Табиий офатлар, йирик ишлаб чиқариш авариялари ва ҳалокатлар хавфи мавжуд бўлганда ҳамда вужудга келганда тадбирларни бажариш Фавқулодда вазиятлар хавфи мавжуд бўлганда амалга ошириладиган тадбирлар:
Фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисида хабардор қилишни ташкил этиш.
Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ва содир бўлганда фуқаро муҳофазасининг асосий тадбирларининг календарь режаси 1-иловада келтирилган;
шаҳардаги қорхона ва идоралар томонидан фавқулодда вазиятларда бериладиган ахборотлар рўйхатига мувофиқ, фавқулодда вазият вужудга келиши хавфи тўғрисидаги ахборот вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ҳамда вилоят ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига тушади.
вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фавқулодда вазиятлар хавфи ёки факти, қабул қилинган чора-тадбирлар ва режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисида ҳудудий фавқулодда вазиятлардан зарар кўриши мумкин бўлган манфаатдор маҳаллий ижро этувчи органларни “Жиззахтелеком” шаҳар филиали ёрдамида хабардор қилади.
аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисида ҳабардор қилиш ижро этувчи ҳокимият органлари (вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари) пунктларининг тезкор навбатчилари томонидан марказлаштирилган ҳабар бериш тизими ҳудудий тузилмаларида белгиланган тартибда фойдаланиб электросиреналарни ишга солган ҳолда, ҳамда радиотрансляция станцияси ва телемарказдан фойдаланиб вужудга келган вазият тўғрисида овозли ҳабарлар бериш орқали амалга оширилади.
фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ва улар юз берганда шаҳар ФВДТ хизматлари ҳамда аҳолини марказлашган тартибда ҳабардор қилиш тартиби
2-иловада келтирилган.
бошқарма ҳудудида фавқулодда вазиятларни олдини олишга, уларнинг оқибатларида етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар “Кундалик фаолият режими” даврида амалга оширилади. Ушбу тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлади:
бошқарманинг таркибидаги фуқаро муҳофазаси хизматлари, куч-воситаларини доимо шай ҳолатда туришини таъминлаш бўйича амалий ва назарий тайёргарликдан ўтказиш тадбирларини амалга ошириб бориш;
бошқарманинг ишчи-хизматчиларини ва уларнинг оила аъзоларини мумкин бўлган хавф ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш мақсадида хабар бериш ва огохлантириш тизимини ташкиллаш ҳамда уларни доимо ишчи ҳолатда туришини таъминлаш;
бошқарманинг навбатчилари билан шаҳар хокимлиги, ФВБ, МХХ, ИИБ ва ЁХБ тезкор навбатчилари ўртасида тўғридан-тўғри телефон (радио) алоқа каналларини ўрнатиш;
бошқармада белгиланган режа асосида фуқаро муҳофазаси тузилмалари шаҳсий таркиби билан фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тайёргарлигини ошириш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш;
фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш режаларига аниқликлар киритиб бориш;
барча тоифадаги ходимларни фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш қоидалари ва тартиблари бўйича тайёргарликдан ўтказиш;
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини моддий ва молиявий жиҳатдан таъминлашга қаратилган ресурслар заҳираларини яратиш, янгилаб ва тўлдириб бориш.