3
.
1
Adam Smith. An Inquiri in to the Nature and Causes of the Weat the of Nations, New York, Random Hose. 1937.
–Р.26.
2
Носиров Э.И., Маматов Б.С., Шоисломова Н.К., Шарифхўжаева К.У. Инвестиция рискларини
бошқариш. Ўқув қўлланма. – T.: «Фан ва технология». 2012. –Б.134.
3
M. Barton Waring, C. Robert Merton.
Pension Finance: Putting the Risks and Costs of Defined Benefit Plans
Back Under Your Control Hardcover – November 1. 2011.
-P.9.
135
Бозор иқтисодиётига ўтган мамлакатларнинг аксарияти ижтимоий
суғуртанинг умумий тамойилларидан фойдаланди, давлат томонидан
тўлиқ молиялаштириладиган давлат пенсия таъминоти амал қилди. Бозор
муносабатлари юзага келиши натижасида пенсия тизимини ислоҳ
қилиш долзарб масалага айланди. Хорижий давлатларда пенсия тизимини
ислоҳ қилишни тақозо этувчи сабаблар қуйидагилардан иборат:
✓
иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни ўзгариши;
✓
демографик омиллар
таъсири. Авлодлар бирдамлиги тамойилига
асосланган давлат пенсия тизими амалдаги демографик вазиятга
кура, пенсия олувчиларнинг келгуси авлодини фақат келажак
ходимларнинг ажратмалари ҳисобидан таъминлашга қодир эмас.
Пенсияга чиқиш ёши паст қилиб белгиланиши аҳолининг ёш
таркибида кекса ёшлиларнинг улушини миқдор жиҳатидан кўпайиб
боришга олиб келди. Бу ўз навбатида давлат пенсия жамғармасидан
харажатларни ошириб боришни талаб этади;
✓
Марказий
Европаниг
аксарият
бозор
иқтисодиётига
ўтган
мамлакатларида бунга қўшимча равишда юзага келган иқтисодий
таназзул ХХ асрнинг 90-йиллар ўрталарида ва ХХI аср бошларида
туғилишнинг пасайишига олиб келди, бу эса, ўз навбатида 2020-2025
йилларда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сонининг қисқаришига олиб
келади;
✓
молиявий омиллар.
Тенглаштириш сиёсатининг оқибати сифатида
пенсияларнинг паст даражада дифференциялашуви юзага келган.
Меҳнат фаолияти давомида олинган иш ҳақининг миқдори амалда
олинадиган пенсияга, чекланган миқдордаги имтиёзли
пенсионерларни ҳисобга олмаганда, ҳеч қандай таъсир ўтказмаган;
✓
имтиёзли ва қулайлик яратилган (кўп йиллик хизмати учун, касбига
кўра) ёки муддатидан аввал ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
бўлган пенсия олувчилар сони кўп бўлган;
136
✓
юқори инфляция натижасида давлат ижтимоий кафолатлари ва
пенсиялар қадрсизланган;
✓
пенсия фондини бошқариш бўйича мунтазам актуар хисоб-китоблар
ва инвестицион режалаштириш қўлланилмаган;
✓
«узун» пенсия инвестицияларини олиш орқали миллий молия
бозорини (қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорини)
ривожлантириш ва шу йўл билан иқтисодиётнинг ўсишига кўмак
кўрсатиш зарур бўлган;
✓
институционал омиллар.
Ижтимоий масъулият ва мажбуриятларни
ҳудудий (ҳудудий масъулиятни белгилаш орқали минтақавий
сиёсатни марказлашмаган тизимга ўтказиш) ва институционал
(давлат, иш берувчи ва ходим) жиҳатдан тўғри таксимлаш зарурияти;
✓
ташкилий, молиявий ва назорат қилувчи зарур инфратузилманинг
мавжуд эмаслиги. Илгари ижтимоий суғурта ўрнига давлат ижтимоий
таъминоти қўлланилганлиги сабали, ижтимоий суғурта тизимини
шакллантириш талаб этилди;
✓
бозор шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
тизимининг ўзгариши, тадбиркорликнинг рағбатлантирилиши, шахсий
масъулиятнинг ўсиши.
Хорижий давлатлар тажрибалари шуни кўрсатадики, пенсия фондлари
молия бозорида инвестор сифатида қатнашиш мумкин. Фонд пенсия
таъминоти тизимидаги маблағлари банк депозитлари, давлат ва
корпоратив қимматли қоғозларига инвестиция қилиниши мумкин, аммо
бу жараёнда пенсия фонди маблағлари аҳолини маблағларидан
тўпланганлиги туфайли молия бозорида мавжуд бўлган рискларга
эътиборни қаратилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Пенсия фондларининг инвестицион сиёсати рискнинг энг паст
даражасида энг юқори даромад олишга қаратилиши зарур. Кутилаётган
даромадни ололмаслик рискини икки қисмга ажратиш мумкин. Бозор риски,
137
бунда
даромаднинг
ўзгаришлари
барча
қимматли
қоғозларнинг
даромадлилигига бир пайтнинг ўзида таъсир этувчи иқтисодий ва сиёсий
вазиятдан келиб чиқади. Ўзига хос хатар, бунда даромаднинг ўзгариши,
муайян компания, фирмага тааллуққли бўлган ҳодисалардан келиб чиқади.
Юқорида қайд этилганидек, қимматли қоғозларнинг характерли
хусусияти шундаки, даромад қанчалик юқори бўлса, риск шунчалик юқори
бўлади, энг юқори даромадга эришиш учун банк ўз портфел
инвестицияларга қимматли қоғозларни ҳар хил турларини киритади: риск
даражаси паст ва барқарор даромадли давлат облигациялари; акциялар;
депозит сертификатлари, векселлар; ҳосилавий қимматли қоғозлар
(фьючерслар, опционлар). Тижорат банкларининг мутахассислари уларнинг
ўзаро нисбати тахминан қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайдилар: 50,0 % - давлат облигациялари; 25,0 % - банкларнинг
депозит сертификатлари; 10,0 % - акциялар; 10,0 % - векселлар; 5,0 % -
фьючерслар, акционлар.
Рискнинг энг паст даражасини таъминланган ҳолда энг юқори
даромадга эришиш мураккаб вазифадир, уни ҳал этишда инвестор ўз
инвестицион портфелини ҳар куни қайта кўриб чиқиши ва зарур
ўзгаришларни киритиши лозим. Бунинг учун қимматли қоғозлар бозори
ҳолатини, иқтисодий коньюнктурани ва мамлакат ҳамда жаҳондаги сиёсий
вазиятни узлуксиз таҳлил этиб бориш талаб қилинади.
Хорижий давлатларда пенсия фондининг инвестицион сиёсати фонд
фаолияти
барқарорлигини
таъминлаш,
операцияларидан
фойдани
кўпайтириш, риск даражасини пасайтириш мақсадларида фонднинг
портфел инвестицияларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга
оширишга қаратилади. Инвестицион сиёсат пул маблағларини фонднинг
молиявий эҳтёжларини қондиришга сафарбар этади.
Пенсия фонди фаолиятида риск даражасини минималлаштиришда пул
маблағлари келиб тушиши ва маблағлар сарфланишини вақт бўйича
138
мувофиқлаштириш жуда муҳим вазифа ҳисобланади. Даврий равишда,
тўловларни бажариш муддати етиб келганда, фондни пул маблағларининг
бир қисмини портфел инвестициядан бўшатиб олади. Бу мақсадда, фонд
ресурслари муддатларига мос равишда, портфелни ҳам маблағларни шу
муддатларда даромадларини бой бермасдан портфелдан бўшатиб олишни
режалаштириши лозим. Солиққа тортиладиган базани камайтириш
мақсадида пенсия фонди бўш пул маблағларини турли қимматли
қоғозларга жойлаштиради, булар орасида солиққа тортилмайдиган
қимматли қоғозлар ҳам бўлади, масалан, давлат облигациялари. Портфел
инвестициянинг бир қисмини давлат облигацияларидан шакллантириш
солиққа тортиладиган базани камайтиради.
Пенсия тизимини ислоҳ этишга қаратилган узоқ муддатга
мўлжалланган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак.
Биринчи босқичда:
–
пенсияни индексация қилишда инфляция суръатларига асосланиш;
–
пенсияга чиқишни 65 ёшга ошириш, эркаклар ва аёллар учун
ушбу кўрсаткични тенглаштириш;
–
пенсияга барвақт чиқиш имкониятларини камайтириш;
–
давлат пенсияси тўғрисидаги ахборотни мунтазам равишда
аҳолига етказиш.
Иккинчи босқичда:
–
капитални жамғариш ва пенсия тўлаш босқичларида молия
бозорларидаги тебранишлардан суғурталаниш самарадорлигини
ошириш;
–
фонд бозорини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни
фаол қўллаш ва инфляция даражасига нисбатан индексация
қилинувчи қимматли қоғозларни сотиб олиш.
139
Do'stlaringiz bilan baham: |