Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар:
1.
Ўйиннинг мактабгача таълим ѐшидаги болалар ҳаѐтида ўрни нималарда
намоѐн бўлади?
2.
МТМда қўлланиладиган болалар ўйинлари неча турга ажратилади?
3.
Ижодий ўйинлар нима?
4.
Қанай ўйинлар қурилиш ўйинлари саналади?
5.
Тарбиячи сюжетли-ролли ўйинларга раҳбарлик қилишда қайси
жиҳатларга эътибор қаратиши лозим?
6.
Саҳаналаштирилган ўйинлар қандай босқичларда ташкил этилади?
7.
Қурилиш материаллари билан ташкил этиладиган ўйинларни
уюштиришда нималарга эътибор қаратилиши зарур?
8.
Дидактик ўйинларнинг қандай турлари мавжуд?
48
4-мавзу. БОЛАЛАРНИ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ТАЙЁРЛАШДА МТМ,
ОИЛА ВА МАКТАБНИНГ ХАМКОРЛИГИ
Таянч тушунчалар:
оила, МТМ, ҳамкорлик, оила ва МТМ ҳамкорлиги,
ота-оналар билан ишлаш, ота-оналар билан ишлаш шакллари.
«Оила» тушунчаси ва унинг моҳияти
Оила
– никоҳга ѐки аъзоларининг ижтимоий турмуш тарзи, ўзаро ахлоқий
жавобгарлиги ва ўзаро ѐрдамига асосланган қон-қариндошларнинг кичик гуруҳи
3
.
Инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатда мавжуд бўлган оилага
қуйидагича таъриф мавжуд: «Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини бўлиб,
юридик маънода никоҳ, қариндошлик, фарзандликка олиш ѐки бошқа
шаклларда болаларни доимий тарбияга олишдан келиб чиқадиган тегишли
ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғланган шахслар доирасидан иборат бўлган
миллий мустақиллик мафкурасига, умуминсоний қадриятлар ва шарқона
анъаналарга асосланган оилавий муносабатларни ривожлантириб, уни
мустаҳкамлашга қаратилган фуқаролар иттифоқидан иборатдир»
4
.
Оила жамиятнинг асосий бўғини, у никоҳ ва қон-қариндошликка
асосланиши ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга,
шунингдек, жамият ва давлат оилани, оталик, оналик ва болаликни ҳимоя
қилади ва оилавий муносабатларга умуминсоний ва миллий қадриятлар жорий
этилишини таъминлайди
5
.
Психолог олимлар оилани кичик бир ижтимоий гуруҳ сифатида
таърифлайди. Оилани ташкил этувчи ушбу гуруҳ никоҳ орқали ҳамда яқин
уруғчилик ришталари билан бир-бирига боғланган бўлиб, улар ўртасидаги
муносабатларга хос бўлган муҳим жиҳатлар – ўзаро меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик,
масъулиятлилик ва албатта, ҳаѐт, турмуш тарзидаги умумийликдир
6
.
Социология оилага яхлит ижтимоий организмнинг қисми, жамият бўғини,
ижтимоий тарбия жамоаси сифатида қарайди. Ижтимоий-иқтисодий соҳада
содир бўлаѐтган ўзгаришлар албатта, оилада ўз аксини топади. Бироқ бошқа –
ишлаб чиқариш, касбий, сиѐсий ижтимоий бирлашмалардан фарқли равишда
оила тўғридан-тўғри қайта қуришга учрамайди. Оиланинг ахлоқий, психологик
жиҳатдан янгиланиши узоқ, мураккаб, қарама-қаршиликларга боғлиқ
жараѐндир.
Оила ҳаѐти мазмунидан келиб чиққан ҳолда кўп томонламали
муносабатлар билан тавсифланади, Шунга кўра оилавий муносабатлар
қуйидаги шаклларга эга (расм):
3
Педагогический энциклопедический словарь – М., 2002. – С.257.
4
Каримова О. Оила ҳуқуқи асослари – Т.: “Ўқитувчи”, 2003.
5
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Т.: «Ўзбекистон», 2009. – Б.12-13.
6
Каримова В. Оилавий ҳаѐт психологияси – Т., 2006. – Б.10.
49
Иқтисодий соҳадагига қараганда, янги муносабат, янги ахлоқ меъѐрлари
оилада секин суръатларда амалга ошади. Оилавий ўзгаришларнинг амалга
ошишида биологик, психологик, демографик омиллар ҳам иштирок этади.
Олимларнинг фикрича, одамлар ҳаѐтининг бирдан-бир тўғри йўли оилавий
ҳаѐтдир. Бинобарин, оила инсон учун меҳнат қобилиятини тиклаш ва дам олиш
жойи. Шунингдек, оила муҳим тарбия ўчоғи ҳамдир. Оилада болалар
тарбиясида ота-боболар, момолардан қолган, минг йиллар мобайнида ҳаѐт
синовларидан ўтган яхши удум, одатлар мавжуд. М.Иномова оиланинг
қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |