Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Х У Л О С А
Шундай қилиб, социологик тадқиқотлар методологиясида 
жамоатчилик фикрини узлуксиз равишда мониторинг қилиб боришга 
сўров инструментларини қўллаш орқали эришилади. Энг муҳим 
сўров инструменти эса – бу социологик анкета ёки анкета сўрови 
методидир.
Мавзу юзасидан қуйидаги тўхтамларга келиш мумкин:
1. Анкета сўрови деганда инсонлардан олдиндан тайёрланган 
сўровномалар асосида маълум объектив фактлар, воқеа, ҳодиса ва 
шахслар тўғрисида фикр олиш жараёни тушунилади. Содда қилиб 
айтганда, анкета сўрови – анкета асосида суҳбат қилишдир. Анкета 
сўрови ёрдамида респондентлардан ўзлари гувоҳи бўлган, эшитган, 
кўрган ёки мустақил тушунчага эга бўлган маълум воқеа ёки шахс 
тўғрисида маълумот олиш жараёнини тушуниш мумкин. 
2. Анкета сўровномасида ахборот ташувчиси бўлиб респон-
дентларнинг жавоблари саналади. Содда қилиб айтганда, анкета – 


148
сўров ҳужжати, респондент билан ўтказиладиган суҳбат сценарийси 
саналади. 
3. Анкета саволларининг шакллари сўровда олинаётган 
маълумотларнинг ишончлилик ва тўлиқлилик даражасига бевосита 
таъсир кўрсатади.
4. Анкета саволлари асосан 2 гуруҳга бўлинади: очиқ ва ёпиқ 
типдаги саволлар. Очиқ типдаги саволлар
 
деганда жавоб вариантлари 
келтирилмаган ва респондент томонидан маълум муаммо ёки воқеа 
юзасидан эркин тарзда ўз фикрини ёзиш назарда тутиладиган саволлар 
тушунилади.
 
Ёпиқ типдаги саволлар деганда анкета сўровномасига 
киритилаётган саволлар кутилаётган тахминий жавоб вариантлари 
билан биргаликда келтириладиган саволлар тушунилади. 
5. Анкетадаги барча саволлар шакллантириб бўлингач, у қайта 
кўриб чиқилиши ва зарур ҳолларда қайта таҳрир этилиши керак.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Сўров методи деганда нимани тушунасиз?
2. Социологияда сўровнинг қандай турлари мавжуд?
3. Сўров методининг асосчиси ким?
4. Анкета сўрови деганда нимани тушунасиз?
5. Интервью методининг анкета сўровидан фарқли жиҳатлари 
нималарда намоён бўлади?
6. Анкета сўровида кимлар иштирок этиши мумкин?
7. Анкета сўрови методининг услубий афзалликлари нималарда 
намоён бўлади?
8. Анкета сўровининг услубий камчиликлари нималарда намоён 
бўлади?
9. “Анкета-коммуникатив акт” деганда нимани тушунасиз?
10. Социологик анкетанинг тузилиши қандай элементлардан 
ташкил топган?
11. Социологик анкетанинг қайси элементлари асосий ва 
қайсилари қўшимча саналади?
12. Анкета саволлари шаклига кўра қандай турларга бўлинади?
13. Очиқ саволларнинг аҳамияти нимада?
14. Очиқ саволлар қандай шаклларда бўлади?


149
15. Ёпиқ саволларнинг аҳамияти нимада?
16. Классик ёпиқ саволлар деганда нимани тушунасиз?
17. Шкалали ёпиқ саволлар деганда нимани тушунасиз?
18. Ярим ёпиқ савол ва ҳақиқий ёпиқ саволнинг фарқли жиҳатлари 
нималарда акс этади?
19. Муқобил саволлар билан меню саволларининг фарқли 
жиҳатлари нималарда акс этади?
20. Фильтр савол деганда нимани тушунасиз?
21. Осгуд, Терстоун ва Лайкерт шкаласининг ўхшаш томонлари 
нималарда ифода бўлади?
21. Анкета саволларини қайси қоидалар асосида шакллантириш 
керак?
22. Социологик анкетанинг коммуникатив функцияси деганда 
нимани тушунасиз?
23. Социологик анкетанинг инструментал функцияси деганда 
нимани тушунасиз?
24. Социологик анкетанинг индикаторлик функцияси деганда 
нимани тушунасиз?
25. Анкета саволлари қай тартибда кодлаштирилади?

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish