қутқарув хизмати - фаолияти бўйича ягона тизимга бирлаштирилган, асосини профессионал қутқарув тузилмалари ташкил этган, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи;
фуқаро муҳофазаси тузилмалари – белгиланган фуқаро муҳофазаси тадбирларини бажариш учун ўз ходимлари ҳисобидан ташкилот томонидан ташкил этиладиган штатдан ташқари тузилмалар;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари – ишлаб чиқариш жараёнида фавқулодда вазият содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган кучли таъсир этувчи заҳарли, радиоактив моддаларни, шунингдек ёнғин- ва портлаш хавфи мавжуд бўлган моддаларни ишлаб чиқарувчи ва (ёки) ишлатувчи объектлар, гидротехника иншоотлари ва бошқа турдаги объектлар.
II – Боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг
турлари ва вазифалари
3. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари (кейинчалик - тузилмалар) тинчлик
ва ҳарбий даврдаги фавқулодда вазиятларда ҳамда бошқа фуқаро муҳофазаси тадбирларида қутқарув ишларини олиб бориш учун ташкил этилади.
4. Фуқаро муҳофазаси тадбирларини (кейинчалик - тадбирлар) тузилмалар мустақил ёки қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек ҳарбий даврда жойлардаги ҳарбий қўмондонлик органлари билан ҳамкорликда бажаради.
5. Тузилмалар бўлинади:
вазифасига кўра – умумий йўналишдаги (шикастланиш ўчоғида қутқарув ишларини олиб бориш учун) ҳамда хизматларнинг махсус тадбирларни (разведка, тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни чегаралаш ва ўчириш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳ.к.) бажарувчи тузилмаларига;
бўйсунувига кўра – ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, туманлар, шаҳарларда) ва объект тузилмаларига;
тайёргарлик муддатига кўра – юқори тайёргарлик (сигнал олингандан сўнг 6 соатдан кечикмай шай ҳолтга келадиган) ва кундалик тайёргарлик (сигнал олингандан сўнг 24 соатдан кечикмай шай ҳолтга келадиган) тузилмаларига.
6. Умумий йўналишдаги тузилмаларга йиғма командалар (гуруҳлар) қутқарув командалари (гуруҳлари) киради.
Йиғма команда (гуруҳ) қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш учун мўлжалланган.
Қутқарув командаси (гуруҳи) қутқарув ишларини олиб бориш учун мўлжалланган.
7. Объект тузилмалари бевосита ўз объектларида, шунингдек объектда
юз берган фавқулодда вазиятлар натижасида юзага келган зарарланиш зонасида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Юқори турувчи фуқаро муҳофазаси бошлиғининг қарорига кўра улар қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа объектлардаги тадбирларни бажариш учун ҳам жалб этилиши мумкин.
8. Объект тузилмалари қуйидагиларга бўлинади:
а) умумий ишларга белгиланган тузилмалар:
йиғма командалар (гуруҳлари);
қутқарув командалари (гуруҳлари);
б) хизматлар тузилмалари:
разведка ўтказиш (гуруҳлари, звенолари, радиацион, кимёвий назорат постлари);
алоқа (гуруҳлари, звенолари);
тиббий (санитар дружиналар, санитар постлар);
ёнғинга қарши (ўрмон ёнғинларига қарши командалар ва ёнғин ўчириш командалари, бўлинмалари ва звенолари);
жамоат тартибини сақлаш (гуруҳлари, звенолари);
яшириниш иншоотлари ва панагоҳларга хизмат кўрсатиш бўйича звенолар (химоя иншоотлари ва панагоҳлар бор жойларда).
Do'stlaringiz bilan baham: |