Ишончнома. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 7 майдаги 62-сонли “Товар-моддий бойликларини олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи билан тасдиқланган
“Товар-моддий бойликларини олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида Низомга” асосан ишлаб чиқилган ҳамда товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш тартиби белгиланган. Низом қоидаларига мулкчилик шаклидан ва идоравий тобеълигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига (бундан кейин – корхоналар) татбиқ этилади.
Корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олинади. Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар корхона ихтиёрига кўра мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар ишончномалар дафтари корешогида ҳисобга олинган ҳолларда) ёки 2-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар журналда ҳисобга олинган ҳолларда) расмийлаштирилади.
Ишончномалар корхона раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахслар томонидан имзоланади. Ишончномалар етказиб берувчи томонидан шартнома ва бошқа битимлар бўйича бериладиган товар-моддий бойликларни олишга берилади. Корхона ишончномалари бўйича товар-моддий бойликларни бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
а) тўлдириш тартибини бузган ҳолда ёки тўлдирилмаган реквизитлар билан берилган ишончномалар тақдим этилганда;
б) тузатилган ва бўялган жойлари мавжуд бўлган ишончномалар тақдим этилганда;
г) ишончнома берилган муддат тугаганда;
д) қабул қилиб олувчидан ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олинганда;
е) унинг номидан ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олинганда;
ж) ишончи шахс лаёқатсиз, чекланган лаёқатли деб тан олинганди.
Ишончномалар беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши ҳамда товар-моддий бойликларни ишончномалар бўйича бериш устидан назорат қилиш корхона раҳбари томонидан белгиланган масъул шахс зиммасига юклатилади.
Тўлиқ ёки қисман тўлдирилмаган ишончномаларни ҳамда улар номига ёзилган шахсларнинг имзо намунаси бўлмаган ишончномаларни бериш таъқиқланади. Ишончноманинг амал қилиш муддати у асосида ишончнома берилган шартномалар ва бошқа битимлар бўйича тегишли товар-моддий бойликларни олиш ва олиб чиқиб кетиш имкониятига боғлиқ равишда белгиланади, бироқ бу қонун ҳужжатларида белгиланган мудатдан ошмаслиги керак.
Ишончли шахсни унга берилган, амал қилиш муддати ҳали тугамаган ишончномалар бўйича товар-моддий бойликларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чоғида товар-моддий бойликларни олувчи дарҳол тегишли ишончномаларнинг бекор қилинганлиги ҳақида товар етказиб берувчини хабардор қилади. Товар етказиб берувчи хабарнома олган пайтдан бошлаб бекор қилинган ишончнома бўйича товар-моддий бойликларни бериш тўхтатилади. Бундай ҳолларда бекор қиинган шартномалар бўйича товар-моддий бойликларни берганлик учун товар етказиб берувчи жавобгар бўлади.
Ишончли шахс товар-моддий бойликларни олгандан сўнг топшириқлар бажарилганлиги ва у олган товар-моддий бойликларни (омборхонага) топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни корхона бухгалтериясига ёки тегишли моддий жавобгар шахсга тақдим этиши шарт. Фойдаланилмаган ишончномалар амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги санада уни берган корхонага қайтарилиши керак