Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математикадан фаолият ишланмалари сон ва саноқ



Download 0,56 Mb.
bet43/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#147693
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58
Bog'liq
Документ Microsoft Word (4)

Вақт ҳақида тасаввур


Мавзу: Йил фасллари: “Бу қачон содир бўлади ?” ўйини орқали билимларни мустаҳкамлаш


Мақсад:

  • Болаларнинг йил фасллари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш.

Кутилаётган натижа:

  • “Бу қачон содир бўлади?” ўйини орқали, болаларнинг йил фасллари тўғрисидаги билимларини мустаҳкамлаш.

  • Болалар йил фаслларида содир бўладиган ҳодисаларни билиб оладилар.

Керакли жиҳозлар:

  • 1, 2, 3, 4 сонлари тасвирланган медальионлар.

  • 1 дан 4 гача рақамлар тасвирланган карточкалар (8х8 см).

  • Йил фасллари тасвирланган йиғма кубиклар (ёки мозаика).



Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, мен сизларга бир эртак айтиб бераман.
“Бор эканда, йўқ экан, оч эканда, тўқ экан. Ҳозирги замонда тўрт оға-ини яшар экан. Ҳар бир оға-ини бир йилда уч ой ўзига яраша ишларни қилар ва яна булутлар орасидаги гўзал гўшага “Булутлар қасрига” қайтар экан. Улар навбати билан тўққиз ой дам олар экан”.
Болалар, эртак нима ҳақидалигини билиб олдинглар деб ўйлайман, билиб олмаганлар эртагимнинг давомини эшитсин.
“Бу ака-укалар, албатта фасллардир. Улардан биринчи бўлиб қиш қилич яланғочлаб кириб келар экан ва кунлар совуб, қор ёғар экан. Қуёш ҳам кўп чиқмас экан. Лекин, яхши томонлари ҳам бор экан. Болалар мазза қилиб қор ўйнашар, “Янги йил” байрамини орзиқиб кутишар экан. Қишнинг кунлари аста якунлангач, қиш фасли одамлардан мамнун ҳолда, ўрнини баҳор фаслига қолдириб, “Булутлар қасри”га йўл олар экан.
“Баҳор” фасли ўзи билан дўсти “бойчечакни” олиб келар экан. Узоқ ўлкаларга учиб кетган қушлар яна ўлкамизга қайтиб келар экан. Баҳор фаслида одамлар янада қувноқ бўлар экан, сабаби бу ойда ёмғир ёғиб “Камалак” чиқар, гуллар очилиб, дарахтлар гуллаб- олам гулларга бурканар экан. Баҳор фаслида ойижонларимизнинг байрами “8-март” ва “Наврўз” байрамини нишонлаймиз. Баҳор ойи мамнуният билан “Булутлар қасри”га қайтиб кетар экан.
Баҳордан кейин навбат “Ёз” фаслига келар экан. “Ёз” фаслида ҳаво жуда иссиқ бўлгани учун кўплаб экинлар, сабзовотлар, мевалар пишиб етилар экан. Ёзда болалар мазза қилиб оромгоҳларда дам олишар, чўмилишар, турли ўйинлар ўйнаб, спорт билан шуғулланиб куч тўплашар экан.
“Ёз” фасли якунлангач, “Куз” келар экан. Кузда ҳаво салқин бўлиб, баъзида ёмғир ёғар экан. “Куз”да ўлкамиздаги кўп қушлар иссиқ ўлкаларга учиб кетади. Дарахтларнинг барглари ҳар хил рангга киради ва тўкилади. Барча экинлар ва мевалар пишади. “Куз” фасли ҳам ҳар хил шўхликлар қилиб ўз қасрига қайтар ва “Қиш” бобо яна фаслларни давом эттирар экан ”


Тарбиячи: Болалар, қайси фаслда нима содир бўлишини билиб олдик, яна бир такрорлаймиз.

  1. Қор ёғади, қуёш кам чиқади, совуқ ҳаво бўлади, “Янги йил” байрами ўтказилади. Бу қачон содир бўлади? Қишда

  2. Ёмғир ёғади, осмонда “Камалак” пайдо бўлади, турли хил гуллар очилади, дарахтлар гуллайди, “Наврўз” байрами нишонланади. Деҳқонлар турли экинларни экишади. Қушлар узоқ ўлкалардан учиб келишади. Бу қачон содир бўлади? Баҳорда

  3. Турли сабзовотлар, мевалар пишади, ҳаво жуда иссиқ бўлади. Болалар таътилга чиқиб дам оладилар.

Бу қачон содир бўлади? Ёзда

  1. Кунлар аста совийди, дарахтларнинг барги тўкилади, қушлар қишлаш учун иссиқ ўлкаларга учиб кетади, ёмғир ёғади.

Бу қачон содир бўлади? Кузда



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish