66
•
табиатни муҳофаза қилиш вазифаларини бажарадиган бошқа ерлар.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерларда чекланган хўжалик
фаолияти юритишга - уларни муҳофаза қилиш бўйича ЎзР ВМ ва маҳаллий ҳокимликлар
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва вазирликларнинг меъёрий–ҳуқуқий
актлари асосида ўрнатилган тартибга риоя қилган ҳолда йўл қўйилади.
Манфаатларида махсус фойдаланиш шартларига эга ер участкалари бўлган юридик
шахслар уларнинг чегараларини махсус ахборот белгилари билан белгилашлари шарт.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар чегарасида ердан
фойдаланишнинг бу ерларнинг асосий вазифасига тўғри келмайдиган фаолиятни
чеклайдиган ёки таъқиқлайдиган махсус ҳуқуқий тартиби киритилади.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга аҳолининг оммавий дам олиши ва
туризмни, жисмоний-соғломлаштириш ва спорт фаолиятини ташкил этиш учун
мўлжалланган ерлар киради.
Бу турдаги ерлар таркибига дам олиш масканлари, пансионатлар, кемпинглар,
жисмоний тарбия ва спорт объектлари, туристик базалар, стационар ва палатали туристик-
соғломлаштириш лагерлари, балиқчилар ва овчиларнинг уйлари, болалар туристик
станциялари, туристик боғлар, ўрмон боғлари, ўқув-туристик сўқмоқлар, трассалар,
болалар ва спорт лагерлари ва бошқа аналог объектлар жойлашган участкалар киради.
Ер участкаларининг мулкдорлари, ер участкаларидан фойдаланувчилар, ер эгалари
ва ижарачилар билан келишилган ҳолда ўрнатилган ўқув-туристик сўқмоқлар ва
трассалардан фойдаланиш сервитутлар асосида амалга оширилиши мумкин; бунда
кўрсатилган ер участкалари фойдаланишдан олиб қўйилмайди.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга шаҳар атрофи ер ҳудудлари ерлари
ҳам киради.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда улардан белгиланган мақсадда
фойдаланишга ҳалақит берадиган фаолият тақиқланади.
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига Ўзбекистон Республикаси
халқининг тарихий ва маданий ёдгорликлари ерлари киради, шу жумладан, тарихий-
маданий қўриқхоналар, мемориал боғлар, мозорлар, археология, тарих ва маданият
ёдгорликларининг тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга
берилган ерлари киради. Бу турдаги ерлар қатъий равишда фақатгина мўлжалланган
мақсадларда ишлатилади. Уларнинг баъзиларида барча хўжалик фаолиятлари тақиқланган
бўлади.
Тарихий ландшафт ва шаҳар қурилиши муҳитини сақлаб қолиш мақсадида далат
қонунлари, маҳаллий ҳокимият қарорлари асосида тарихий-маданий объектларни
қўриқлаш ҳудудлари ўрнатилади. Аҳоли пунктлари ерлари чегарасида, тарихий-маданий
мақсадларга мўлжалланган ерларга тегишли бўлмаган, аммо қўриқлаш ҳудудларида
жойлашган ерлардан фойдаланишнинг махсус ҳуқуқий тартиби киритилади. У, тарихий ва
маданий ёдгорликларни қўриқлаш талабларига мувофиқ, ердан фойдаланиш ва қуриш
қоидалари асосида аниқланади.
Махсус ноёб ерларга махсус илмий, тарихий-маданий бойликларни (типик ёки камёб
ландшафтлар, маданий ландшафтлар, камёб геологик ҳосилалар, илмий-тадқиқот
ташкилотлари фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган ер участкалари)
ифодалайдиган табиат объектлари ва маданий объектлар жойлашган ерлар киради.
Мулкдорлар, ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ва ижарачиларга уларнинг сақланиши
бўйича мажбуриятлар юклатилади. Махсус қимматбаҳо ерлар ҳақида маълумотлар ер
кадастри ҳужжатларида, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш
ҳужжатларида ва ерга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларда акс этиши зарур.
5.
Do'stlaringiz bilan baham: