Тасдиқланган жадвал ва тарғибот гуруҳи рўйхати.
Амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар
VI. Маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатадиган идора ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш
|
12
|
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида тадбирларни амалга ошириш:
Нафақага чиқиб, ҳозирда университетда ишлаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг тарихий шаҳарлар ва муқаддас қадамжоларга уюшган ҳолда саёҳатларини ташкил этиш.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда университетда кўп йиллар ишлаб, нафақада бўлган уруш ва меҳнат фаҳрийлари ҳолидан хабар олиш, меҳр-мурувват ёрдамларини кўрсатиш ҳамда улар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.
Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ва матбуотда ёритилишини таъминлаш.
|
Йил давомида
Режа асосида
|
Соҳа проректорлари, Касаба уюшмаси кенгаши раиси,
маънавият ва маърифат бўлими,
Факультет деканлари
Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилот раиси,
“Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчиси
|
Ҳаражатлар сметага мувофиқ амалга оширилади
|
Университет ва Касаба уюшмалари маблағлари
|
Пенсионерларга катта эътибор ва ғамҳўрлик кўрсатиш, уларнинг мазмунли ҳаётини ташкил этиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш.
Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот
|
13
|
Маънавият ва маърифат бўлими, факультетлар, кафедралар, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда маҳаллаларда қуйидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш.
50 йилдан ортиқ биргаликда аҳил-иноқ яшаб келаётган, ўзининг фидокорона меҳнати билан мустақиллигимизни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли улуш қўшган ва муносиб фарзандларни тарбиялаган ота-оналар оилаларига бағишланган “Меҳр-муҳаббат ва тотувликда кечаётган узоқ умр” мавзусида тадбирлар;
“Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қариялар – хонадонларимиз файзи” “Улардан ибрат олинг”, “Кексалар – бизнинг ғуруримиз ва фаҳримиз” мавзуларида миллий маънавий қадриятлар ва анъаналарни тарғиб этуш мақсадида уч авлод вакиллари учрашувларини ташкил этиш.
|
Йил мобайнида
|
Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор,
маънавият ва маърифат бўлими, Факультет деканлари
Касаба уюшмаси кенгаши раиси, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилот раиси, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчиси
|
-
|
-
|
Ўсиб келаётган авлод ўртасида оила қадриятлари, кекса авлодни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш муҳитини шакллантиришни тарғиб этиш.
Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот
|