Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Умумий психология” ва “Ижтимоий психология” кафедраси аъзоларининг 2022 йил 25 апрелдаги 18 А-сонли мажлиси баённомасидан
КЎЧИРМА
Қатнашдилар: Умумий психология кафедраси мудири п.ф.д., проф.Д.Г.Мухамедова, профессорлар Н.С.Сафаев, Х.А.Рухиева, проф.в.б. А.И.Расулов, психол.ф.д. М.Х.Карамян доцентлар: Н.М.Муллабоева, Е.Ю.Агзамова, З.А.Абидова, Д.С.Абдуллажанова, Г.А.Богдалова, С.Рахиммирзаев катта ўқитувчилар; С.А.Бабаджанова, Е.В.Бондарева, Ф.А.Чориев, Н.Одилова, ўқитувчилар: Б.Абдуллаев, Д.Хаджикулова, А.Аълоханов, М.Ибрагимов, О.Мирзаев, Л.Махкамова, М.Идрагимов.
Ижтимоий психология кафедраси мудири проф.в.б. психол.ф.д. Ў.Б.Шамсиев, доцентлар: Н.М.Мажидов, З.Абдурахмонова, Д.И.Илхомова, Н.М.Долимова, Р.Б.Қудратуллаева, И.И.Рахимова, Л.А.Нигматулина, катта ўқитувчилар; З.Зиявитдинова, З.Камалова, ўқитувчилар: Л.А.Жабарова, М.Каримова, Д.Валиева, А.Юсувалиевалар қатнашдилар.
Кўрилган
масала: Умумий психология кафедраси 2 курс магистрларининг магистрлик диссертациясини дастлабки ҳимояси ҳақида.
Эшитилди: “Психология” таълим йўналиши 2-курс магистранти Одилбеков Мансурбек Махмуджон ўғлининг “Ўсмирлардаги билиш жараёнларини самарадорлигига эмотсиянинг таъсири (диққат мисолида)” мавзусидаги магистрлик диссертацияси бўйича маъруза қилди.
Раис: Тадқиқотчи ўз маърузасини якунлади, унга саволлар бўлса марҳамат.
магистрантга берилган саволлар:
Психология фанлари номзоди, профессор Х.А.Рухиева
Савол: Илмий тадқиқот ишингизда қайси методикалардан фойдалангансиз?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат Холида Арипджановна. Ушбу тадқиқот ишимизнинг психодиагностик имкониятлари ҳам жуда кенг ҳисобланади ва диссертацион ишимизнинг асосий методикалари сифатида қуйидаги методикалардан фойдаландик. Булар:
Филипснинг мактабдаги хавотирлик даражасини ўрганиш саволномаси, Ч.Д.Спилбергер ва Ю.Л.Ханиннинг «Ўзини ўзи баҳолаш шкаласи», Гилфорднинг “Ижодкорликни аниқлаш” методикаси, Шулте “Диққатни ўрганиш” жадваллари, математик-статистик методлардан фойдаланилди
Психология фанлари номзоди, доцент И.И.Рахимова
Савол: Тадқиқот ишингизга кандай хулоса килдингиз?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат Индира Игоревна. Тадқиқотлар натижалари бизга қуйидаги хулосаларни келиш имконини берди:
120 нафар ўсмирлик ёшидаги ўқувчиларнинг билиш жараёнларини ўрганиш натижаларининг гувоҳлик беришича, бу ёшдаги ўқувчиларнинг диққатини шакллариниши ва унинг барқарорлиги, кўчувчанлиги жуда мураккаб кечар экан. Улардаги диққат жараёни бевосита уларнинг тафаккури, ва эмоцияларига боғлиқ равишда амалга оширилади. Шуларни инобатга олиб қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин.
Ўсмирларда эмоционал ҳолатлар ва когнитив жараёнлар ўртасидаги алоқадорлик билиш жараёнлари самарадорлигини белгилаб беради.
Билиш жараёнлари ва эмоционал ҳолатлар ўртасидаги алоқадорлик хусусиятларида жинс тафовутлари кўзга ташланади.
Салбий эмоционал ҳолатларда диққат танловчанлигининг сусайиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши аниқланди.
Мактабдаги умумий ҳавотирлик даражаси тафаккур кўрсаткичларининг ошишига сабаб бўлар экан.
Методикалар ўртасида ижобий ва мусбат корреляцион муносабатлар кузатилди.
Қарор қилинди:
1. П.ф.д проф. Абдуллаева Шоира Хамидовна ҳабарлигидаги, “Психология” таълим йўналиши 2-курс магистранти Одилбеков Мансурбек Махмуджон ўғлининг “Ўсмирлардаги билиш жараёнларини самарадорлигига эмотсиянинг таъсири (диққат мисолида)” мавзусидаги магистрлик диссертатсиясига ички тақризчи ЎзМУ
“Ижтимоий психология” кафедраси доценти, п.ф.н. Н.М.Мажидов ва ташқи тақризчи ЎзДЖТСУ «Спорт психологияси ва
педагогикаси» кафедраси профессор в.б., п.ф.н. Д. Н. Арзикуловнинг ижобий тақризлари мавжудлиги эътиборга олинсин.
2. Шерматов Абдуқодир Обиджон ўғлининг “Ўспиринлик даврида таълим жараёнидаги тўсиқларнин психологик хусусиятлари” мавзусидаги магистрлик диссертатсияси дастлабки ҳимоядан ўтди, деб ҳисоблансин ва расмий ҳимояга тавсия этилсин.
Кафедра мудири: психол.ф.д.проф. Д.Г.Мухамедова Котиба: И.Ш.Рахманова
Do'stlaringiz bilan baham: |