62
Тоифа бериш- фикримизча, аттестациянинг мақсадларидан бири холос. Ёдда тутиш
керакки, аттестация нафақат мутахассиснинг долзарб малака даражасини баҳолаш керак,
балки унинг касбий ўсишини, унинг малакасини ошириш йўлларини шунингдек, карьера
истиқболларини аниқлаб бериш лозим. Аттестация бир маротабалик ҳодиса ёки
навбатдаги компания сифатида кўрилмаслиги керак. Агарда аттестация мақсадига – яъни
касбий ўсишни тезлаштириш, меҳнат сифати ва маҳсулдорлигини ошириш, ижодий
ташаббускорликни оширишга эришилса – шунда мутахассислар учун аттестация муассаса
ва ташкилотларда одатий ва доимий исталган ҳолат бўлиб қолади.
Шу қоидага таяниб, биз мутахассисни баҳолаш учун керак бўладиган маълумотларни
ўз ичига олган мутахассиснинг касбий тоифа паспортини ишлаб чиқдик.
Паспорт икки қисмдан иборат. Биринчисида биографик маълумотлар бўлиб, касбий
ўзгаришларда бу ўзгаришсиз қолади. Иккинчи қисми ҳар қайси аттестация жараёнида
тўлдирилади. Шундай касбий тоифа паспортига эга бўлиб, муассаса раҳбари объектив
равишда ҳеч қандай қийинчиликларсиз ходимини ишлатиш мумкин, мутахассиснинг ўзи
эса ўз касбий ўсишини назорат қилиши, ўз вақтида касбий фаолиятга керакли
ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Аттестациянинг асосий тамойилларига риоя этишни таъминлаш учун- яна бир бор
аттестация ўтказишнинг айрим муаммоларида тўхталиб ўтамиз.
Энг асосийси одамга йўналтирилганлик мутахассисга унинг тоифасидан қатъий назар
унга қизиқиш, ходимга яхши муносабатда бўлиш, ундан қутилишга эмас, балки унинг
касбий ўсишини доим назарда тутиш керак.
Бу муаммоларини ҳал этишда реал имкониятларини санаб ўтамиз:
Аттестациядан ўтувчини методикасини барча материаллари билан таништириш.
Мутахассис фаолиятининг текширувни ўтказишда аттестациядан ўтувчи тайинланган
материаллар билан таништирилиши лозим. Қайсидир номзоддан норозилик ҳолларда у
экспертни четлатишга ҳаққи мавжуд.
Имтиҳон комиссияси таклиф этган вариантлардан имтиҳон шаклини танлаш
аттестациядан ўтувчиларга боғлиқ.
Аттестацияни ўтказишда аттестациядан ўтувчиларнинг индивидуал, жинс, ёш
хусусиятларини ҳисобга олиши лозим.
Аттестацияда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларга тўхталиб ўтамиз.
Аттестацияда ёш энди фаолиятини бошлаган хизматчилар фаолияти тажрибасизлик,
масъулиятсизлик билан белгиланади. Кўп йиллик стажга эга бўлган мутахассисларга эса
касбий ишонч, аммо шу билан бирга консерватизм ва янгиликларга ўргана олмаслик хос
бўлади.
Аттестациянинг объективлилигига аттестация комиссияси аъзоларининг ишчиларга
бўлган симпатия ва антипатиялари таъсир этади. Шунинг учун кимларгадир баҳолар
кўтарилиб қўяди, кимгадир пасайтириб қўйилади.
Аттестация натижаларига раҳбарлар томонидан экспертларга берилган хулосалар
таъсир этади. Аттестация натижалари бўйича мутахассисларга оширилган ёки аксинча
пасайтирилган оғзаки тавсифлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: