Касбий қайта тайёрлаш йўналиши


“Мактабгача таълим ёшидаги болаларни тежамкорликка



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

4.4.Мактабгача таълим ёшидаги болаларни тежамкорликка 
ўргатиш” модули 
1-маъруза: Илк тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш. 
Режа

1. Мактабгача ёшдаги болаларга иқтисодий таълим-тарбия бериш. 
2. Иқтисодий таълим-тарбияга оид намунавий машғулот ишланмаси. 
Таянч тушунчалар: ер ости, ер усти бойликлари, тежамкорлик, 
иқтисод, ишбилармон, уддабурон. 
1.1. Мактабгача ёшдаги болаларга иқтисодий таълим-тарбия 
бериш. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йилларда 
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергия сиғимларини 
қисқартириш энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-
тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ 2343- сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2015-2016 ўқув 
йилидан бошлаб мактабгача таълим тизимида “Тежамкорлик сабоқлари” 
дастури асосида таълим-тарбия ишларини олиб бориш вазифаси қўйилган. 
Ҳар бир бола нарсаларни исроф қилмаслик, уни қадрлаш, ҳар бир 
табиий бойликларни (сув, газ,электр токи) ўз меъёрида ишлата билиш ва 
улардан оқилона тежаб фойдаланиш зарурлигини англаши лозим. 
Мактабгача таълим муассасаларида тежамкорликни ўрганиш бўйича 
“Тежамкорлик сабоқлари”дастур асосида уч босқичда олиб борилади: 
1.Ўрта ёш (4-5ёш); 
2.Катта ёш (5-6 ёш); 
3.Мактабга тайёрлов даври (6-7 ёш); 
“Тежамкорлик сабоқлари” дастурининг мақсади болаларда умумий 
аҳлоқ меъёрлари талабларига жавоб берадиган, уларнинг шахс сифатида камол 
топишига асос бўла оладиган иқтисодий билим, кўникма ва малакаларни 
шакллантиришдан иборат. 
 


132 
Дастурнинг вазифалари: 
 болаларда ҳаётдаги ижобий ва салбий ҳолатларга нисбатан 
сезгирликни таркиб топтириш; 
 умумий ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш, жамоат жойларида 
ўзини тутишни, 
ер ости бойликларини (сув, газ,электр токи)
исроф қилмаслик, 
уни қадрлашни тарбиялаб бориш. 
Мактабгача ёшидаги болаларга тежамкорлик ҳақида таълим-тарбия 
беришда болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Тежамкорлик
қоидаларни баён қилиб беришда ўйин усулларидан фойдаланиш тавсия 
қилинади.
Тежамкорлик сабоқлари интеграциялашган машғулот тарзида: атроф-
муҳит, табиат билан таништириш, бадиий адабиёт, одобнома, тасвирий 
фаолият машғулотларини мужассамлаштирган ҳолда олиб борилади. 
Инсон ҳаёт тажрибаси билими, одоб-ахлоқи, хатти-ҳаракати билан 
ўзининг маънавий руҳий оламини бойитиб боради. Иқтисодий билимларга 
эгалик болалар томонидан иқтисодий ишлаб чиқариш жамият ҳаётининг асосий 
йўналишларидан бири эканлигини чуқур англашига имкон бериш билан бирга 
уларда мавжуд моддий ва маънавий ашёлар табиий бойликлардан тежаб-тергаб 
фойдаланиш уларни кўпайтириш тўғрисида ғамхўрлик қилиш, жамият 
иқтисодиётини ривожлантириш йўлида амалий ҳаракатларни ташкил этиш 
ҳамда оила хўжалигини оқилона юритиш борасидаги дастлабки кўникмаларга 
эга бўлишларига имкон беради.
Иқтисодиёт кишилик муносабатларининг муҳим ажралмас қисми 
бўлиб, уни самарали ташкил этиш табиий эҳтиёжларни қондиришга хизмат 
қилибгина қолмай, шахснинг маънавий жиҳатдан камолотга эришишида ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга.
Шунинг учун ҳам турли ижтимоий тузумлар даврида ишлаб чиқаришни 
тўғри ташкил этиш, такомиллаштириш илм-фан, техника ҳамда технология 
соҳаларида қўлга киритилаётган ютуқлардан фойдаланиш масалаларига 
жиддий эътибор қаратиб келинган. 


133 
Зардўштийлик ғояларига кўра иқтисод, табиат ва унинг неъматларига 
нисбатан тўғри муносабатда бўлиш, уларни асраб, авайлаш ҳамда кўпайтириш 
тўғрисида қайғуришдан иборатдир.
Мамлакатимиз иқтисодиётида бозор муносабатлари чуқурлаша борган 
сари рўй бераётган туб ўзгаришлар янгича яшашни тақозо этмоқда. Бозор 
иқтисоди ёшларда иқтисодий билимларни чуқур ўзлаштирилишини талаб 
этади. Бинобарин, таълим муассасаларида ёшларга иқтисодий билим 
асосларини бериш билан бирга, уларда жаҳон стандарти даражасида, миллий 
анъаналарга муносиб, иқтисодий тарбияга оид тушунчаларни шакллантириш 
асосий мақсад қилиб қўйилган. Бу долзарб муаммони ҳал этишни таълим 
тизимининг илк бўғини мактабгача таълимдан бошлаш мақсадга мувофиқдир.
Шунинг учун ҳам келажагимиз ҳисобланган ёш авлодни мактабгача 
ёшидан бошлаб моддий неъматларнинг қадрига етишга, улардан тежаб-тергаб 
фойдаланишга ўргатиш, ҳар бир моддий бойлик меҳнат эвазига яратилганлиги 
ҳақида тушунчага эга бўлиб боришларига ўргатиш зарурдир. 
Болалар онгида қадрига етиш, тежаш, увол, каби тушунчаларни 
шакллантириш улар ҳулқ-атворида ўзини ножўя хатти-ҳаракатлардан тийишга 
етаклайди, сабр-қаноатли бўлишга чорлайди. 
Бу ўринда ўзбек халқининг оғзаки ижод намуналари тенгсиз тарбиявий 
восита ҳисобланади. 
Демак, мактабгача ёшдан бошлаб болада тежамкорлик, ишбилармонлик, 
уддабуронлик каби сифатларни тарбиялаш иқтисодий-маънавий аҳамият касб 
этади. Зеро, тарбиянинг бу соҳаси келажаги буюк давлатнинг равнақи ва 
тараққиётига замин ҳозирлайди. 
«Болалар боғчасида илк иқтисодий таълим-тарбия» дастурига кўра ўрта 
гуруҳ болаларини олти хил иқтисодий тушунча (иқтисод, меҳнат, бойлик, 
мулкий муносабатлар, бозор, пул) билан таништириш кўзда тутилади. 
Ўрта гуруҳ болалари илк иқтисодий таълим-тарбия бўйича қуйидагиларни 
билиши лозим:  

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish