Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Фойда-
ланиш 
ҳуқуқи:
Мулкдорнинг ашёга нисбатан юридик ва фактик ҳаракатларни 
амалга ошириш орқали унинг тақдирини қонун томонидан
кафолатланган тарзда белгилаш имкониятидир.
Эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларидан фарқли ўлароқ,
тасарруф этиш ҳуқуқи фақат мулк эгасига тегишлидир.
Тасарруф 
этиш 
ҳуқуқи:
Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонунларда назарда тутилган асос-
ларга кўра бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади.


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
14
Қонунга мувофиқ, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, 
маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, 
корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни 
сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади.
Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади.
Мулк ҳуқуқи бир шахсга ёки бир неча шахсга тегишли эканлигига кўра ҳам 
таснифланади.
Фуқаролик кодекси 216-моддасининг 1-қисмига кўра икки ёки ундан ортиқ 
шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида 
тегишли бўлади.
Ушбу Кодекснинг 217-моддасига кўра, агар улушли мулк иштирокчилари-
нинг улушлари қонун асосида белгиланиши мумкин бўлмаса ҳамда унинг 
барча иштирокчиларининг келишуви билан белгилаб қўйилган бўлмаса, 
улушлар тенг деб ҳисобланади.
Улушли мулк барча иштирокчиларнинг келишуви билан иштирокчилардан 
ҳар бирининг улушини уларнинг умумий мол-мулкни вужудга келтириш ва 
кўпайтиришга қўшган ҳиссасига қараб аниқлаш ва ўзгартириш тартибини 
белгилаш мумкин.
Улушли мулкни тасарруф этиш ва фойдаланишнинг ўзига хос хусусияти 
унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан амалга оширилишидир.
Қонунга кўра, агар биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасидаги келишув 
билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улар умумий мулкка 
биргалашиб эгалик қиладилар ва ундан фойдаланадилар.
Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулк барча иштирокчиларнинг розилиги 
билан тасарруф этилади, мол-мулкни тасарруф этиш хусусидаги битим 
иштирокчилардан қайси бири томонидан тузилаётган бўлишидан қатъи назар, 
бундай розилик талаб қилинади.



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish