Кёлер, Хеннинг Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи / Хеннинг Кёлер. Тар



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/25
Sana10.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#649910
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
1 4986038876935028903

БИРИНЧИ ҚИСМГА ҚИСҚАЧА ХУЛОСА
Қўрқув – ҳаётимизнинг ажралмас қисми, биз учун 
оғирлик қиладиган таассуротлар, муаммолар ва талаб-
ларга бўлган табиий жавобимиз. Қўрқувга душман
-
ларча муносабатда бўлиш, нима бўлишига қарамай 
қўрқувдан қочишга уриниш охир-оқибат ўзимизга ва 
бутун оламга нафратни пайдо қилади. Агар биз қўрқув 
билан муроса қилмас эканмиз, яъни, ҳаётимизни режа
-
лаштиришда унинг ижобий томонларидан унумли фой
-
даланишга ёрдам берадиган ички йўлларни изламасак, 
у ҳолда инкор ва алмашиниш, асоциал хулқ, ёлғизлик, 
«ақлий» калондимоғликнинг қинғир-қийшиқ йўлларда 
адашамиз, қўрқувга қарши курашиш бўйича қатор сох
-
та, ёлғон кўрсатмалар ичида қолиб кетамиз.
Биз табиат ва инсоннинг бир бутунликни ташкил эти
-
ши ҳақидаги далилларни рад этиш фойдасиз эканли
-
гини аниқладик ҳамда қўрқувни муҳокама қилиш эмас, 
уни ўрганишга қарор қилдик. Оддий мисол: «эҳтиёткор» 
бўлиш кимнидир ранжитиб қўйишдан қўрқиш туфайли 
юзага келади. Бу эса куч-қудратни ривожлантирадиган 
ижобийлик айнан шу қўрқувнинг ўзида мавжудлигини 
кўрсатади. Демак, қўрқувни енгиш, бартараф этиш ке
-
рак эмас экан. Қўрқувга қарши курашиш «қурол»лари 
ҳақида гапиришдан кўра уни бошқариш ва бошқа бир 
йўналишга буриб юбориш ҳақида ўйлаш зарур. Қўрқув 
бизга хизмат қилаётганини сезмасак – балки ҳозир ҳам 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
34
хизмат қилаётгандир – буни қаердан биламиз? Аслида 
ҳам қўрқув бор-йўғи аянчли ожизликми, «кўнгил душ
-
мани»ми?
Қатор руҳшунос олимлар изидан бориб шундай ху
-
лоса чиқарамиз: биз қўрқувни бошқара олиш кучига 
эга бўлмаганимиз ва унинг уйғотувчи характери, маз
-
мун-моҳиятини англамаганимиздагина қўрқув киши 
руҳиятини шикастлайдиган патологик шаклга киради. 
«Бошқариш» сўзи эса яқинлашиш, қўрқув билан ўзаро 
боғланиб ривожланиш, қайсидир маънода дўстлашиш 
мазмунига яқин келади-ку!
Агар қўрқув жараёнига диққат билан назар ташла
-
сак, қўрқиш ҳодисаси билан бир қаторда бошқа фавқу
-
лодда ҳодиса борлигини кўрамиз: қўрқув олдидаги 
қўрқув. Қўрқувдан қочишга уринишлар, ҳимояланиш-
ларнинг ҳаммаси қўрқувнинг ўзи билан эмас, балки 
ана шу қўрқув олдидаги қўрқув билан боғлиқ. Масалага 
объектив ёндашганимизда қўрқувга бўлган муносабат
-
ларимиз ва ундан фойдаланишимиз муаммоси қўрқу
-
внинг пайдо бўлиши масаласидан ҳам муҳимроқ экан
-
лиги яққол кўринади. Инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро 
боғлиқлик бизни «уй», «ишончли макон» тушунчасини 
чуқур англашимизга олиб келди. Бу ерда биз ташқи 
омиллардан ҳимояланамиз, шу билан бир вақтда тан
-
лаш имкониятига рўпара келамиз: шу бошпанада қама
-
либ олиш, ёлғизланиш, беркиниш ёки ҳаддан ортиқ таҳ
-
дид қилаётган воқеликларга қизиқиш билдириш. Мана 
шу мисолни инсоннинг ички оламига кўчириш мумкин
-
ми? Кўнгилдаги «табиий талафотлар»га, шу жумладан, 
қўрқувга нисбатан қўлласа бўладими?
Мазкур савол билан «қўрқув ваҳималари», «қўрқув 
олдидаги қўрқув»нинг пайдо бўлиши нима эканлиги 
аён бўлди. Дастлабки қўрқув инсонга тўсатдан ҳамла 
қиладиган ўзига хос ички об-ҳавонинг ўзгаришидир. Бу 
«офат» қудрати қаршисида бизни худди бўрон кўта
-


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
35
рилган пайтдагидек ожизлик ва чорасизлик, нотавон
-
лик ҳисси қуршаб олади. Бўрон бизни йўқ қилади деб 
қўрқамиз. Ана шунда «қўрқув олдидаги қўрқув даври» 
бошланади ва биз омон қолиш ўз ички оламимизда 
мазкур вазиятни яхшилаб ўрганадиган жой топиш-топ
-
маслигимизга боғлиқлигини ҳис этамиз. Тартибга сола
-
диган ва «жамланиш»га ёрдам берадиган характерда
-
ги маълум бир фикрлар бўлишини мисоллар ёрдамида 
тушунтирдик. Жамланиш ташқи оламни торайтириб, 
орқа планга ўтказади ва ўзимиз, бизнинг мақсад ҳамда 
ўйларимизни ёдга солган ҳолда эриб кетишга мойил
-
лигимизга қаршилик кўрсатади. Уйғоқ пайтдаги ана шу 
туш боис биз ўз олдимизга қўйган мақсадни амалга 
ошира бошлаймиз, биринчидан, жиловланган кўпгина 
куч, боз устига жонли ва илҳомлантирувчи куч билан 
ишга киришамиз. Иккинчидан, қўрқув ўзгартирган ўта 
юқори даражадаги сезгирлик, ҳушёрлик билан ҳаракат 
қиламиз.
Агар ҳаммаси худди шундай содир бўлса, демак, 
биз маълум бир босқичда қўрқувнинг ривожланиш ҳа
-
ракатини тўхтатган бўлар эканмиз-да! Ҳақиқатан шун
-
даймикин ва қўрқув айнан қайси босқичда тўхтайди? 
Мазкур жараёнда учта босқични ажратиб кўрсатиш 
мумкин. Улардан иккитаси бизга аллақачон маълум: 
қўрқувнинг пайдо бўлиши ва қўрқув олдидаги қўрқув 
ёки қўрқув экспансияси (тарқалиши ёки ёйилиши). Бу 
нуқтада ҳар қандай қўрқув эриб кетиш қўрқувига айла
-
нади. Агар бизнинг «Мен»имиз юқорида баён қилинган 
тарзда ишга аралашмаса ва «йиғилиб, жамлана олма
-
са», яъни, ўзи учун ўзидан бошпана топмаса, охир-оқи
-
бат саросимали реакция, қўрқувдан талвасага тушиш 
бошланади. Бу албатта қўрқувни бошқаришдаги омад
-
сиз уриниш натижаси сифатида юзага келади. Оқибат
-
да ҳаракат қилмай, ички оламда қамалиб олиб, чидаб 
бўлмайдиган торликда қолиб кетамиз. Қўрқув олдидаги 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
36
қўрқув босқичидаги ожиз кишиларга, яъни, «Мен» чега
-
раси ўзгараётган даврда ташқи оламни онгли равишда 
четга суриб қўёлмайдиганлар учун воқелик фожиа би
-
лан тугайди – улар ички оламга қамалиб қоладилар.
Шу тариқа қўрқув сабаб, ундан қочиш мақсадида 
ғайриихтиёрий ёлғизликка қочиш ўзлигидан таянч из
-
лаш мақсадидаги «олий» ёлғизланиш ишига қарши ту
-
ради. Ўз-ўзимизга қамалиб олиб биз қўрқув билан му
-
носабат қилолмаймиз, бунинг учун хавфсиз масофага 
қочиш зарур. Бу масофа бизнинг ички оламимизда, у 
ердаги бош панада «ўтириб» ташқи олам воқеликла
-
рига қизиқамиз, ташқи олам билан муносабатларни 
ташкиллаштирамиз. Ўзингиз кузатинг: дадил, жасур 
одам қўрқоқ кишидан фарқ қилади, жасур киши азобли 
қўрқувдан даҳшатга тушмагани учун эмас, балки қўрқув-
ни яхлитлаб ўзгартиргани учун ҳаммадан ажралиб ту
-
ради, ожиз одам эса бундай қилолмайди. Бу ҳақда биз 
яна тўхталамиз. Кейинроқ эса бунинг болаликка қандай 
дахли борлигини ҳам кўриб чиқамиз. Муҳими – қўрқув-
ни суриб чиқаришга, бўғишга, айёрлик қилиб четлаб 
ўтишга ёки рад этишга ҳаракат қилмаслик керак. Бу бо
-
рада тадқиқотлар олиб борган ҳамкасбларим таъбири 
билан айтганда, уни ўзимиз билан бирга олиб ... балки 
ундан камолга етиш учун фойдаланишимиз зарур. Бу
-
нинг учун эса қўрқув моҳиятини ўрганиш шарт. Қўрқув 
билан душманларча муносабатда бўлишда давом этар 
эканмиз, у ҳар қандай уринишларимизга қаршилик кўр
-
сатишдан тўхтамайди. Афсуски, психологиянинг бу қо
-
нуни камдан-кам ҳоллардагина ҳисобга олинади.


Агар хулосамизни эсласак, ўзимизга бўлган қатъий 
ишонч бошчилигида қўрқув фойдали ҳамроҳимизга 
айланиши мумкинлиги, ҳатто ҳаёт тарзимизни ижобий 
томонга ўзгартиришга ёрдам беришини айтган эдик. 
Қўрқув тизими атрофи олам ва жамият билан муноса
-
батларни тартибга солади. Ана шу қўрқув тизимининг 
муҳим унсурларидан маҳрум бўлганлар, масалан, ги
-
ёҳвандликка муте кишилар мағлуб бўладилар. Айтай
-
лик, журъатсизлик – ахир бу ҳам қўрқув ва у ҳаммамиз
-
га яхши таниш. Журъатсизлик ҳам ёқимли, таъсирли 
туйғу, бир қарашда самимийликни, соддаликни ўзида 
жамлаган. Қани энди ҳар биримиз болаликдаги журъ
-
атсизликнинг оз қисмини бўлса-да катта ёшдаги дав
-
римизга олиб ўта олсак, ажойиб бўлар эди-да! Кимки 
журъатсиз кишилар ўзларини ҳимоя қила олмайдилар, 
ҳаётга мослашмаган деса, янглишади, улар шунча
-
ки кузатувчан эмас экан. Ҳамма гап шундаки, бу каби 
фикрлар яна феъл-атворнинг ожиз томонларини ҳам 
ифодалайди, бизнинг аёвсиз жамиятимиз уни инсон 
феъл-атворидаги қусур деб билади. Демак, бўшанглик, 
раҳмдиллик ва самимийликни ҳам ожизлик деб таъ
-
рифлаш керак экан-да! Мен бу каби янглиш фикрлар 
кўп эканини биламан, улар бир қарашда жуда ишонч
-

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish