129
технологияларни ўзлаштириш ва ўқув жараѐнига қўллаш билан мустаҳкамлашлари зарур.
Аввал таъкидланганидек, бунинг учун педагогларимизни ўқув жараѐнига технологик
ѐндашувларини ўргатиш талаб этилади, бу эса педагогик технологиядан фойдаланишдан
ташқари уни Ўзбекистон маданияти, анъаналари ва тажрибаси билан бойитишга олиб
келади. Педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда ўқув
мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараѐни лойиҳалаштирилади ва амалга
оширилади. Технологик ѐндошув, энг аввало, тасвирлаш эмас, балки лойиҳалаштирилган
натижаларни амалга ошириш имконини берувчи амалий кўрсатмали тузилмада ўз
ифодасини топади. Мақсадга йўналтирилганлик, оралиқ натижаларни ташхисли
текшириб бориш, таълимни алоҳида ўқитиш лавҳаларига ажратиш каби усуллар ҳозирги
кунга келиб қайта-қайта такрорлаш мумкин бўлган таълим технологияси ғоясида
-аълимда
адиган ўқув
тадбирлари мажмуаси (бу босқичда ўқувчилар билан мулоқат асосида таълимга жорий
Таълимга технологик ѐндошув. Тарбиялаш технологияси - нисбатан янги атама
бўлишига қарамай, ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. Тарбиялаш технологияси
ѐшлар билан тарбиявий ишларнинг ғояси, мазмуни, таркибини эмас, балки бу соҳадаги
ҳукумат ишлаб чиққан мақсад ва вазифаларни самарали амалга ошириш билан
шуғулланади. Тарбиялаш технологияси мўлжалланган тарбиявий мақсадга самарали
эришувни таъминловчи воситалар мажмуасини кўриб чиқади. Шу боис профессор-
ўқитувчилар учун ҳар томонлама ривожланган юқори интеллектуал ва маънавий баркамол
фуқаро шахсини шакллантиришга қаратилган талабаларни ҳукумат сиѐсатига мувофиқ
тарбиялаш технологияларини эгаллаши долзарбдир. Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг 14 сессиясида Президент И.А.Каримов ўз нутқида «Бизнинг олдимизга озод
фуқаро
шахсининг маънавиятини бошқача айтганда, озод ҳар томонлама ривожланган, ўз
ҳуқуқларини яхши биладиган, кучи ва қобилиятига ишониб таянадиган, атрофдаги
ҳодисаларни, ўзининг мустақил фикр ва муносабати мавжуд, ўз манфаатларини ватан ва
халқ манфаатлари билан уйғунлаштирадиган шахсни тарбиялаш вазифаси турибди» деб
таъкидлаган эди. Миллий ўзликни англашни бутун олам инсонпарварлик ғоя ва
маданияти, умуминсоний қадриятлар, кўп миллатли халқимиз анъаналаридан айрим ҳолда
тиклаб бўлмайди. Ёшларнинг иқтидори ва билимга чанқоқлиги - айнан шулардан
маънавиятга эришиш ва уни ривожлантириш бошланади. Таълим ва тарбия
журналининг 1996 йил 1 сонида эълон қилинган «Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида
бўлғуси мутахассисларнинг умумий ва касбий маданиятини шакллантириш бўйича
жамлама тарбиявий ишлар режаси» тарбиявий ишларни дастурлашга мисол бўла олади.
Ушбу дастур олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув юртлари олимлари ва
педагоглари гуруҳининг меҳнати маҳсулидир. Унинг асоси этиб, Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон дахлсизлигини мустаҳкамлаш,
унинг буюк келажагини барпо этиш, ҳар бир талабани кўп қиррали баркамол ва
Ватаннинг юксак ғояларига содиқ шахс сифатида тарбиялаш ҳақидаги кўрсатмалари
олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: