247
маблағ эвазига қурилган объект умумий майдонининг 1м
2
қурилиш қиймати бўйича
қопланганда юзага келади.
Сертификатни қоплаш битта қимматли қоғоз - турар жой кўчмас мулк объектининг
бир бирлик майдони ҳисобида амалга оширилиши сабабли,
уй-жой сертификатлари
эмитенти объектларни тақдим қилишнинг ноанъанавий шаклларини қўллаши мумкин:
•
майдонлар орасидаги фарққа тенг миқдорда
уй-жой сертификатларини
эмитентга ўтказган ҳолда, кичик майдонли турар жой кўчмас мулк объектини катта
майдонлигига алмаштириш;
•
уй-жой сертификатлари пакетини сотиш учун имтиёзли шартларни тақдим этиш.
Уй-жой сертификатлари билан бўладиган операциялар учун, бошқа қимматли
қоғозларга қўлланиладиган, солиққа тортиш қоидалари мавжуд: ҚҚС нинг тўланмаслиги,
жисмоний шахсларга уй-жой сертификатларини сотишдан даромад олинадиган ҳолатда
маълум миқдорда даромад солиғидан озод этилиши.
Турар жой кўчмас мулк объектининг қурилиш жараёнида уй-жой сертификатларини
эркин тарзда сотиш ва сотиб олиш мумкин. Агар қурилишнинг биринчи навбатини
топширишда турар жой объектини олишга харид қилинган уй-жой сертификатлари
етмаса, улар қопланиши лозим. Бунда мижозга икки хил вариант таклиф қилинади:
1.
Қурилган турар жой кўчмас мулк объектининг нархи бўйича пул воситалари
билан қоплаш.
2.
Оширувчи коэффициентли кейинги серия уй-жой сертификатлари билан қоплаш
(чунки, қурилаётган объект учун сертификат қиймати тугалланган қурилиш қийматидан
паст).
Уй-жой сертификати моҳиятини аниқлашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уни
беғараз уй-жой субсидияси сифатида талқин қилиш мумкин.
Амалиётда ўз тасдиғини топганидай, давлат уй-жой сертификатларидан фойдаланиб
турар жой сотиб олиш учун давлат субсидияларини тақдим этиш,
давлатнинг
фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мажбуриятининг энг самарали бажарилиш шакли
ҳисобланади.
Давлат уй-жой сертификати
– бу қимматли қоғоз эмас балки, турар жой кўчмас
мулк объектини сотиб олиш учун беғараз субсидия олишга бўлган номли гувоҳнома, шу
сабабдан уни бошқа шахсларга ўтказиб бўлмайди. Оддий уй-жой сертификатидан фарқли
равишда давлат уй-жой сертификати амал қилиш муддатига эга.
Мисол учун, Россияда 2002-2010 йилларга мўлжалланган “Уй-жой” федерал
мақсадли дастури доирасида “Давлат уй-жой сертификатлари” дастури қабул қилинган ва
амал қилиб келмоқда, унинг мақсади – харбийларнинг оилаларини, шу давлатнинг
хизматдан озод этилган фуқароларини доимий уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой
сертификати доимий яшаш учун турар жойга эга бўлмаган, қуйидаги сабабларга кўра
хизматдан озод этилган харбийлар ва уларга тенгланган куч махкамалари ходимларига
тақдим қилинади: нафақага чиқиш, соғлиги, ташкилий- хизмат ўташ билан боғлиқ бўлган
тадбирлар, ёпиқ харбий шаҳарчалардан кўчиш. Бунда умумий хизмат муддати 10 йилдан
кам бўлмаслиги керак.
Ушбу дастурни амалга ошириш бўйича давлат буюртмачиси бўлиб қурилиш ва уй-
жой коммунал мажмуи бўйича, масалан, Россия Федерал агентлиги – Росстрой
ҳисобланади. Дастур реализациясида Россия Сбербанкининг барча ҳудудий
банклари ва
уларнинг бўлимлари иштирок этади. Уй-жой сертификатларини беришни ва
фуқароларнинг навбатини шакллантиришни ташкиллаштириш ижро ҳокимиятининг
федерал ва регионал органларига топширилган.
“Давлат уй-жой сертификатлари” дастурининг ҳар бир иштирокчиси турар жой
шароитларини яхшилаш учун унда иштирок этиш ва навбатдан чиқариб юборишга ёзма
равишда розилик беради. Сертификат бўйича субсидия ҳажмидан қиймати юқорироқ
248
бўлган уй-жойни сотиб олишда фуқаро ўзининг шахсий маблағларини жалб қилиши ёки
банкдан кредит олиши зарур.
Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожларни қайд қилиш олиб борилаётган
ҳокимиятнинг ижро органи, фуқаролар ҳақидаги
шахсий маълумотлар, оиласининг
таркиби ва субсидиянинг ҳажми кўрсатилган, сертификат оладиганлар рўйхатларини
шакллантиради ва тасдиқлайди. Бундай рўйхатлар сертификат тақдим қилишга асос бўлиб
хизмат қилади.
Сертификат ёрдамида ҳисоб-китоб қилинадиган, турар жой объекти олди-сотди
шартномасини расмийлаштириш тартиби қуйидагича:
1.
Конкурс асосида танлаб олинган банклардан бирида музлатилган мақсадли
ҳисоб рақами очилади.
2.
Турар жой кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномаси тузилади, регион
ёки Федерация субъекти кўчмас мулк ва унинг бўйича битимларни амалга ошириш
комитасида
шартнома расмийлаштирилади, шартнома текшириш учун банкка тақдим
этилади (барча тадбирлар сертификатнинг амал қилиш муддатида бажарилиши лозим).
3.
Ҳужжатлар текширилади. Текширувнинг ижобий натижаларида банк
воситаларни ўтказишга билдириш беради ва улар 5 кун ичида ҳисоб рақамига келиб
тушиши керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: