17.2-расм. Лизинг битимининг типик схемаси
Иқтисодий шароитларга боғлиы равишда битим иштирокчиларининг сони
кенгайиши ёки қисқариши мумкин. Юқорида келтирилган учта томондан ташқари, бир
қатор ҳолатларда битимда бевосита кўчмас мулк объектини тақдим қилиш билан
шуғулланмай, балки буюртмачи, лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида воситачилик
вазифасини бажарувчи кўчмас мулк агентликлари ҳам иштирок этади.
Лизинг тўлови қуйидагиларни ўз ичига олади:
•
амортизация ажратмаларини қоплаш;
•
жалб қилинадиган кредит ресурслари учун тўлов;
•
лизинг компаниясининг комиссион мукофоти (маржа);
•
лизинг берувчининг қўшимча хизматлари учун тўловлар;
•
лизинг объектини суғурталаш харажатлари;
•
лизинг тўловларининг жами суммасига ҚҚС. Кичик корхоналар лизинг
тўловларининг ҚҚС дан озод этилади;
•
импорт лизинг объектини сотиб олиш ҳолатида божхона божлари, акцизлар ва
ҚҚС ни тўлаш.
Классик уч томонлама лизингдан ташқари турли мамлакатлар амалиётида ҳар хил
лизинг турлари мавжуд.
Тўғридан-тўғри лизинг
– бу иккитомонлама битим бўлиб, унда таъминловчининг ўзи
объектни лизингга беради.
Эгри лизинг
– бу лизинг схемаси бўлиб, унда кўчмас мулк объектининг
топширилиши воситачи орқали амалга оширилади. Мазкур ҳолатда классик уч томонлама
битим (буюртмачи – лизинг – берувчи – лизинг олувчи), шунингдек 4 дан 6-7 тагача
иштирокчига эга кўп томонлама битим амалга оширилиши мумкин.
Қайтариладиган лизинг
(sale-lease-back) тўғридан-тўғри лизингнинг хусусий холи
ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, кўчмас мулк объектининг ёки мулкий мажмуанинг
эгаси унга бўлган эгалик ҳуқуқини олди-сотди шартларида бўлажак лизинг берувчига
топширади, яъни реал нархидан арзонроқ нархга (бозор қийматидан 20% гача) сотилади.
Бунда сотувчи объектни собиқ эгасига узоқ муддат (5-7 йил) га нисбатан паст тўловлар
эвазига (олди-сотди битими суммасидан йилига 13-14%) ижарага бериш мажбуриятини
олади.
Шундай қилиб, қайтариладиган лизинг схемаси компанияга фойдали ва самарали
айлантириш мумкин бўлган пул воситаларини олиш, инвесторга эса – майдонларни
ижарага бериш ҳамда маълум миқдордаги ва барқарор пул воситалари оқимини
келтирадиган даромадли бизнесга эга бўлиш имконини беради.
Юқорида санаб ўтилган афзалликлардан ташқари қайтариладиган лизинг солиқлар
тўловини оптималлаштириш имконини ҳам беради. Тезлаштирилган амортизация
Кредит
шартномаси
Лизинг объекти
қиймати тўлови
Суғурта
шартномаси
Шартнома
бўйича тўлов
Лтзинг олувчи
Лизинг объекти
компанияси
Молиялаштирувчи ташкилот
Суғурта
ташкилоти
Лизинг компанияси (лизинг
берувчи)
Лизинг
шартномаси
Олди-сотди
шартномаси
252
ҳисобига мулк солиғи тахминан уч баробар камаяди, барча лизинг тўловлари эса маҳсулот
таннархига киритилади, бу эса даромад солиғи бўйича солиқ базасини қисқартиради.
Бундан ташқари, компания ижара ҳақини нисбатан юқори бўлмаган ставкада тўлаган
ҳолда бинони узоқ муддат ўз ихтиёрида ушлаб туради. Демак, сотувчи кўчмас мулк
гарови учун банк кредити олиш ҳолатидан фарқли равишда, катта ҳажмда ва нисбатан
фойдали шартларда, бизнесни ривожлантириш учун зарар пул воситаларига эга бўлади.
Бир вақтнинг ўзида, объектни олаётган компания учун унинг бозор қийматининг тушиб
кетиш ҳавфи минималлашади.
Шартнома муддати тугагандан сўнг ва кўчмас мулк объектига нисбатан
таъминловчи-фойдаланувчининг эгалик ҳуқуқи тиклангандан кейин сотувчи кўчмас мулк
объекти ёки мулкий мажмуани сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Молиявий лизинг
кўчмас мулк объектининг тўлиқ қопланиши ёки тўлиқ қийматининг
тўланишини назарда тутадиган лизингдир.
Яъни, шартнома муддати мобайнида лизинг берувчи кўчмас мулк объектининг
тўлиқ қийматини қайтариб олади ва лизинг операцияси эвазига даромадга эга бўлади.
Бундай лизингнинг ўзига хос хусусияти шундаки, кўчмас мулк вақтинчалик
фойдаланишга бериладиган муддат давомийлиги бўйича унинг тўлиқ амортизацияси
муддатига мос келади.
Оператив лизингда
шартноманинг муддати кўчмас мулк объектининг хизмат
муддатидан қисқароқ. Бу ерда қисман тўлов амалга оширилади, яъни мазкур
шартноманинг амал қилиш вақтида лизинг берувчи кўчмас мулк объекти қийматининг
фақатгина маълум қисмини қоплайди ва шунинг учун, уни бир неча бор вақтинчалик
фойдаланишга, одатда ҳар хил фойдаланувчиларга топширишга мажбур бўлади.
Натижада, лизинг берувчи ўзининг барча харажатларини тўлиқ қоплайди. Бунда кўчмас
мулк объектининг бузилиши ва йўқотилиши таваккалчилиги тўлалигича лизинг
берувчининг зиммасида бўлади, шунинг учун суғурталаш, таъмирлаш ва таъминот
ишлари ҳам унинг томондан амалга оширилади.
Тоза лизингда
назарда тутилишича, лизинг олувчи кўчмас мулк объектини тўлиқ
(ёки қисман) таъминлашни ўз зиммасига олади. Бу турдаги лизингнинг “тоза” деб
номланишига сабаб, лизинг берувчининг кўчмас мулк объектини эк зсплуатация қилиш
бўцича харажатлари лизинг тўловларига киритилмайди.
«Хўл»лизингда
лизинг берувчи лизинг олувчига мулкий мжмуа (корхона)
эксплуатацияси бўйича хизматлар тўпламини таклиф қилиши мумкин. Бунда хизматлар
мажмуига техник таъминот, таъмирлаш, суғурталаш билан бир қаторда, иш учун зарур
ускуна ва хом ашёларни етказиб бериш, малакали персонални тайёрлаш, маркетинг ва
тайёр маҳсулот рекламаси хизматлари ҳам кириши мумкин.
Агар барча тўловлар пул шаклида амалга оширилса, бундай лизинг
пул тўловили
лизинг
деб аталади. Тўловлар мазкур ускуна ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни
етказиб бериш ёки муқобил хизматлар тариқасида амалга оширилса, бундай лизинг
компенсацион тўловли лизинг
дейилади.
Деярли доимо лизинг ва кредит ўртасида танлашга тўғри келади, аммо, компания
ишларининг ҳолатини билган ҳолда, ҳар бир аниқ ҳолда нимани танлаш керак деган
саволга жавоб бериш мумкин. Умумий алгоритмни таклиф қилиш мумкин эмас.
Шунингдек, фирманинг молиявий ҳолати ва кредит тарихи, лизинг предметининг аҳволи
ва бошқа омилларни билмай туриб қайси вариант нисбатан самарали эканини билиб
бўлмайди.
Одатда, тўғридан-тўғри ҳисоб-китобда лизинг озгина қимматроқ бўлади. Лекин
кўпинча заём ҳам заём олувчи компанияга декларация қилингандан кўра 4-5% га
қимматроққа тушади (мисол учун, мулкни рўйхатдан ўтказиш ва битимни нотариал
расмийлаштириш, суғурталаш ва титулга киритиш ҳисобига).
Лизинг муносабатларида юзага келувчи солиқ юкининг юмшатилиши ва кредитдан
фарқли равишда, энг кам биринчи тўлов киритиш имконияти мавжудлигини ҳисобга
253
олганда лизинг фойдалироқ кўринади. Бироқ, кўчмас мулкнинг молиявий ижарасининг
салбий томони ҳам бор. Бу кўпинча, каттагина суммага айланадиган, барча битимларнинг
мажбурий рўйхатдан ўтказилишидир.
Турар жой лизингига
лизинг олувчининг буюртмасига биноан қурилиш
ташкилотларидан турар жой сотиб олган ҳолда уни, бир вақтнинг ўзида лизинг олувчини
кредитлаган бўлиб, ижарага берадиган, лизинг компаниялари томонидан амалга
ошириладиган уй-жой қурилишини инвестициялашнинг махсус шакли сифатида қараш
мумкин.
Кўчмас мулк объектлари лизинги, истиқболли инвестиция инструментларидан бири
сифатида, ўзининг потенциали ва қўлланилиш соҳасини намоён қилувчи бир қатор муҳим
вазифалар (инвестициявий, молиявий, маиший, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш) ни
бажаради. (17.3.расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |