Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

инструментал
 
функцияси
, саволнинг ўлчов 
имкониятлари, саволлар блоклари асосида шакллантириладиган 
шкала ва индексларни тузишга қўйиладиган махсус талабларга риоя 
қилиш билан боғлиқ. Яъни саволларга илова қилинаётган жавоблар 
вариантлари маълум кўрсаткич, индекс ёки шкала асосида ўлчанадиган 
бўлиши лозим. Бунинг учун анкета саволлари ва жавоблари қуйидаги 
инструментал талабларга жавоб бериши лозим:
1. Анкетадаги муайян савол бўйича жавоблар ишлаб чиқи-
лаётганда барча эҳтимолий вариантлар ишлаб чиқилиши ҳамда тўғри 
жойлаштирилиши лозим. Акс ҳолда, респондентлар ўзи хоҳлаган 
жавобни вариантлардан топа олмаса, бошқа бир жавоб вариантини 
белгилаши ёки анкетанинг ушбу саволини умуман белгиламаслиги 
мумкин. Бундай ҳолатда эса, жавобни ўлчаш қонунияти бузилади. 
2. Жавоблар мазмуни юзасидан бир ўлчамли бўлиши керак. 
Масалан, савол сифатида 
“бир ойда қанча маош оласиз?”
саволига 
жавоб вариантлари сифатида 
“1) 500 минг сўм; 2) 1 миллион сўм; 
3) бир ойлик яшашим учун етарли миқдорда”
жавоблари берилган 
бўлса, бунда ушбу вариантларда 3-жавоб ўлчов қонуниятини бузиб 
келмоқда. Чунки 1- ва 2-жавоблар пул ҳажмини билдирса, 3-жавоб 
ойлик маошидан қониқиш даражасини билдирмоқда.
3. Жавоблар бир-бирини рад этувчи хусусиятга эга бўлиши лозим. 
Бунинг учун битта саволга бериладиган жавоб вариантлари бир-
биридан принципиал фарқ қилиши лозим. Саволлар бир-бирига жуда 
ўхшаш бўлса, респондент чалғиши ва тўғри жавобни кўрсатишга 
иккиланиши мумкин. Агар ушбу хато туфайли респондент ростдан 
ҳам нотўғри жавоб кўрсатса, унда ушбу жавоб варианти бўйича 
тўпланган маълумотларни нотўғри таҳлил қилишга олиб келади. 
4. Агар жавобларни даражалаштириш зарурияти туғилса, 
улар респондент учун тушунарли шаклда асосланган бўлиши 
лозим. Масалан, 
“Сиз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 
ходимлари томонидан Тошкент шаҳар халқаро аэропортида 
фуқароларни қабул қилиш жараёнини ташкиллаштириш сифатига 
қандай баҳо берасиз?”
деган савол билан мурожаат қилиб, жавоб 
сифатида 
1) аъло; 2) яхши; 3) қониқарли; 4) қониқарсиз
вариантлари 
берилди, дейлик. Респондентлар самолётда қатнаганлиги билан 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ходимлари фаолиятининг 
йўриқномаси билан таниш бўлмаслиги ёки ҳаво қатновида 


146
чарчаганлиги, кайфиятининг йўқлиги сабабли ҳар қандай саволга 
салбий жавоб бериши мумкин. Кимнингдир назарида аэропортда 
қайсидир ишларни ташкиллаштириш муаммо бўлиб кўринган бўлса, 
кимдир уни умуман пайқамаган бўлиши мумкин. Шу сабабли, бу каби 
даражали саволларга респондентлар асосланмаган ва нохолисона 
жавоб бериши мумкин. Шунинг учун, анкетада бундай саволлардан 
қочиш керак, уларни бошқача матнли кўринишда берган маъқул. Агар 
вазият талаб этиб, бундай саволлар киритилса, унда ҳар бир даража 
нимани англатишини ёзма ёки оғзаки тартибда тушунтирилиши 
лозим. 
5. Саволлар ва жавоблар имкон қадар кодланган бўлиши лозим. 
Анкетадаги саволлар тақсимланганидан сўнг, анкетадаги саволлар 
ва жавоблар вариантлари кодлаштирилади. 
Кодлаштириш
– бу 
саволларга ва жавобларнинг у ёки бу ифодаларига сонли кодлар 
бериш демакдир. Унинг вазифаси бирламчи ахборотни тартибга 
солиш ва кейинчалик статистик ишлов бериладиган компьютердаги 
маълумотлар базасига киритишни қулайлаштиришни таъминлашдан 
иборат. 
Кодлаштиришни тамомлагандан сўнг ўзгарувчанлар кодларининг 
кетма-кетлиги рақамлари тартибининг тўғрилигини текшириш 
керак. Агар сиз бир ёки иккита рақамни ўтказиб юборган бўлсангиз 
(масалан, 23 рақами остидаги ўзгарувчандан кейин 26 келаётган 
бўлса), бу маълумотлар базасида ҳар бир анкетада (қаторда) бир нечта 
позицияларни ноллар билан тўлдириш кераклигига олиб келади. 
Анча катта ҳажм бўлганда (сўралганлар сони бир неча юз бўлса), бу 
анча жиддий меҳнат ва вақт бўйича натижасиз харажатларни юзага 
келтиради. 
Анкетадаги барча саволлар шакллантириб бўлингач, анкета 
сўровномаси тузилиши қуйидаги мезонлар асосида қайта кўриб 
чиқилиши ва зарур ҳолларда қайта таҳрир этилиши мақсадга мувофиқ:

респондентларни жавоб беришдан бош тортишга ундовчи 
“жавоб беришга қийналаман”, “билмайман” каби жавоб вариантлари 
анкетада кўпайиб кетмаганми, агар бундай вариантлар бўлса, унда 
бошқа саволлар орқали ушбу масала юзасидан маълумот олиш 
имконияти яратилмаганми?


147

айрим ёпиқ саволларга респондентлар томонидан қўшимча 
фикрини баён қилиш учун “бошқа жавоб” ёки “ўзингиз маълум 
қилинг” каби бандларни киритиш шарт эмасми?

савол сўровда иштирок этаётган барча респондентлар учун 
тааллуқлими ёки фильтр-саволларни жойлаштириш керакми?

респондентга жавоб вариантини белгилаш техникаси 
кераклича тушунтирилганми?

савол ва жавоб вариантларини ўлчаш шкаласи ўртасида 
мантиқий номувофиқлик йўқми? 

анкетада респондент учун тушунарсиз бўлиши мумкин 
бўлган атамалар йўқми, агар бўлса қандай қилиб савол ёки жавобнинг 
мазмунини бузмасдан ўзгартирса бўлади? 

саволларга берилаётган жавоб вариантлари жуда кўп эмасми 
(агар ростдан жуда кўпайиб кетса, унда саволни бошқа тематик 
блокларга ажратиш зарур)?

саволлар респондентларга салбий эмоция ёки психологик 
дискомфорт чақирмайдими?

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish