2.2.1.-жадвал
Рискка яқин синонимлар ўртасидаги боғликлик
1
№
Яқинлик
фоизи
1.
Хавф- хатар
25
2.
Тахдид
25
2.
Эхтимоллик
20
3.
Имконият
15
4.
Мавҳумлик
10
5.
Ноаниқлик
10
6.
Оғиш, четга чиқиш
6
7.
Таваккалчилик
2
8.
Имкон
2
9.
Ўзгариш
2
10.
Ҳаракат
1
Бу эса рискни талқин этишда турлича изоҳларни келтириб чиқарди
(2.2.1.-жадвал). Рискни талқин қилиш синонимини яратиш ҳар хил
адабиётларда турлича изоҳланади.
Молиявий операцияларни амалга оширишда рисклар мавжуд экан,
уларни ўрганиш, назорат қилиш, баҳолаш ва бошқариш доимо муҳим
бўлиб қолаверади. Рискларни иқтисодий категория сифатида юзага
келишида иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши муҳим рол
ўйнайди. Рус олимларининг М..Кудряцов, А.Ю.Королёвнинг фикрича,
«молиявий риск» – бу объектив катталик ёки эҳтимоллик кўрсаткичи
бўлиб, ҳозирги шароитда ва келажакда белгиланган маълум вақт
оралиғида иқтисодий субъектлардан йўқотилиши кутилаётган даромадни
таснифлайди. Я.М.Миркин «молиявий риск» – бу даромадни камайтирувчи
риск деб таъриф беради.
Операцион рискларнинг қуйидаги турлари кўрсатилади:
1)
молиявий (жамғармалар, ташкилотлар фаолиятини маблағлар билан
таъминланганлигига боғлиқ);
1
Смирнова Е.. Производственный риск: сущность и управление. Монография. Москва.: 2012. – С 3.
90
2)
ижроий (давлат ижтимоий хизматларини тақдим этиш жараёни билан
боғлиқ);
3)
лойиҳавий (инвестицион лойиҳа мақсадларига эришилиши, уни амалга
ошириш муддатлари ва режалаштирилган сарф-харажатлар миқдорига
риоя қилиниши билан боғлиқ);
4)
ижтимоий (давлат ва хусусий пенсия тизимининг сифати билан
боғлиқ);
5)
технологик (давлат хизматларини тақдим этишда янги технологиялар
қўлланилиши билан боғлиқ).
Молиявий рисклар тўғрисидаги фикрларимизни ривожлантириш ва
рискларнинг моҳиятини тўлиқ очиб бериш мақсадида молиявий рискка
қуйидагича таъриф берилади. «Молиявий риск» деганда – молиявий
операцияларини амалга ошириш натижасида, юзага келиши мумкин
бўлган ҳолатларни ҳисобга олмаслик, керакли имкониятлардан тўғри
фойдаланмаслик тушунилади. Молиявий операцияларини амалга ошириш
натижасида кутилаётган моливий даромаднинг бир қанча омиллар
таъсири натижасида камайиши ёки ошиш эҳтимоли тушунилади.
«Риск»ка «хавф», «зарар» ёки «талофат кўриш эҳтимоли» деб қаралади.
Ўрганилган барча усуллар билан рискни ҳисоблаш орқали унга уч хил
ҳолатда ёндошиш мумкин:
биринчи ҳолат, риск барча зарарларни йиғиндиси орқали баҳоланади;
иккинчи ҳолат, қабул қилинган қарорлар асосида юзага келган
рисклар ва қарорларга боғланмаган ҳолатдаги рисклар йиғиндиси
билан баҳоланади;
учинчи ҳолат, қарама-қарши хабарларнинг эҳтимоллиги орқали юзага
келадиган омиллар орқали баҳоланади.
Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан шуни хулоса қилиш
мумкинки, «риск» бу иқтисодиётдаги ҳар хил категорияларда пайдо
бўладиган, кенгайиб борадиган ва ўзини мустақил категорияларига эга
91
бўлиб бораётган тушунчадир. «Риск» категорияларини аниқлаш, уларни
бошқариш ва баҳолаш усуларини яратилиши кўп соҳаларда муҳим
ўзгаришларга олиб келди. «Риск» тушунчаси кўп қиррали сўзлар билан
умумлашган бўлиб, ҳар бир жумла орқали ёритилганда маълум бир
йўналишларни белгилаб беради. Бу эса рискни талқин этишда турлича
изоҳларни келтириб чиқарди. Машхур Vebster луғотида «риск»ка
«таҳдид», «эҳтимоллик» «хавф-хатар», «фаолиятнинг вазиятли тавсифи»,
«имконият», «ўзгариш», «имкон», «ноаниқлик», «мавҳумлик», «оғиш»,
«зарар» ёки «талофат кўриш эҳтимоли» деб қаралади.
Европа давлатларининг кўп тилларида «риск» атамаси учрайди.
Масалан, грек тилида «ridsikon» сўзи мавжуд бўлиб, у чўққи, қоя
маъносини билдиради. Италиян тилида «risiko» сўзи хатар, таҳдид
маъносини, «risikare» сўзи қоядан моҳирона ўтиш маъносида
ишлатилади. Французларда «risdoe» сўзи таҳдид, қояни айланиб ўтмоқ
маъносини беради. «Риск» сўзи испан- португал тилида «сув остидадаги
қоя» деган маънони билдиради. Таниқли луғотшунос С.И. Ожеговнинг
рус тили изоҳли луғотида «риск» - бу муваффақиятга интилиш, бахтли
ходисага умид деган маънони англатади. А.Олышанский «риск-бу зарар
кўриш ёки манфаатни қўлдан чиқариш билан боғлиқ эҳтимоллар
ўлчамидир»
1
деган таърифни келтиради.
А.П.Альгин рискни юзага келишини шундай изоҳлайди. Риск
2
–
шундай умумлашган ҳодисаки, у инсон цивилизация жараёнини
ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Рискни назарий жиҳатдан содир
бўлиш жараёнини аниқлаш жуда мураккаб, чунки бу жараён биринчидан,
риск тўғрисидаги тушунчаларни умумлаштираётган бўлса, иккинчидан,
рискни алоҳида ўрганиш бўйича илмий изланишлар жуда кам. Риск
назариясини ўрганишни бизнинг узоқ ўтмишимиздаги аждодларимизнинг
1
Гвезденко А.А. Основы страхования.– Москва.: «Финансы и статистика». 1999. –С.148.
2
Альгин А.П. Риск и его роль в общественной жизни. -Москва.: Мысль. 2009. –С 18
92
олиб борган илмий изланишларини билан боғлаш мумкин. Ўша даврда
«риск» аниқ бир жумла сифатида ишлатилмасада унинг моҳиятини очиб
берувчи синонимлар билан шакллантирилган.
Профессор Ҳ. Н. Собировнинг «Ўзбекистон давлат молияси тарихи»
номли ўқув қўлланмасида ёзилишича, буюк саркарда томонидан
кўрсатилган кўрсатмалар асосида тўғри иш олиб борилмас экан, унга
қарши иккинчи бир ёмон ҳодисанинг юз бериши муқаррар, деб таъкидлаб
ўтилган. Инсон цивилизация жараёнини ривожланишида, давлатчиликни
бошқаришда ва давлат молияси соҳасида ишларни амалга оширишда
«риск» тўғрисидаги категорияга жуда катта эътибор берилган.
Иқтисодий адабиётларда кўрсатилган риск турлари қуйидагиларадн
иборат:
1.
Ноаниқлик турига қараб: миқдорий риск; ишончлилик риски;
тасодифий риск.
2.
Объектларни қамраб олишига қараб: глобал риск; қисман риск;
ижтимоий риск; баъзан учрайдиган риск.
3.
Ўлчамига қараб: абсолют риск; нисбатан олинган риск.
Ҳар бир рискни рисклар категориясининг маълум бир гуруҳига
киритиш уларни баҳолашга тузилмавий ёндошувнинг энг яхши усули
ҳисобланади. Иқтисодчилар Э.И. Носиров, Б.С. Маматов, Н.К. Шоисломова,
К.У. Шарифхўжаеванинг «Инвестиция рискларини бошқариш» номли
ўқув қўлланмасида риск турларини гуруҳлашда тармоқ риски,
инфратузилма риски ва операцион рискларга эътибор қаратилади.
Уларнинг фикрича, «Тармоқ риски - маълум тармоқнинг самарасиз
фаолияти риски деб кўрсатилса, «операцион (техник ва технологик
ходимлар) риск» - ахборот, электр тармоқлари ва бошқа тизимларнинг
носозлиги, мос эмаслиги, қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг
мукаммал эмаслиги билан, операцияларни амалга ошириш технологияси,
бошқарув тартиби, ҳисобот ва назорат, «инсон омили» таъсирида ташқи
93
ходисалар таъсири билан боғлиқ хатолар туфайли келиб чиқадиган
бевосита ва билвосита йўқотишлар рискидир»
1
. «Таркиби бўйича рисклар
қуйидагиларга бўлинади: иқтисодий риск; сиёсий риск; экологик риск;
технологик риск; тижорат риски; ижтимоий риск; ахборот риски»
2
:
Назарий маълумотларга қараганда, ижтимоий суғурта аҳолини турли
хавф-хатар (риск) лардан ижтимоий ҳимоялаш ҳисобланади, бошқача
қилиб айтганда, ишдан бўшаш, меҳнатга лаёқатлилик, даромадни йўқотиш
каби хавф-хатар (риск)лар йиғиндиси ҳисобланади.
Жаҳон тажрибалар асосида ижтимоий ҳимоя тизимининг тўртта асосий
таркибий қисми ажратиб кўрсатилади
3
.
1.
Ижтимоий таъминот ва давлат пенсия таъминоти. Бу иқтисодий фаол
аҳолининг иш жойини йўқотиш ёки пенсия ёшига етиши билан
даромаддан маҳрум бўлиш хавфи (риск)дан ижтимоий ҳимоя қилиш
тизими бўлиб, мажбурий ижтимоий суғурталаш шаклида амалга
оширилади.
2.
Меҳнатга лаёқатли бўлмаганлиги, иш жойи, даромад манбалари
мавжуд эмаслиги сабабли ўз-ўзини мустақил равишда моддий
жиҳатдан таъминлашга қодир бўлмаган шахсларни ижтимоий
муҳофаза қилинади.
3.
Ихтиёрий қўшимча (касбий) суғурталаш. Бу алоҳида тармоқлар ва
корхоналар доирасида узоқ муддатли жамоа битимлари асосида
амалга оширилади.
4.
Фуқароларнинг ихтиёрий равишда ўз-ўзини шахсий суғурталаши
асосида амалга оширилади.
Иқтисодчи Д.Р. Вахабов ўзининг илмий ишида ижтимоий суғурта ва
ижтимоий рисклар масаласига тўхталган. «Ижтимоий суғурта ижтимоий-
1
Носиров Э.И., Маматов Б.С., Шоисломова Н.К., Шарифхўжаева К.У. Инвестиция рискларини
бошқариш. Ўқув қўлланма. – T.: «Фан ва технология». 2012. –Б.22.
2
Носиров Э.И., Маматов Б.С., Шоисломова Н.К., Шарифхўжаева К.У. Инвестиция рискларини
бошқариш. Ўқув қўлланма. – T.: «Фан ва технология». 2012. –Б.17.
3
Pensions at a Glance 2013 OECD AND G20 INDICATORS.-Р.125.
94
иқтисодий категория сифатида миллий даромадни қайта тақсимлаш бўйича
муносабатлар тизими бўлиб, ходимлар ва иш берувчиларнинг мажбурий
суғурта бадаллари ҳисобига махсус суғурта жамғармаларини шакллантириш
ва муайян ижтимоий рискларга учраш оқибатида йўқотилган меҳнат
даромадларини қоплаш учун фойдаланишдан иборат»
1
.
Ижтимоий соҳани ўрганишга қаратилган тадқиқот ишларида ижтимоий
ҳимоянинг турли шаклларини вужудга келиши ва ривожланиши «ижтимоий
хатар» ёки «ижтимоий риск» тушунчасини эътироф этиш билан
белгиланади. Ижтимоий хатар оммавий бўлади, ижтимоий шарт-шароитлар
билан белгиланади ва алоҳида фуқароларга боғлиқ бўлмаган ижтимоий
характер касб этади.
Ижтимоий рискнинг муҳим тамойиллари қуйидагилар
ҳисобланади:
•
жамият умумий фаровонлиги даражасини ошириш ва инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
•
фуқароларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш;
•
аҳолининг кам таъминланган қатламларига ёрдам кўрсатиш ва
қўллаб-қувватлаш;
•
кекса кишилар, болалар, оналар, етимлар, ногиронлар, қочоқлар,
ишсизлар манфаатларини ҳимоялаш.
«Пенсия тизимининг асосий вазифаси фуқаролар эҳтиёжини ҳамда
уларнинг кексалик чоғида ҳимояланишга бўлган талабини қондиришдир»
2
.
Ватанимиз иқтисодчиларидан Қ.Х.Абдурахмонов «Меҳнат иқти-содиёти»
номли дарслигида кишиларнинг ижтимоий ҳимояланмаганлик даражасини
баҳолашда «ижтимоий хавф-хатар» тушунчасидан фойдаланди. «Ижтимоий
хавф-хатар»нинг эҳтимоллик даражаси вужудга келадиган зарарни қоплаш,
пенсия тизимининг мазмуни ва чегараларини белгилайди. Иш ҳақи
1
Вахабов Д.Р. Ижтимоий суғуртанинг фундаментал асослари, назариялари ва ижтимоий рисклар хусусида
баъзи мулоҳазалар // Иқтисодиёт ва таълим.− Тошкент. 2010.№ 6.− Б.16-18.
2
M. Barton Waring, C. Robert Merton.
Pension Finance: Putting the Risks and Costs of Defined Benefit Plans
Back Under Your Control Hardcover – November 1, 2011.
-P.91.
95
жамиятнинг кўпчилик аъзолари учун асосий тирикчилик манбаига
айланиши билан ижтимоий ҳимоясизликнинг алоҳида тури, яъни иш
ҳақидан махрум бўлиш туфайли моддий таъминланмаганлик риски вужудга
келади. Ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ижтимоий рискнинг
мумкинлиги ва унга йўл қўйилиши, кишиларнинг қабул қилиши ва
баҳолашида, янги механизмларни амалиётда қўллашда ҳисобга олиши
муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |