Касбий қайта тайёрлаш йўналиши


БОЛАНИНГ ОЛТИ ЁШДАН ЕТТИ ЁШГАЧА БЎЛГАН



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

БОЛАНИНГ ОЛТИ ЁШДАН ЕТТИ ЁШГАЧА БЎЛГАН 
ДАВРДА РИВОЖЛАНИШИ 
Бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгаяди ва 
аниқлашади. 6-7 ёшли бола ўзини идора қилиш ва ўз ҳаракатларини назорат 
қилиш имкониятига эга бўла бошлайди. Бу ёшдаги болада мустақил фаолият 
кўрсатиш, ташаббускорлик ривожланади, қизиқувчанлик янада ортади, 
катталар фикрини тинглаш иштиёқи шаклланади, ўз саломатлигини назорат 
қила олади. Бу даврда боланинг бўйи 122-128 см га етади, оғирлиги 25-28 кг 
бўлади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади, борлиқни 
билишга интила бошлайди, гигиеник малакалари шакллана боради. Жисмоний 
машқлар ва ўйинлар асосида ҳаракатларни такомиллаштириш, жисмоний 


61 
сифатлар (тезкорлик, чаққонлик)ни, кундалик ҳаракат фаоллигига бўлган 
эҳтиёжини шакллантириш. Машқларни бажариш пайтида чидамлилик, 
мувозанат сақлаш, ҳаракатларни бошқариш ва фазода чамалашни 
такомиллаштириш. 
Уюшқоқлик 
билан 
ҳаракат 
қилишга; 
матонат, 
мустақилликни кўрсатишга ўргатиш жисмоний машқларга қизиқишларини 
қўллаб-қувватлаш, уларни фақат кўрсатгандагина эмас, балки сўз билан 
тушунтирганда ҳам аниқ бажаришга ўргата бориш. Машқларни аниқ, берилган 
тезликда, мусиқа оҳангига мослаб бажариш. Ҳаракатли ва спорт ўйинларида 
мустақил қатнашиш иштиёқини ўстириш, ўйинда ўз хатти-ҳаракатига ва 
тенгдошига нисбатан адолатли бўлиш; ўзаро дўстлик муносабатларини намоён 
қилишга ўргатиш.
Кучли ақлий фаолият билан боғлиқ бўлган машғулотларда чарчашнинг 
олдини олиш ва ишлаш қобилиятини сақлаш мақсадида енгил жисмоний 
машқларни бажариш кераклигини болага тушунтирилади. Болаларда жисмоний 
дақиқаларни тайёрлаш ва ўтказишда ташаббускорликни ўстириш зарур.
Болаларни жисмоний ривожлантиришда ва чиниқтириш мақсадида 
дастур талабларида хонада енгил кийимда бўлиш, деразанинг дарчасини очиб 
қўйиш,кийим ва пойабзални мавсумга ва машқ турига мувофиқ танлаш, юз, 
бўйин, қўлни тирсаккача совуқ сув билан ювиш, бадантарбиядан сўнг дарҳол 
губка ёки уй ҳароратидаги сувда ҳўлланган кичикроқ пахмоқ сочиқ билан тана 
аъзоларини артиш, аввал қўлларни, кейин баданни қуруқ сочиқ билан тана 
қизаргунча, тезда қуруқ қилиб артишга одатлантириш, катталарнинг рухсати ва 
назорати остида чўмилиш, чўмилишнинг асосий қоидаларига риоя қилиш, 
ялангоёқ юрганда оёқни шикастлантириш хавфи йўқ жойларда юриш, 
чиниқтириш қоидаларини онгли равишда бажариш кўникмаларини тарбиялаш 
лозимлиги таъкидланади. 
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган бола ўзини парваришлаш кўникмаларига эга 
бўлади. Бола мустақил ювинади, тозаликка риоя қилади. Болани озодаликка ва 
тартибга одатлантириш, ташқи кўринишдаги камчиликни ўз вақтида бартараф 
қилиш, йўл қўйилган камчиликни тузатиш эҳтиёжини тарбиялаш, 


62 
тенгдошларининг кийимларидаги тартибсизликларни тўғрилашга кўмаклашиш, 
ўз-ўзига хизмат қилиш жараёнида болада уюшқоқликни ва мақсадга 
қаратилганликни, маданий ахлоқ кўникмаларини шакллантириш, уйқудан 
тургандан сўнг ювиниш, уйқуга ётишдан олдин оёқни ювиш, қўлларни 
овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан кейин ва ифлосланганда ювиш, 
овқатдан кейин оғиз ва томоқни чайиш, тишларни тўғри тозалаш, совундан 
тўғри фойдаланиш, кийимларни жойига илиш, оёқ кийимни тахлаш ва ипини 
боғлашга ўргатиш асосий дастурнинг асосий вазифалари сирасига киради.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish