Касбий қайта тайѐрлаш йўналиши: Мактабгача таълим муассасалари



Download 1,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/100
Sana18.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#455137
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100
Bog'liq
3.6 Болаларни мактабга тайёрлаш

жиҳатлар
ини алоҳида ажратиб кўрсатган: 
биринчидан, оила ўзига хос ва такрорланмас таъсирга эга; 
иккинчидан, оила бола учун ўзига хос «кўзгу» бўлиб, ота-онанинг шахсий 
намунаси, ибрати бола тарбиясида муҳим аҳамият касб этади; 
учинчидан, оила ўзига хос ҳиссиѐтлар оламидан иборат бўлиб, унда 
ижобий ва баъзан салбий ҳис-туйғулар жамулжам бўлади; 
тўртинчидан, оила шароитида болаларда ўзгаларга нисбатан ҳамдардлик 
туйғулари ҳам тарбияланади; 
бешинчидан, оиладаги маиший турмушда боланинг иштирок этиши ҳам 
ахлоқий тарбиянинг муҳим омили саналади; 
олтинчидан, оила – эр-хотинлик, ота-оналик вазифаларини акс эттиради. Ота-
онанинг бир-бирига бўлган муҳаббати болага таъсир кўрсатадиган асосий 
тарбиявий омиллардан бирига айланиши мумкин
7
.
Оила ривожининг ҳар бир босқичи бир функция-сининг тугаши, 
бошқасининг пайдо бўлиши, унинг аъзоларининг ижтимоий фаолиятининг ўсиб 
бориш кўлами ва тавсифи билан боғлиқ. В.А. Сластенин, И.Ф. Исаев, Е.Н. 
Исаевларнинг фикрича, оила жамият ва одамларга муносабати бўйича муҳим 
ижтимоий аҳамиятга эга функцияларни бажаради. 
 
 
 
7
Иномова М. Оилада болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси – Т., 1999. – Б.20-21.
Муносабат шакллари 
Ижтимоий-биологик 
муносабатлар
Хўжалик-иқтисодий 
муносабатлар
Ахлоқий 
муносабатлар
Психологик 
муносабатлар
48-расм. Оилавий муносабатларнинг шакллари 
Муносабат шакллари 
Ижтимоий-биологик 
муносабатлар
Хўжалик-иқтисодий 
муносабатлар
Ахлоқий 
муносабатлар
Психологик 
муносабатлар
Оилавий муносабатларнинг шакллари 


50 
Оиланинг болани мактабга тайѐрлашда ўрни 
Болаларни мактабга тайѐрлашда оила алоҳида аҳамият касб этадиган 
маскандир. Бола тарбиясида оиланинг барча аъзоларидан нафақат болаларга 
нисбатан тўғри муносабатни, балки уларнинг тақдири учун юксак маъсулият 
хиссини ҳам талаб қилувчи қийин ва мураккаб ишдир. 
Оила болани мактабга тайѐрлашда тарбияни ҳар томонлама, жумладан 
маънавий, ахлоқий, ақлий, эстетик, жисмоний ва меҳнат тарбияларини 
биргаликда олиб бориш яхши самара беради. 
Маънавий тарбия
ни болага ўтмишда Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги ва 
фаровонлиги йўлида курашган халқ қахрамонлари хақида гапириб бериш, 
давлатимизнинг рамзий белгилари билан таништириш, мустақиллик, Ватан 
хақидаги шеър ва қўшикларни ѐд олдириш, кадрият ва анъаналаримизни 
ўргатиш орқали сингдириш мумкин. 
Оилавий тарбия жараѐнида шахснинг бир катор 
ахлоқий
 
жихатлари 
шаклланади-ки, бошқа хеч қайси тарбия объекти оиладагидек юқори натижа 
бермайди. Уларга инсонпарварлик, меҳр-мурувват, рахм-шафқат, ҳамдардлик, 
муомала маданияти, бурчи ва садоқат миннатдорчилик каби инсоний 
фазилатлар туради. 
Келажак авлодга 
эстетик тарбия
 
беришда ҳам оиланинг муҳим ўрни бор. 
Оила даврасида қўшиқлар куйланиши, бирор эртак ѐки асарни оила даврасида 
ўқиш, бирга спектакл ва кино кўриш ва тахлил қилиш, кийиниш маданиятини 
шакллантириш, уйда гуллар парвариш қилиш, расм солиш ва хакозолар болани 
эстетик тарбиясини шакллантиришдаги жихатлардир. 
Ота-оналар вояга етаѐтган фарзандларининг 

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish