Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

ташқи эскириш
омили бўлиб ҳисобланади. 
Назорат учун саволлар: 
 
1.
Табиий кўчмас мулк объектлари ва уларнинг турлари. 
2.
Сунъий кўчмас мулк объектларига таъриф беринг. 
3.
Турар жой уйи, хонадон ва хона атамаларига изоҳ беринг. 
4.
Умумий мулк деганда нимани тушунасиз? 
5.
Сунъий кўчмас мулк объектларининг умумий классификацияси. 
6.
Эксплуатацияга 
тайёрлик 
даражаси 
бўйича 
сунъий 
объектларнинг 
таснифланиши. 
7.
Турар жой истеъмолчиларнинг махсус гуруҳи ҳоҳишлари ва уларнинг тўлов 
қобилиятлари даражасига кўра қандай таснифланади? 


55 
5-мавзу. Ер – кўчмас мулк назарияси ва амалиётининг асоси 
Режа: 
5.1. Ер майдонининг моҳияти 
5.2. Давлат ер кадастри 
5.3. Ўзбекистон Республикасида ердан мақсадли фойдаланиш 
5.4. “Шаҳар” тушунчаси, уни лойиҳалаш ва шаҳарсозлик меъёрлари 
5.5. Шаҳар ва қишлоқ ерларини ҳудудларга ажратиш 
 
5.1. Ер майдонининг моҳияти 
 
Ер табиатнинг бир бўлаги сифатида инсоният ҳаётининг асосини ташкил қилади. 
Шу билан бирга, ер кўчмас мулк объекти сифатида ҳам ишлаб чиқариш воситаси, ҳам 
меҳнат предмети саналади, чунки инсон фаолиятнинг турли соҳаларида инсоният у ёки 
бу миқдорда унга таъсир қилади. Бу икки сифатнинг йиғиндиси ерни халқ хўжалигининг 
барча соҳаларида амал қиладиган ишлаб чиқариш воситасига айлантиради. Ишлаб 
чиқариш воситаси сифатида ер: 

илгаригимеҳнатнинг натижаси саналмайди; 

ҳудудий чегараланган бўлади; 

ишлаб чиқаришнинг бошқа воситалари ўрнини босмайди; 

доимий жойлашиш ўрнига эга; 

тўғри фойдалангандаемирилмайди; 

худудлараро турли сифатларга эга; 

ҳар бир аниқ ер участкаси ўзига хос фойдалилиги билан характерланади; 

ҳосилдорликка эга ва қишлоқ хўжалигида унинг барча фойдали жиҳатларидан 
самарали фойдаланилади;

инсоният фаолиятининг деярли барча соҳаларида (қишлоқ ва ўрмон 
хўжалигидан ташқари) асосан фазовий операцион базис сифатида кўрилади, шунинг 
учун унда жойлашган жисмоний объектлар: бинолар, иншоотлар, йўллар, мелиоратив 
иншоотлар ва инсоният меҳнати билан яратилган бошқа материал элементлар билан 
чамбарчас боғлиқ. 
Ер тушунчаси инсоният фаровонлиги манбаи ва иқтисодий муносабатлар объекти 
сифатида кўчмас мулк назарияси ва амалиётининг асоси саналади.
Ер муносабатларининг объектлари: ер табиат объекти ва табиат ресурси сифатида, 
ер майдонлари, ер майдонларининг бўлаги.
Кундалик амалиётимизда “ер” ва “ер майдони” деган атамалар қўлланилади. Бироқ, 
бу тушунчалар ўзаро боғлиқ эмас ва маълум бир фарқларга эга. “Ер” атамаси 
ўзлаштирилмаган мулк ҳақида гап кетганда қўлланилиши мумкин, “ер майдони” атамаси 
эса, маълум бир мақсадда фойдаланиш учун унда ишлар (яхшиланишлар) бажарилган 
ҳудуд бўлагини билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида ер майдонига ҳудудий чегаралари 
мулк эгасига ер ресурлари ва ердан фойдаланиш ишларини тартибга солиш бўйича давлат 
органлари томонидан бериладиган ҳужжатлар асосида ер қонунчилигида белгиланган 
тартибда аниқланадиган мулк ҳуқуқи объекти дея таъриф берилади. 
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига асосан ер майдонига ер муносабатларининг 
объекти сифатида қаралади.
Ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш 
манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа 
хусусиятларига эга бўлган қисмидир.
 


56 
Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонунда
19
ер участкасига чегаралари ўрнатилган 
тартиб бўйича белгиланган ва тасдиқланган ернинг устки қисми дея таъриф берилади. 
Ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳуқуқини, ер участкаларини 
ижарага олиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу 
жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимлар ва бу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни 
давлат рўйхатига олиш туман (шаҳар) ер кадастри дафтарига тегишли маълумотларни 
киритиш орқали ер участкаси жойлашган ерда амалга оширилади. 
Ер участкаси бўлинадиган ва бўлинмайдиган бўлиши мумкин. 
Ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ва ёнғинга қарши, санитария, 
экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган 
ҳолда қисмларга бўлиш мумкин бўлган ва бу иш амалга оширилганидан кейин ҳосил 
бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши мумкин бўлган 
шакли бўлинадиган ер участкаси ҳисобланади. 
Фойдаланиш мақсадига кўра мустақил ер участкаларига бўлиниши мумкин бўлмаган 
шакли эса бўлинмайдиган ер участкаси ҳисобланади. 
Ер майдонининг ҳуқуқий мақоми мақсадли йўналганликни, рухсат этилган 
фойдаланишни ва қонуний эгалик шаклини ўз ичига олади. 
Ер майдонини таърифлаганда қуйидаги кўрсаткичлар инобатга олинади: 
1. Ер ҳуқуқи субъектининг номи – юридик ёки жисмоний шахснинг аниқ манзили, 
шахсини ва молиявий реквизитларини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда. 
2. Манзил мўлжаллари – туман (мавзе, даҳа ва б.), қишлоқ, кўча, уй ва бино рақами 
(шаҳар ва қишлоқларда). 
3. Ердан фойдаланиш ҳуқуқини ўрнатувчи ва тасдиқловчи ҳужжатлар (қарор, 
хулоса, фармойиш, давлат акти, гувоҳнома, ижара шартномаси ва б.). 
4. Ерларнинг категорияси, белгиланган вазифаси ва ҳақиқатда ишлатилиши. 
5. Ер классификаторининг коди. 
6. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича майдон; 
шунингдек,бегоналарфойдаланадигананиқ майдон (чуқурлик, кенглик, форма). 
7. Санитар-ҳимоя зонаси майдонлари ва/ёки ер участкаларидан алоҳида режим 
бўйича фойдаланш ҳудудлари. 
8. Ер ҳуқуқининг тури (хусусий мулк, давлат мулки ва б.). 
9. Юза қатлам ва тупроқ ости қатлами, ландшафт, контурларва топография. 
10. Яхшиланишлар вамуҳандисликускуналари (электроэнергия, сувваб.олиб келиш).
Ер майдонига паспорт тузилади, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

ер экспликацияси – иморат қурилганҳудуд, муҳандислик коммуникациялари 
остидаги майдонлар, йўллар, дамбалар, саёз (очиқ) конлар, ҳайдалган ерлар,ўрмон 
дарахтлари, 
боғлар, 
шудгорлар, 
пичанзорлар, 
яйловлар 
вабошқа 
қишлоқ 
хўжалигимулклари, ботқоқликлар, қумлар, торф конларивасув юзаликлари; 

ер солиғи ўлчами (ер майдони хусусий мулк деб топилган ҳолатда) ёки майдон 
бирлигига ижара ҳақи; 

ер майдонининг ҳисобий ва бозор қиймати; 

бино, иншоот ва дарахтларнинг баланс қиймати; 

бинолар ва ер майдонларининг умумий қиймати; 

кўчмас мулк объекти қийматига солиқ; 

муҳандислик-техникавийкўрсатқичлар; 

экологик кўрсаткичлар; 

шаҳар қурилишига оидаломатлар – ишлатилаётган, лойиҳаланётган худудваб.; 

фойдали қазилмалар кони. 
19
ДЕКТҚ


57 
Ер участкалари айланиши (обороти) – шартнома ёки бошқа келишувлар асосида бир 
шахсдан бошқа шахсга ўтиши – фуқаролик кодекси ва ер кодексига биноан амалга 
оширилади. 
Ерларни айланишдан маҳрум қилинган, айланиши чекланган ва айланишдан маҳрум 
қилинмаган турларга бўлинади. 
Айланишдан бутунлай олиб қўйилган ерларни бегоналаштиришга умуман йўл 
қўйилмайди, айланиши чекланган ерларни эса, фақат маълум шахсларгина сотиб олиши 
мумкин. 
Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек, уларни тадбиркорлик 
фаолияти учун ажратиш ва бир туркум(категория)дан бошқа туркумга ўтказиш 
Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан амалга оширилади. 
Хусусий мулкда бўлган ер участкалари қонунда белгиланган тартибда давлат ва 
маҳаллий эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши мумкин. 
Ер участкаларини мажбурий равишда олиб қўйиш фақатгина суд қарори асосида ер 
эгасига ер нархига тенг бўлган зарар ўрнини қоплаш тақдирда амалга оширилиши 
мумкин. 
Ерни давлат ва маҳаллий эҳтиёжлар учун олиб қўйиш ер эгаларининг ўз розилиги 
билан амалга оширилса, у ҳолда суд қарорисиз, келишув асосида амалга оширилади. 
Фавқулот ҳолатларда ер участкалари вақтинча олиб қўйилиши мумкин. Ер 
эгаларининг ер олиб қўйилишидан кўрган зарарлари қопланади. Фавқулот ҳолат вақти 
тўхтагандан кейин, ер эгаси ўзига тегишли ерни талаб қилишга хақлидир, агар зарар 
қопланмаса, ўз ерига тенг бўлган бошқа ер участкаси талаб қилишга ҳақли.
Агар ер эгаси ер участкасидан бошқа мақсадларда ёки қонунни бузган ҳолда 
фойдаланаётган бўлса ер майдони мажбуран олиб қўйилади.
20
Ер участкаси қуйидаги ҳолатларда олиб қўйилади: 

ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; 

ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр 
баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; 

ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив 
моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган 
усуллар билан фойдаланилган тақдирда; 

қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага 
олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 

қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил 
мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб 
қўйилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер 
кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида 
фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса, - гаров шартномаси муддати мобайнида 
фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари аввалги эгаларидан улар 
тўлаган ҳақ қиймати қопланган ҳолда олиб қўйилади. 
Юқорида қайд этилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
бузилган бошқа ҳолларда, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан 
давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини 
олдиндан огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб 
қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган тақдимнома асосида 
бир ойлик муддатда ер участкасини олиб қўйиш ҳақида қарор чиқаради. Ер участкасини 
олиб қўйиш масаласини ҳал қилиш ваколат доирасига кирувчи орган, зарур ҳолларда, ер 
20
ЎзР. ЕК 38-модда.


58 
участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан 
оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-
тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish