Депонентланган иш ҳақи реестри
Ушбу шакл иш хақи тўлаш учун мўлжалланган, лекин у ёки бу сабабларга кўра тарқатилмаган иш хақи суммасини ҳисобга олиш учун қўлланилади. Иккинчи графасида ўз вақтида иш хақини олмаган ходимнинг фамилияси кўрсатилади. Ёзувлар кассир томонидан амалга оширилади. Реестр бош бухгалтер ва кассир томонидан имзоланади.
Чек дафтарчаларини бериш учун ариза.
Ушбу ариза корхона томонидан чек дафтарчалари олиш учун расмийлаштирилади.
ҲИСОБ-КИТОБ МУОМАЛАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ҲУЖЖАТЛАР
Тўлов-топшириқномаси
Тўлов топшириқномаси ҳисоб-китоб счётидан пул олувчининг счётига тегишли суммани ўтказиб бериш тўғрисида банкка берилган ёзма топшириқ бўлиб ҳисобланади.
Турли мол етказиб берувчи корхоналар, ташкилотлар, молия органлари, суғурта ва бошқа ташкилотлар пул олувчилар бўлиши мумкин.
Пул олувчи ва пул тўловчига битта ёки бир нечта банк хизмат кўрсатишига қараб тўлов-топшириқнома икки ёки уч нусхада тўлдирилади
Тўлов-талабномаси
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар харидорларга жўнатилган (берилган) товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган пулни олиш мақсадида тўлов-талабномаси расмийлаштиради ва ўзига хизмат кўрсатадиган банкка тақдим қилади
ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ҲУЖЖАТЛАР
Товар-моддий қийматликларни қабул қилиш далолатномаси.
Ушбу ҳужжат моддий қийматликларни қабул қилишда ҳақиқатда олинган қийматликлар ва мол етказиб берувчиларнинг ҳужжатларидаги маълумотлар ўртасида миқдори, сифати ва ассортименти бўйича фарқлар аниқланганида ҳамда қийматликларни кузатувчи ҳужжатларсиз олинганида расмийлаштирилади.
Мол етказиб берувчи ёки жўнатувчига даъво қўзғатиш учун юридик асос бўлади. “Паспорт рақами” графаси таркибида қимматли металлар ва тошлар, моддий бойликлар киримига доир хўжалик муомалаларини расмийлаштиришда тафовутлар вужудга келган ҳоллардагина тўлдирилади. Агар моддий қийматликлар транспорт ташкилотидан олинган бўлиб, уларни қабул қилишда тижорат далолатномаси тузилган бўлса, бунда унинг тартиб рақами ва тузилган санасини кўрсатиш зарур.
Далолатнома икки нусхада қабул комиссияси томонидан моддий жавобгар шахслар ва мол етказиб берувчининг вакили иштирокида тузилади. Моддий қийматликлар қабул қилинганидан сўнг далолатнома товарни кузатувчи ҳужжатлар билан биргаликда: биринчи нусхаси олинган моддий қийматликларни ҳисобга олиш учун бухгалтерияга; иккинчи нусхаси мол етказиб берувчига даъво хати расмийлаштириш учун таъминот бўлимига, юристга ёки бухгалтерияга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |