Касимова Гуляр Ахматовна


-расм.  3.3.2.-расм. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   75
Bog'liq
Монография

-расм. 
3.3.2.-расм. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини 
объектларга жойлаштириш
1

Жамғариб бориладиган пенсия тизими мажбуриятларини жойлаштириш
тартибини кўриб чиқамиз. Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари 
шаклида ўтказилган маблағлар Халк банки филиали томонидан махсус 
транзит ҳисоб ракамида хисобга олинади ва кейинчалик Халқ банкининг 
Марказий амалиётлар филиали томонидан 22628 - «Фуқароларнинг 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақдаги маблағлар» баланс ҳисоб 
рақамида жамланиб борилади. Халқ банкининг Марказий амалиётлар 
филиали томонидан жамланган ЖБПТ маблағларининг умумий суммасига
ҳамда календар йил давомида жамғариб бориладиган пенсия тўловларининг 
мўлжалланган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш учун 
йўналтириладиган бўш маблағлар ҳажми белгиланади. Халк банки 
филиалларида махсус ҳисобвараклардаги ЖБПТ маблағлари қолдиғи 
1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 88- 
сон ва 282-сон Қарорлари билан тасдиқланган «Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини 
инвестиция ва кредит ресурслари сифатида жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом. 
Жамғариб бориладиган пенсия тизими
маблағларини объектларга жойлаштириш 
Банклардаги чет эл валютасидаги 
муддатли депозитларга
Ўзбекистон Республикасида муомалага 
чиқарилган ва листингдан ўтган корпоратив 
қимматли қоғозларга 
Ипотека облигацияларига 
Банклардаги миллий валютасидаги 
муддатли депозитларга
Ўзбекистон Республикасининг давлат 
қимматли қоғозларига 
Қонунчиликда белгиланган, бошқа 
объектларга 


148 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан бир ой давомида амалга 
ошириш учун зарур бўлган тўловлар суммасидан кам бўлмаслиги лозим. 
ЖБПТ маблағларини жойлаштириш Мувофиқлаштирувчи Кенгаш 
томонидан тасдиқланган квоталарга мувофиқ Халк банки томонидан амалга
оширалади. Маблағларини объектлари бўйича жойлаштириш квоталари ҳар
чоракда Мувофиқлаштирувчи Кенгаш қарорлари билан тасдиқланади. 
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланадиган бошқа объектларга 
жойлаштиришда 
уларнинг 
молиявий 
ҳисоботларнинг 
ишончлилиги 
тўғрисидаги тасдиқланган аудиторлик хулосаси, солиқ инспекцияси 
томонидан тасдиқланган молиявий ҳисоботи, жамғариб бориладиган пенсия 
тизими маблағларини жойлаштириш тўғрисидаги ариза беришдан олдинги
уч йил учун фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда ЖБПТ
маблағларини жойлаштириш масаласини батафсил кўриб чиқиш учун
зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини жойлаштиришдан 
олинган даромадларини тақсимлаш қуйидагича амалга оширилади. 
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини жойлаштиришдан 
олинган даромад Халқ банки оладиган маржа суммаси чегириб
ташлангандан сўнг, ҳар йили йил якунида фуқароларнинг жамғариб 
бориладиган пенсия ҳисобварақларига, улардаги мавжуд бўлган қолдиқ 
миқдорига мутаносиб равишда ўтказилади. Жамғариб бориладиган пенсия 
тизими маблағларини жойлаштиришдан олинган даромад, Халқ банки
маржаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 
Мувофиқлаштирувчи Кенгаш тавсиясига асосан дастлаб – аванс қисми йил 
бошида 1 февралгача, узил кесил – декабрнинг охирги 10 кунлигида 
белгиланади. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини 
жойлаштиришдан олинадиган маржани, Халк банки ва филиаллари
орасида тақсимлаш тартиби Халк банки томонидан белгиланади. 


149 
Хорижий давлатларда пенсия фондининг молиявий фаолияти 
инвестицион кўринишда такомиллаштирилмоқда. Пенсия фонди молия 
бозорида инвестор сифатида қатнашиш мумкин. Пенсия фонди инвестиция 
фаолияти билан шуғулланишда қимматли қоғозлар бозоридаги ҳолатни 
таҳлил қилиш керак. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ва қимматли қоғозлар 
бозоридаги ҳолатни ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилишда корреляцион 
таҳлилдан фойдаланилади. Фонд пенсия таъминоти тизимидаги маблағларни 
банк депозитлари, давлат ва корпоратив қимматли қоғозларига инвестиция 
қилиши мумкин, аммо бу жараёнда Пенсия фонди маблағлари аҳоли 
маблағларидан тўпланганлиги туфайли молия бозорида мавжуд рискларга 
эътиборни қаратади.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда иқтисодиётга йўналтириш мумкин 
бўлган молиявий маблағлар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳам 
тўпланган. Бу маблағлардан рискнинг минимал даражасида максимал фойда 
олиб фойдаланишни таъминланиши зарур. Рискни пасайтиришнинг энг 
таъсирчан омили эса активларни иқтисодиётнинг турли соҳаларига 
инвестициялашдир. 
Республикамиз пенсия таъминотида рискларни бошқариш учун зарур 
ҳуқуқий, дастурий ва услубий базани шакллантириш ҳамда ривожлантириш 
юзасидан амалга ошириладиган тадбирларни ишлаб чиқиш керак. 
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини инвестицион 
йўналишида фойдаланишда мавжуд бўлган рискларни камайтиришда
қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: кредит ташкилотининг фаолият олиб 
бориш бўйича лозим бўлган касбий тажрибага эгалиги; активларнинг
минимал миқдори, таркиби тузилиши билан боғлиқ бўлган касбий 
фаолиятнинг амалга ошириш тажрибасига эга эканлиги; корпоратив
қимматли қоғозлар эмитентларинг рентабеллилиги, молиявий барқарорлиги, 
иш юритиш ва бозордаги фаоллиги ҳамда амалдаги қонунчилик ва
Мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан белгиланган бошқа талаблар. 


150 
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия 
таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг ижросини ўрганиш давомида ўз 
ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратилиши лозиди. Қонунда иш 
берувчи томонидан мажбурий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб 
варақларини очиш, уларни юритиш тартибига риоя қилиш, бадалларни тўғри 
ва тўлиқ ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни 
молия, давлат солиқ хизмати органлари ва Халқ банки томонидан амалга 
оширилиши белгиланган бўлсада, ушбу органлар орасида ўзаро ҳамкорлик 
лозим даражада йўлга қўйилмаган. 
Таҳлил маълумотлари шуни кўрсатадики, Халқ банкининг баъзи 
филиаллари бўйича ўтган йилларда иштирокчи корхона-ташкилотлар 
томонидан Қонунининг 15-моддаси талаблари бажарилмади, яъни жамғариб 
бориладиган пенсия бадаллари киритилганлиги ҳақидаги реестр тақдим 
этилмагани 
туфайли 
маблағ 
фуқароларнинг 
ҳисоб 
рақамларига 
киритилмаган, Халқ банки филиали ва солиқ органлари ўртасида ўзаро 
ахборот алмашилмаган. Давлат солиқ органлари томонидан қонун ижроси 
устидан назорат етарли даражада ташкил этилмаган. Халқ банкининг шахсий 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақлари ҳолати тўғрисида 
фуқароларни ҳар йили хабардор қилиб бориш мажбурияти мбажарилмаган, 
уларга хабарнома жўнатилмаган. 
Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бўйича хулосалар ва 
тавсияларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши аҳоли турмуш
фаровонлигини оширишда муҳим ва ҳал қилувчи рол ўйнайди. Жамиятда
тинчлик, ижтимоий барқарорлик адолат, меҳр-оқибат тамойилларини
мустаҳкамлайди. Меҳнатни рағбатлантириш, иш ҳақини кўпайтириш ва 
аҳоли даромадларини ўсишини таъминлашга қаратилган ижтимоий 
сиёсатни амалга ошириш бўйича қўлга киритилган натижалар аҳолининг 
турмуш даражасини ошиб боришида экс этади.


151 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish