсий таркиб, зарур техника ва моддий-техник воситалар билан жамлаш объект Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ушбу тузилмани ташкил этаётган объектнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
17. Объект раҳбарлари тузилган тузилмалар замонавий техника, асбоб-анжомлар ва бошқа моддий воситалар билан таъминланишига, касбий тайёргарлиги ҳамда доимий жанговар шай ҳолатда бўлишларига шахсан жавобгар ҳисобланадилар.