Касса муомалаларини ҳисобга олиш бўйича дастлабки ҳужжатлар



Download 1,74 Mb.
bet1/6
Sana18.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#819613
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
hisobot


КИРИШ
5233100-“Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби” йўналиши талабалари учун “Дастлабки ҳужжатлаштириш” бўйича ўқув амалиёти бухгалтерия ҳисобини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, бухгалтерлик касби катта миқдордаги ҳужжатлар билан боғлиқ. Чунки барча хўжалик операциялари тегишли дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Бу фанни чуқур ўргатиш учун давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган, йўналишнинг ўқув режаси ва ўқув дастурига асосланган дарслик ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодларига эҳтиёж кучаймоқда.

“Дастлабки ҳужатлаштириш” бўйича ўқув амалиётининг услубий таъминотини яхшилаш мақсадида “Дастлабки ҳужжатлаштириш” номли ўқув қўлланмаси тайёрланган.


Ўқув қўлланмада касса муомалалари, ҳисоб-китоб муомалалари, маериалларни ҳисобга олиш, асосий воситаларни ҳисобга олиш, номоддий активларни ҳисобга олиш, автомобил транспортида бажарилган ишларни ҳисобга олиш, меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш, иш вақтидан фойдаланиш ва ходимлар билан иш ҳақи бўйича, инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалигига доир дастлабки ҳужжатларни расмийлаштиришга доир дастлабки ҳужжатлар, уларни тўлдириш тартиблари батафсил берилган.

Ўқув қўлланмадан бакалавриатнинг бошқа ёндаш йўналиш талабалари, тегишли мутахассисликлар магистрантлари ва аспирантлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, корхона иқтисодчилари ва молия-ҳисоб маркази мутахассисларига амалий иш жараёнида ёрдам беради.

КАССА МУОМАЛАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ҲУЖЖАТЛАР
Касса кирим ордери
Ушбу дастлабки ҳужжат кассага нақд пул маблағларини кирим қилиш вақтида расмийлаштирилади. У бир нусхада бухгалтерия ходими томонидан тўлдирилиб,
“Касса кирим ва чиқим ҳужжатларини рўйхатга олиш журнали”га рўйхатга олинади. Касса кирим ордерининг квитанция қисми пул топширувчига берилади, ордер қисми эса кассада қолади.



Касса чиқим одери
Ушбу дастлабки ҳужжат кассадан пул маблағларини бериш пайтида расмийлаштирилади. Чиқим касса ордери бухгалтерияда бир нусхада тузилиб, “Кирим ва чиқим касса ҳужжатларини рўйхатга олиш журнали”га рўйхатга олинади.





Касса дафтари

Ушбу дафтар кассадаги пул маблағларини ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Касса дафтарининг ҳар бир варағи тенг икки қисмдан иборат: улардан биттаси (горизонтал чизиқлиси) кассир томонидан биринчи нусха сифатида тўлдирилади ва дафтарда қолади, иккинчиси (горизонтал чизиқлиси) нусха кўчирувчи қоғоз орқали олд ва орқа томони тўлдирилади ва қирқиб олиниб


“Кассир ҳисоботи” сифатида бухгалтерга топширилади. Варақларнинг биринчи ва иккинчи нусхалари бир хил рақамланади.


Касса муомалаларини ёзиш варақнинг қирқиб олинмайдиган қисмининг олд томонидан бошланади (“кун бошига қолдиқ” сатрдан кейин). Варақ кесиш чизиғи бўйича букланиб қирқиб олинадиган қисми дафтарда қоладиган қисмининг тагида қолади. Кўчириш белгисидан кейин ёзувни давом эттириш учун варақнинг қирқиб олинадиган қисми қирқиб


олинмайдиган қисмининг устига қўйилади ва қирқиб олинмайдиган қисмининг орқа томонида горизонтал чизиқлар бўйича ёзув давом эттирилади. Ҳисобот қисми бир кунлик муомалалар тугагунча қирқиб олинмайди.

“Шу жумладан иш ҳақи” сатри бўйича иш ҳақи тарқатиш тўлов қайдномалари бўйича ҳисобдан чиқарилмаган суммалар кўрсатилади. Ҳар куни иш куни охирида кассир бухгалтерияга кирим ва чиқим касса ҳужжатларини илова қилган ҳолда ҳисобот тақдим этади.




Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish