AK= ─×100
Д.Векслер шкаласи бўйича АВ — шахснинг ақлий кўрсаткичини, КВ (кексайиш даражаси) эса календарь ёшини англатиб келади.
"Векслер батареяси" 11. та субтестдан иборат бўлиб, улардан 7 таси вербал (сўзлардан тузилган), 4 таси новербал (аломатлардан иборат)дир. Барча кўрсаткичлар бўйича энг юқори натижага 15—25 ёшлилар, бошқа маълумотларга кўра 26—29 ёшлилар эришадилар; кейин 40—45 дан аста-секин пасайиш бошланади; 60— 65 ёшларда бу кўрсаткич янада қуйига тушади.
Д.Векслер кескин ўзгарувчан ва кам ўзгарувчан ёш даври функцияларига алоҳида эътибор беради. Биринчисига қискд муддатли хотира, ўхшашлик, символлар, Косс кубчалари; иккинчисига — луғат бойлиги, умумий маълумотлилик, расм тузиш (тартибга келтириш маъносида), тугалланмаган расмларни вдрок қилиш киради. Мазкур вариациялардан фойдаланиб, экспериментал психологияга янги кўрсаткич киригишни таклиф қилади, уни детериорация коэффициенти деб атайди (детериорация — ёмонлашув, бузилиш, демақдир):
ДК = ──×
бу ерда БКХ — барқарор кўрсаткич, БК2 — беқарор кўрсаткични билдиради.
Ёш одамларда мазкур коэффициент 5 фоиздан ошмайди, кексаларда эса 20 фоизга яқинлашади. Кўриниб турибдики, ёш улғайиши билан номутаносиблик даражаси ўсиб боради.
Д.Векслер тести тўғрисида ҳар хил танқидий мулоҳазалар мавжуд бўлса-да, лекин муаллифнинг ёшларга татбиқ қилган тести уларнинг ақлий тайёргарлиги даражасини, ўқишга уқувлилигини билдирса, кексаларда у ҳаётий тажрибаларга асосланган донишмандликни англатади, деган фикр тўғридир.
4. Кексалик давридаги шахснинг психологик хусусиятлари
Кексалик даврига 75—90 ёшдаги эркак ва аёллар (бува ва бувилар) киради ва бундай одамларнинг бошқа ёш даврларидаги одамлардан кескин фарқланадиган хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Кексаларни жисмоний ва ақлий фаолликка мойил ҳамда пассив турмуш тарзига кўниккан қариялар гуруҳларига ажратиш мумкин. Ижтимоий фаоллик фахрийлар жамоасида, касбий жамоалар фаолиятида қатнашишда ўз ифодасини топади.
Кексалик даврида фоний дунёдан умидсизлик туйғуси пайдо бўлади ва бу ҳол фаолликни, истиқбол режаларини тузишга интилишни сусайтиради. Лекин "Ўғлимни уйлантирсам, дунёдан армоним йўқ" қабилидаги мулоҳазалар доимий одатга айланиб қолган. Кексаликнинг иккинчи муҳим хусусияти бетоблиқда васият қилиш, қариндош-уруғлардан рози-ризолик тилашидир. Жисмоний ҳаракат имкониятига эга бўлган қариялар меҳнат қилишга интила- дилар, бироқунинг маҳсулидан кўнгиллари сира тўлмайди. Улар тарихий воқеаларни тирик гувоҳ сифатида батафсил баён қилиб берадилар. Нутқдаги жузъий камчиликларни ҳисобга олмаганда (айрим мантиқий боғланишдаги нуқсон, талаффузнинг бузилиши) кенг кўламдаги ахборотларни ўзгаларга узатиш имкониятига эга.
Биологик қариш психик жараёнлар, ҳолатлар, хусусиятлар ва хатти-ҳаракатларда кескин ўзгаришларни вужудга келтиради. Аксарият сезги органлари заифлашади, асаб системаси кучсизланади, маълумотларни қабул қилиш (хотира) ва уларни қайта ишлаш, моҳиятини англаш (тафаккур), у ёки бу ҳолатларга нигоҳини тўплаш ва унда муайян муддат тутиб туриш (диққат) қийинлашади... Ироданинг кучсизланиши оғриқ сезгидарига нисбатан бардошлилик туйғусини емира бошлайди. Натижада ташқи таъсирни қабул қилишда дикқатни саралаш хусусияти ўз аҳамиятини йуқотиб бориши сабабли қари одам бола табиатли аразчан, кўнгли бўш, ҳиссиётга берилувчан характерли бўлиб қолади. Шунинг учун улар билан мулоқотга киришишда мазкур шахснинг сифатларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Хотиранинг заифлашуви қарияларда хаёлпарастлик иллатини келтириб чиқаради, кўпинча эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва эсга тушириш ўртасида кўпгина сабабларга кўра номутаносиблик туғилади, натижада унугиш жараёни кучаяди. Диққатни муайян обьектга тўплай олмаслик оқибатида бирон фаолият тури устида узоқ машғул бўла олмаслик вужудга келади. Нарса ва жисмларни нотўғри идрок қилиш, яъни иллюзиялар кўпроқўрин эгаллайди. Монокуляр ва бинокуляр кўришда хилма-хиллик юзага келади. Харакгер хислатларида чекиниш, ҳадиксираш, ишончсизлик ҳислари етакчи роль ўйнай бошлайди.
Психологлардан И.Байлаш ва Д.Забек кексаларда хотира, идрок, мантиқий тафаккур, эрудиция, нутқ суръати кабиларни тадқиқ қилиб, улар ўртасидаги корреляцион боғланишни (хотира — 0,20, идрок — 0,28, мантиқий тафаккур — 0,37, эрудиция — 0,33, нутқ тезлиги — 0,40 лигини) аниқлаганлар. Америкалик психологлар Френд ва Забек кексалик даврида тафаккурнинг танқидийлигини ўрганишда дедукция ва силлогизмлардан фойдаланиб, кексаликда тафаккурнинг объекти торайиши ва кескин рад қилиш кучайишини аниқлаганлар. Д.Бромлей қарияларда ижодий тафаккурнинг паса- йиши, ўта қийинчилик билан янги шароитга мослашувини ва дог- матизмга асосланишини топган.
Б.А.Греков сўз ассоциацияси методи асосида кексаларда хотира жараёнининг хусусиятини текширган. Унинг маълумотларини қуйидагича ифодалаш мумкин:
70—80 ёшлардаги кексаликда хотира (айниқса механик эсда олиб қолиш) заифлашади;
70—89 ёшларда мантиқий-маъноли хотирада миқдорнинг аҳамияти сақланади;
образли хотира заифлашади;
70—89 ёшларда хотиранинг барқарорлик негизида маънонинг ички алоқдси ётади;
узоқ муддатли хотира кучсизланади;
90 ёшда нутқнинг ички боғланиши бузилади;
хотиранинг образли, ҳиссий турлари нутқнинг тузилишига бўйсунмай қолади.
Психологияда қарияларда ақдий фаолликни ўрганишда коррек- цион синов ва Крепйлин синовидан фойдаланилади. Камолотнинг умумий модели У.Шайенинг уч омилли вариантлари ёрдамида яратилади.
Ҳозирги замон психология фанида кексаликни учта томондан: онтогенез психологияси, психогеронтолошя ва тиббиёт психолошяси йўналишларида ўрганиш зарур маълумотлар тўплаш имкониятини бермоқда.
Соглом қарияларда донишмандлйк умрнинг охирги нафасига қадар сақданиши тажрибаЛарда қайд қилинди. Психопатологик қолатлар барча қариялар учун мажбурий босқич эмаслиги ҳам тасдиқданган.
Кексалик даврида, умуман аеллар билан эркаклар ўргасидаги донишмандлиқда фарқ мавжуд бўлса ҳам, лекин қариялар орасидаш донишмандлик, донолик хислатлари ҳам иккала жинсга хосдир. Шунинг учун иккала жинс ўртасида бИологик қаришда тафовут мавжуд бўлса-да, лекин руҳий жиҳатдан заифлашув жараёнида ўзаро яқинлик ҳукм суради.
Психогеронтолошяда юксак ижодий фаолиятнинг ўзига хос кўринишларини тадқиқ қилиш рассомлар, ёзувчилар ва баста- корларнинг ижодини, ҳуқуқшуносларнииг қобилияти ва маҳоратани, ҳисобчиларнинг касбий малаьсаларини ўрганиш йўналишларида амалга оширилган.
Г. Леман ўз тадқиқотларида турли соҳалардаги мутахассислар фаолиятини таҳдил қилиб, уларнинг ўзига хос хусусиятларини атрофлича ифодалаган. Масалан, француз рассоми Клод Моне 50 ёшдан 86 ёшигача ижодий қувватини сира бўшапггирмай, сермаҳсул меҳнат қилган. Унинг ижодида ҳеч қандай тушкунлик рўй бермаган. Ижодий маҳсулдорлик эволюцияси Тициан, Л.Кронах, О.Тиан, Микеланжело каби ўнлаб ижодкорларга хосдир.
Г.Леман ўз тадқиқотларида ижодий фаолликнинг ўзига хос кўринишларини ёзувчи мисолида ўрганган. Муаллиф ҳинд ёзувчиси Р.Тагорнинг ижодиётини таҳлил қйлиб, унинг ижод чўққиси 69 ёшда бўлганини аниқдаган (ёзувчилар ижодиёт чўққиси 34 ёшда, 43 ёшда ҳам учрайди). Р.Тагорнинг 25 ёшида ёзган "Кслин" шеъри билан 78 ёшида ёзган "Сароб" асари ўртасидаш ўхшашлик ва устуштик чуқур ифодаланган.
Г.Леман бастакор И.С.Бах (1685-1750) ижодиётини текшириб, унинг дурдона асарлари кексаликда яратилганини аниқдаган. Г.Леман ўз тажрибаларида ҳуқуқшунослик, ҳисобчилик касбларидаги шахсларни ўрганиб, улар ижодиётининг муҳим жиҳатларини очиб берган.
А.Р.Лурия хотиранинг ўзига хос хусусиятини журналист мисолида ўрганиб, кекса кишилар психикаси бўйича илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар тўплаган.
Кексалик ёшидаги чол ва кампирларда ўз шахсиятига янгича муносабатлар пайдо бўлади. Кўпинча улар ўзларини камроқбезовта қилишга, жисмоний куч-қувватни аяшга, эҳгиёткорлик билан ҳаракат қилишга одатланадилар, организмларининг толиқишига йўл қўймайдилар, иложи борича нутқ фаолиятига камроқ мурожаат қиладилар, ортиқча ахборотларни қабул қилмайдилар. Шунингучун кексайганда "жон ширин бўлиб қолади".
Кексаликда эр-хотин ўртасидаги муносабат янада мустаҳ- камланади, янги шакл ва янги сифат касб этади. Мулоқот кезида барча таассуротлар, маълумотлар, кечинмалар, ҳис-туйғулар юзасидан фикр алмашадилар. Бир-бирларини қумсаш, ҳамдардлик каби юксак туйғулар тотувликни янада мустаҳкамлайди.
Кексалик даврининг яна бир хусусияти бошқа кишиларга, бегоналарга ҳам хайрихоҳлик билдиришдир. Ана шу юксак инсон- парварлик ҳисси туфайли улар ер юзидаги жамики инсон зотига яхшилик тилайдилар. Бу сўнгги юксак туйғу байналмилалчиликнинг табиий кўринишидир. Қариялардаги раҳмдиллик, поклик, орасгалик, мулойимлик, самимийлик сингари туйғуларнинг ифодаланиши бошкд ёш давридаги одамлар туйғусига асло ўхшамайди. Шунинг учун "қари билганни — пари билмас", деган нақл бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |