Кўчмас мулк иқтисодиёти


“Кўчмас мулк” тушунчасининг моҳияти ва аҳамияти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

 
1.2.“Кўчмас мулк” тушунчасининг моҳияти ва аҳамияти 
 
“Кўчмас мулк” – деб, қўлланиш соҳаси бўйича ва ўзининг тавсифлари ҳамда 
хусусиятларига зарар етказмаган ҳолда фойдаланилиши кўчишини инкор этадиган мулк 
ҳисобланади. Уларга: бинолар, иншоотлар, ер участкалари ва ер билан боғлиқ бўлган 
бошқа мулклар киради. 
“Кўчмас мулк” сўзи баъзи тасаввурларга кўра рус тилидаги уч сўздан ҳосил бўлган 
“қўзғалмас”, “мулк”, “мулкка эгалик”. 
Кўпинча “Кўчмас мулк” сўзи билан бир қаторда “қўзғалмас мулк” сўз бирикмаси 
ҳам ишлатилади, у мулкни фақатгина ер билан боғланганини эмас, балки мулкий 
ҳуқуқлар билан ҳам боғлиқлигини таъкидлайди.
Кўчмас мулк объектлари ва бозорини ўрганиш уларнинг моҳиятини акс эттирувчи 
сўз ва ибораларнинг таҳлилини назарда тутади. Фуқаролик Кодексида мулк объекти 
сифатидаги кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий муносабатларини кўчмас мулк белгилаб 
беради. “Мулк” атамаси аниқ бир шахсга тегишли мулкий ҳуқуқлар йиғиндисини 
ифодалайди, яъни “мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва 
ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиши” (ЎзР 
ФК 164 м.) тушунилади. Бинобарин, “кўчмас мулк” ва “қўзғалмас мулк” тушунчалари, бу 
фуқаролик ҳуқуқининг моддий объекти, биринчи навбатда, эгалик ҳуқуқидир мулк 
(кўчмас мулк) объектининг ҳуқуқий муносабатларини, яъни кўчмас мулк объектига 



бўлган ҳуқуқлар йиғиндисини белгилайди. Объектларнинг кўчмас мулкка ва кўчар мулкка 
бўлиниши (ЎзР ФК 83 м.), уларнинг жисмоний моҳиятига эмас, балки ҳуқуқий (қонуний) 
жиҳатларига асосан амалга оширилган. 
“Қўзғалмас мулк-бу ер ҳамда унда жойлашган бино ва иншоотлардан ташкил топган 
ҳар қандай мулкдир”.1 
“...мулклар ўз табиати ё қўлланиш соҳаси ҳисобига ёки тегишли предметнинг 
ташкил этувчиси сифатида кўчмас мулк бўлиб ҳисобланади”.2 
“ Қўзғалмас мулк-реал ер ва бутунлай моддий мулкдир.Улар ер усти ва остидаги ёки 
ерга бириктирилган барча моддий мулкларни қамраб олади”.3 
“Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, 
кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган 
мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган 
объектлар киради”.4 
Юқорида келтирилган барча таърифларда ер ва у билан боғлиқ барча нарсалар 
ҳақида тушунча берилади. Кўчмас мулк объектларини жисмоний моҳиятидан келиб 
чиққан ҳолда таснифлаётганда уларни ер билан боғлиқ ва ерга боғлиқ бўлмаган 
гуруҳларга ажратиш лозим. 
Ўрта Осиёда ХIХ асргача одатда кўчмас мулк билан биргаликда мулкдор 
бойларнинг ерга эгалигини кўрсатувчи мулки, хўжалиги, ҳарами тушунчалари кенг 
тарқалган. Совет даври иқтисодиётида яқин даврларгача “кўчмас мулк” ибораси 
қўлланилмаган эди, фақат тарихан “кўчмас мулк - устида бинолар, иншоотлар ва бошқа 
баъзи қурилишлари бор феодализим замонидан қолган ер участкалари” тушунилган. 
Инглиз тили атамашунослиги тарихи estate, property, real ибораларининг қуйидаги 
маъноларини аниқлаш имкониятини беради: 
АҚШ кўчмас мулк бозорининг замонавий назария ва амалиётида жисмоний объект 
(real estate) ва кўчмас мулк билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни англатувчи тушунчалар 
мавжуд. 
Бинобарин, агар биз кўчмас мулк объектларининг жисмоний моҳияти ҳақида сўз 
юритсак, “кўчмас мулк объекти” иборасини, агар ҳуқуқий муносабатлари (эгалик ҳуқуқи, 
яъни эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш) ҳақида ўйласак, “қўзғалмас мулк” 
ёки “кўчмас мулк” ибораларини қўлласак ўринли бўлади. 
estate-мулк жойлашиш ўрни, катта ер, мулк, бойлик;
property-мулк, эгалик ҳуқуқи, хусусият, сифат;
real-ҳақиқий, реал, ростакам, натурал, ясама эмас, алдамчи эмас, реал (юрид., иқт.), 
қўзғалмас, моддий, асл, моддий (математ.) деган манони билдиради. 
Юқоридаги фикрлар қуйидаги хулосаларни келтириб чиқаради: 
1.
Кўчмас мулкнинг инглизча тушунчаси маъно жиҳатидан бир-биридан узоқ estate 
ва property ишлатилганда мос равишда жисмоний объект ва ҳуқуқлар йиғиндиси 
иборалари билан таърифланади, улардан ҳар бири ўз навбатида real ибораси билан (эгалик 
ҳуқуқи, яъни эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш) маъноларини таърифловчи 
алоҳида тушунчаларни ҳосил қилади. 
2.
“Кўчмас мулк” ва “қўзғалмас мулк” тушунчалари жисмоний объектни 
таърифлашдан кўра кўпроқ ҳуқуқий муносабатларни белгилаб беради. Объектларнинг 
жисмоний моҳияти ҳақида сўз юритилганда, кўчмас мулк ва қўзғалмас мулк 
тушунчаларидан кўра кўчмас мулк объектлари тушунчасини қўллаш тўғрироқ бўлади. 
Шундай қилиб, “кўчмас мулк” қуйидаги хусусиятларга эга: қўзғалмаслик; кимгадир 
тегишлилик; мулкий ҳуқуқ асосида тегишлилик. 
 
1
Оксфордтолковыйсловар по бизнесу.-М.,1995. 543 с
.
2
Кулагин М. Предпринимательство и право: опыт запада/ Проф. Е.А.Суханов под.ред.-М., 1992. 110-115 с. 
3
Розенберг Д. Инвистиции: Терминологический словарь/ Рутджерс Университети (АҚШ). - М.,1992.268 с. 
4
ЎзР ФК 83-модда. 


10 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish