Кёлер, Хеннинг Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи / Хеннинг Кёлер. Тар



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/25
Sana10.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#649910
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
1 4986038876935028903

Фахрлангум менга ишонч берганлардан,
Қалбим улар ила топди осойиш.
Бирига эрк бериб, кетдим димоғдан,
Фақат шунда сездим ўзни кўп дониш!


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
20
Эслаб қоламиз: ичимиздаги, атрофимиздаги «ишонч 
берганлар» билан иттифоқда бўлиш учун маълум 
хавфсизлик ва оралиқ масофа сақланиши шарт, ана 
шунда уларнинг фойдали ва керакли томонлари очи
-
лади. Улар олдида ҳимоясиз қолганимизда сифатлари 
яширин бўлади ва нотаниш нарсалар олдида қўрқувга 
тушамиз ёки бир бурчакка тиқилиб «қамалиб олганча 
қаршилик кўрсатамиз». Уйда, зич хонада баррикадалар 
қуриб ўралиб оламиз, аксинча йўл тутганимизда эди, 
ҳақиқий қизиқиш билан яшаганимизда эди, қизиқиш-
ларимиз ортидан ҳамма нарсага – Борлиққа, ўзимиз 
яшаётган оламга, бутун мавжудотга меҳр-муҳаббати
-
мизни улашган бўлардик.
Яшин уришидан қочган инсонга тунги шамоллар 
ҳақидаги шеърлар тушунарсиз албатта, у бошпана 
қидираётган пайтда унга баҳор дўллари, селларининг 
одамларга ҳам, табиатга ҳам фойдаси ҳақидаги маъру
-
заларни ўқиш мантиқсизлик. Бизга «уй» керак, ўзимиз 
ёки бошқалар кучи билан қурилган чегаралар керак, 
ана шунда биз ҳаракат қилишга, билишга, таҳлил қи
-
лишга қодирмиз. Ана шундагина мулоҳазали бўламиз, 
ўзимизга ва бошқаларга нисбатан муносабатларни те
-
ран идрок қила бошлаймиз. Ташқи табиат ҳақида гапи
-
радиган бўлсак, «уй» сўзини том маънода қабул қилиш 
керак. Аммо унинг ички табиатга қандай алоқаси бор?
Мисолимизни энди инсоннинг ички оламига кўчира
-
миз. Ички оламда онгли ирода қарорлари ёрдамида 
бошқариладиган мустақил унсурлар (туйғулар, ҳисси
-
ётлар назарда тутилмоқда) мавжуд, улар душманлик 
муносабатларини алангалатади ёки уларга ён берила
-
ди, дўстлашилади, яъни, ўзига қўйиб берилади ва қа
-
бул қилинади. Мантиққа қанчалар зид бўлмасин, аммо 
қўрқувнинг ўзи қўрқувни пайдо қиладиган ҳодисалар 
қаторига киради. Аммо қўрқувдан азобланган кишилар
-
нинг бу борада тажрибаси бўлиб, улар қўрқувнинг на
-


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
21
фақат ўринлилигини, балки ишнинг моҳиятини аниқ акс 
эттиришини ҳам биладилар.
Қўрқув инсон учун қачон унутилмас алам, азоб бўла
-
ди ва ривожланаётган касалликдан қандай наф бор – 
муаммо, яна бир мантиқсизлик. Муаммо ҳаммамизга 
таниш бўлган қўрқувда эмас, балки қўрқув ваҳимаси
-
дадир. Шундай қилиб, патология бутунлай табиий ҳис 
бўлган қўрқувга муносабатнинг нотўғри қурилишидан 
иборат бўлади. Қўрқув кишиларнинг наслий берилув
-
чанлиги, қабул қилувчанлиги, темпераменти ва биогра
-
фияси, шахсий тарихидан келиб чиққан ҳолда намоён 
бўладиган у ёки бу даражадаги ўта табиий ҳодисадир.
Бошқача тушунтирганда, қўрқув соҳаси икки даража
-
га бўлинади (умуман олганда, учтага бўлинади, бу ҳақда 
кейинроқ баён қиламан). Биринчидан, қўрқув биз учун ас
-
лида ички табиий жараёнга ўхшаш нарса, у маълум бир 
шароитларда бизнинг истак-хоҳишимиздан ташқарида, 
аммо кўпроқ тушунарли бўлган сабабларга кўра мавжуд. 
Яна бир томондан, бизнинг бу табиий жараёнга таъси
-
римиз, баҳоимиз ва уни бошқариш лаёқатимиз ҳадиги, 
ваҳимаси кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин. Бошқа сўз
-
лар билан таърифлаганда, қўрқувда ҳамиша нима ва қан
-
дай деган саволлар мавжуд бўлаверади.
Буни шахсий мисолимда тушунтиришга ҳаракат 
қиламан. Кўпчилик олдида сўзга чиқишим керак бўл
-
са, етарлича тажрибага эга бўлганим сабаб ваҳимага 
тушмасам ҳам бўлади, лекин саҳнага чиқишдан олдин 
барибир бироз қўрқаман. Лекин бу қўрқувнинг бошқа 
нафи бор – у менга халақит қилмайди! Аксинча, мен 
ҳамма нарсанинг бошидаги ҳаяжон, ваҳима, ҳадикни 
сезганман, худди актёр ролини ўйнаш учун томошабин
-
лар олдига чиққанида ҳаяжон босганидек. Бу ҳаяжон 
маърузаларим сифатига ижобий таъсир қилган. Вақти 
келиб маълум бўлдики, ҳаяжонларим энг юқори чўққига 
чиққанда маърузам таъсирли бўлган экан. Қандай қи
-
либ? Нега мен қўрқувдан қўрқмаяпман! Ҳа, мен уни дўс-


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
22
тона кутиб оляпман ва у тўсатдан менга қарама-қарши 
кучларни қўзғатиб қўйган ҳолда ёрдам беряпти (қўрқув 
ҳаяжонни уйғотади). Қарама-қарши кучларнинг бирин
-
чи вазифаси эса – қўрқув ғовларини синдириш (демак, 
ҳаяжон ваҳимани сўндирган). Бу ўринда тасаввур ва 
фикрларни кучайтириш, тезлаштириш зарур бўлади.
Хўш, қўрқувга нисбатан дўстона муносабатни қан
-
дай ўрнатиш мумкин? Биринчи шарти: мен халқ олдига 
чиқишдан олдин «ўз уйим»далигимни ҳис этишга ҳара
-
кат қиламан. Уй – биз ўзимизни қандай тутишни, одоб-
ахлоқ қоидаларини биладиган ва мамнуният билан ба
-
жарадиган макон. 
Мавзуни шунчаки билиш эмас, уни «севиш» ҳам керак. 
Бу иккинчи шарти – ҳар бир содир бўлаётган ҳодисага 
меҳр-муҳаббатли бўлиш, уни яхши кўриш зарур. Демак, 
ҳаракат, фаолиятнинг ўзини севиш керак экан. Ва ниҳоят, 
учинчиси – шунчаки ёзилмаган жараён: биз «жамлаймиз, 
тўплаймиз». Қўрқув пайдо бўлаётганида қарама-қарши 
йўналишлар орасида қоламиз, икки ўртада таҳликада 
бўламиз. Фикрлар чўчитади, ҳатто ҳаракатларимизда ҳам 
хавотирларимиз, ҳадигимиз кўринади, ваҳимага тушгани
-
мизни англатувчи белгилар намоён бўлади. Худди ҳам
-
маси аралашиб кетгандек назаримизда. Шу ерда дарҳол 
фикримизни қатъийлаштириб олишга эҳтиёж туғилади. 
Кўпроқ кўзларимизни юмамиз, осуда, тинч жойда бир те
-
кис нафас оламиз. Қўрқув пайдо бўлгандан бошлаб тах
-
минан шу воқеалар ривожланади. Биз қўйилган вазифа 
билан ўхшашлик, яқинлик ҳақида эслаймиз – «Гап мен 
ҳақимда эмас, иш, фойдали бўлган иш ҳақида кетяпти». 
Фикрлар жамланиб, аниқ мақсадга йўналтирилгандан 
сўнг бетартиб ирода кучини тинчлантирамиз: «Мен шу 
ердаман ва иш самарали, менинг манфаатим учун ҳал 
бўлишида ҳамма нарса қиламан», бўлаётган ҳодисага 
майл билдириб, унга хайрихоҳлик билан қараймиз.
Бу ерда ташқи олам четга ўтгандек гўё. Образли 
қилиб айтганда, ташқи олам бўм-бўш, нейтрал бир 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
23
бўшлиқки, унда яқин орада бўлиб ўтадиган воқеалар 
ағдар-тўнтар бўлиб ётади. Диққатни тўплаш, бир ерга 
қаратиш пайтида ташқи олам бизни занжирбанд қил
-
майди ва босим ўтказмайди. Шу тариқа юксак жамла
-
ниш – уйқуга яқин ҳолат – фақат уйғоқ ҳолатдаги туш 
бўлади. Биз ўз «Мен»имиз фаолиятининг энг қизғин 
палласидамиз, уйғонамиз, тетиклашамиз; бизга сури
-
либ келаётган ташқи оламдан худди тез уйғониб туш 
кўришдан тўхтагандек узиламиз. Жамланганда кескин бу
-
рилишларга ҳам дуч келамиз: маълум бир фикрлаш жа
-
раёни таъсири остида ташқи оламга муносабат қайтадан 
қурилади. «Қўрқув ва уйқу» бўлимида биз бу боғлиқлик
-
нинг аҳамияти ҳақида яна батафсилроқ тўхталамиз.
Ҳозирча бизни қўрқувнинг пайдо бўлиши ўзича бир 
муаммо эканлиги қизиқтирмайди, балки бизнинг қўрқув
-
дан қўрқмай, унинг саволларини жиддий қабул қилиб, 
жавоб бера олишимиз мунозара мавзуси бўлгани би
-
лан ҳам ажабланарлидир. Юқорида келтирилган мисол 
асосида бу саволлар қуйидагича жаранглайди ва улар 
ўринли қўйилади: «Мавзуни биласизми?», «Қилмоқчи 
бўлган ишингиз чиндан ҳам муҳимми?», «Ишингизни 
бекаму кўст бажариш учун бор кучингизни тўплай ол
-
дингизми?»
Қўрқув инсон ўзини текшириб кўришига ундайди, 
ўзини ўзи синаш эса муҳим дақиқаларда диққатни жалб 
қилади; ниҳоят у бизда жамланишни уйғотади, фикрни 
бир ерга тўплайди, агар шундай бўлса, бу келгусида 
бирон ишнинг уддасидан чиқишга ёрдам беради. Қўрқу
-
вни қанчалар билишимиздан келиб чиққан ҳолда биз ўз 
олдимизга қўйган мақсадларни бошқариладиган ортиқ
-
ча куч билан бажаришга ўтамиз, улар албатта фойда 
келтиради. Фақат шуни ёддан чиқармаслик керак – ик
-
кинчи даражали бўлиб кўринган яхлитлаш жараёни ҳам 
мавжудки, фикрлар жамлангач яхлитланади, натижада 
йўқотилмаган, таъсир қилган ва ўзгартирилган қўрқув 
ўз эгасининг самимий, эҳтиёткор, нозик дидли, таъбли 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
24
бўлишига ёрдам беради! Қўрқувни қабул қилиб ва қўрқув-
ни назорат этиб биз иккиёқлама устунликка эга бўламиз: 
биринчидан, қарама-қарши томонлар қувват оқими кучая-
ди, иккинчидан, қўрқувнинг ўзидан ҳушёрлик, сезгирлик, 
фаҳмлилик, зийраклик, барқарорлик, ғамхўрлик, меҳри
-
бонлик каби юксак хислатлар «униб» чиқади. Бу энди 
«озод этилган» қўрқув дейилади.
Қийин вазиятларда ўзига ўзи «Менинг қабул қили
-
шим, мулоҳазаларим, ҳаракатларим ўзимнинг ҳукмрон
-
лигимда, мен ўз уйимда ўзим хўжайинман» дея олиш 
қўрқувни енгмайди (бундай фикр жуда оми бўларди), 
шу билан бирга қўрқувнинг инсондаги яхши сифат
-
ларни уйғота олиш «қобилияти»дан – кучидан маҳрум 
қилади. Худбинларча эмас, балки ишига меҳр, ўзига 
ишонч билан киришилган ҳар қандай иш жараёнида
-
ги ҳақиқий соғлом фикр қўрқувни фойдали йўлдошга 
айлантиради, инсон турмуши сифатини кўтаради. Яна 
шуни айтиш ўринлики, ички маконда бир бурчакка қа
-
малиб, тиқилиб олиш ҳам мумкин, бу ҳолатда уй қамоқ
-
хонага айланади, хавф эса катталашиб бораверади. 
Бу вазиятларда қўрқув бор-йўғи ташқарида қолади, у 
билан дўстлашиш, муҳокамалашиш кейинга қолдири
-
лади. Аммо макон ҳақиқий қизиқиш яшаши керак бўл
-
ган жой бўлиши ҳам мумкин эди, қўрқувнинг ўзи ҳам 
бундай қизиқишга арзийди, у шунга лойиқ, демак, ин
-
соннинг жанжал, ғавғоларига қўрқув эмас, балки қўрқув 
ваҳимаси сабаб экан.


Юқорида айтилганларни нотўғри тушунмаслик учун 
фикрларимизни тўлдирамиз. Кўпинча қўрқув киши ўзи
-
ни ёлғиз ҳис этишига қараб «ёпиқлик» (беркинган), 
«узилганлик» (ташқи муҳитдан) ҳолатлари сифатида 
таърифланади. Мен аввалги бўлимда келтирганимдек, 
ички жамланиш асосида қўрқув йўналишини ўзгарти
-
риш учун ҳақиқатан «ёлғизликка кетиш» талаб қилина
-
ди. Бундан ташқари, кўплар қўрқувнинг маълум белги
-
лари – донг қотиш, серрайиб қолиш, совқотиш, муздек 
тер чиқиши, яккаланиш, ўзини исканжада қолгандек 
«ҳис этиб» дўқ, таҳдид, пўписа «эшитиш»ига урғу бе
-
ради. Бундан муаллифлар яна ўшандай – тўғри хуло
-
са қилишади: қўрқув инсоннинг сиқилишига олиб келар 
экан, аксинча, унинг мустаҳкам бўлишига олиб келиши 
ҳам мумкин эди. Мен ташқи оламда «суюлиш», «эриб 
кетиш» ҳақида гапирдим, дарвоқе, Рудольф Штайнер 
«руҳий оқиш» ҳақида таъкидлаганидек, руҳий жараён
-
да (масалан, қўрққанда) ҳам тана «оқади» (пешоб чиқа
-
риш, терлаш, ич кетиб қолиши кабилар).
Рудольф Штайнернинг «Мен» қўрқув ваҳимаси ол
-
дида «кескин чекинган»да содир бўладиган ўзгариш-
ларини бошқа томонлама ҳам кўриш мумкин; ташқи 
олам (инсон)да бу ўзгариш бирданига оқариб кетишда 
намоён бўлади, яъни, қон марказлашади. Танадаги 
ранг билан боғлиқ бу ўзгариш уялганда содир бўлади
-

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish