Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Уй-жойни хусусийлаштириш. 
Тошкент шаҳрида уй-жойни тажрибавий 
хусусийлаштириш мамлакатда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
жараёнига асос солди. Унинг ташаббускорлари Шаҳар ҳокимияти ва ўша даврдаги Давлат 
Мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Қўмитаси бўлди. Ижтимоий адолатлилик 
тамойилига қатъий риоя этиш жараённинг мураккаблилиги ва узоқ муддатлилиги билан 
шартланди. Жараённинг кенг кўламлилиги, уй-жой фонди ҳудудий жойлашишининг 
турли хиллиги ва нотекислиги, республика аҳолисининг ижтимоий тенгсизлиги бу каби 
қийинчиликларни туғдирди. Жараён тезлик билан ва керакли тайёргарчиликсиз бошлана 
олмасди. Тошкентда жараённинг оптимал ечимини қидириш 1989 йилдан бошланди, аммо 
республикада уй-жой фондини оммавий хусусийлаштириш 1992-1993 йиллар мобайнида 
амалга оширилди. 
Хусусийлаштириш айнан Тошкент шаҳрида ва турар жой кўчмас мулкидан 
бошлангани тасодиф эмас. Тошкент – республика пойтахти, бу ерда зарур меъёрий 
ҳужжатлар ва қонунларни аъло даражада ишлаб чиқилишини таъминловчи давлат 
бошқарув тизимлари, илғор илмий-тадқиқот муассасалари жамланган. 
Уй-жой фондини фуқаролар эгалигига топшириш нафақат ижтимой-иқтисодий, 
балки психологик аҳамиятга ҳам эга бўлди. Инсоннинг маиший манфаатлари орқали 
мулкдор ҳиссига эга бўлиш – айнан шу нуқтаи назардан хусусийлаштириш уй-жойдан 
бошланишини тақозо қилди. Республикада уй-жойни хусусийлаштиришда Тошкент 
моделидан фойдаланилди. 
1992 йилнинг бошида Тошкент шаҳрининг уй-жой фонди 33 млн. кв.м. атрофида 
бўлиб, бунда унинг учдан икки қисми – маҳаллий хукумат ва вазирликларга тегишли, 
давлат мулки (343 мингга яқин квартиралар) ҳисобланган. 
Тошкентда ва қолаверса, бутун республикада уй-жойни хусусийлаштиришнинг 
ижтимоий йўналтирилганлиги қуйидагиларда ўз аксини топди: 
биринчидан
, иккинчи 
жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, ҳамда бошқа 
категориялардан ташкил топган аҳолининг маълум қисми Президент Қарорларига биноан 
уй-жойни бепул хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўлди. Ўзбекистонда 609 га яқин 
оилаларга бундай ҳуқуқ берилди. 
Иккинчидан
, республика аҳолисининг нисбатан кам 
таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда, уй-жойни пуллик хусусийлаштириш бозор 
нархларида эмас, балки қолдиқ қиймат асосида амалга оширилди. Бу эса, уй-жой минимал 
тўловлар эвазига хусусийлаштирилганидан далолат беради. Бундай нархларда харид 
қобилияти имконини берувчи кўрсаткич сифатида шуни айтиш мумкинки, Тошкент 
шаҳридаги хусусийлаштирилган квартираларнинг 56 % дан ортиғи биринчи тўловда 
батамом сотиб олинган. Аналогик ҳолат бутун республика учун ҳам хос. 
Учинчидан

кўчмас мулк бозори ва турар жой кўчмас мулкини баҳолаш механизмларининг мавжуд 
эмаслиги шароитида аҳолига сотилаётган уй-жойнинг ижтимоий адолатлилиги 
квартираларга бўлган нархларнинг дифференциацияси орқали сақлаб қолинди. Шу боис, 
Тошкентда кўчмас мулкни баҳолашнинг балли шкаласи ишлаб чиқилди, турар жой кўчмас 
мулки истеъмол сифатини кўрсатувчи коэффициентлар киритилди. Турар жой кўчмас 
мулкини баҳолаш уйларни фойдаланишга топширишнинг ўн йилликлари бўйича амалга 
оширилган. Тошкент шаҳри 5 та зонага бўлинган эди: биринчиси – 1940 йилгача 
фойдаланишга киритилган уйларнинг бир қисми, иккинчиси – 1950 йилгача, учинчиси – 
1960 йилгача ва ҳ.к. Табиийки, 1940 йилгача қурилган уйларнинг квадрат метри 1991 
йилда қурилганлариникидан пастроқ баҳоланган. Уйнинг жойлашган жойи ҳам ҳисобга 
олинган. Шаҳар марказида жойлашган биринчи зонадаги уй-жойлар қолган барча 
зонадагилардан қимматроқ бўлади. Марказдан узоқлашган сари нарх пасайиб боради. 
Баҳолашда, шунингдек, бинонинг тархи, конструкцияси ва қурилиш материаллари, 
қаватлар сони, муҳандислик коммуникацияларининг мавжудлиги, жамоат транспортидан 
узоқлашганлик каби кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинган. Тошкентдаги квартираларга 


96 
нисбатан республиканинг алоҳида регионларида жойлашган квартираларнинг нархи, 
табиийки, пастроқ бўлган. Тошкент шаҳрида турар жой кўчмас мулкини 
хусусийлаштириш механизми республика бўйича бутун давлат уй-жой фондини 
хусусийлаштиришга асос солди. 
Республикада уй-жой фондини давлат тасарруфидан чиқариш жараёнини 
ташкиллаштирилган ҳолда ўтказилишини давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш 
тўғрисидаги Қонун, ЎзР Президентининг уй-жойни хусусийлаштириш муносабати билан 
аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялаш бўйича қўшима чора-
тадбирлари тўғрисидаги Фармони, Тошкент шаҳрида уй-жой фондини хусусийлаштириш 
тўғрисидаги Низом ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар ва қоидалар каби ишлаб 
чиқилган ва қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар таъминлади. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish