Касбий қайта тайёрлаш йўналиши


Дастур асосида болада қуйидаги шахсий гигиена асослари



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

Дастур асосида болада қуйидаги шахсий гигиена асослари 
шакллантирилади:  
- кун давомида танаси тозалиги, кийимлари, сочлари, уст-боши 
озодалигини кузатиб туриш;
- мустақил равишда хонасини йиғиштириш ва ўйинчоқларини ўз жойига 
териб қўйиш;
-соғлом турмуш тарзи бўйича суҳбатлар ўтказиш;
- гавдасини тўғри тутишини кузатиш, ясситовонликнинг олдини олиш;
- гигиена ва этика мавзуларида саҳна кўриниши ташкил этишга, 
инфекциялар нималиги ва уларнинг қандай йўллар билан юқишини 
тушунтириш;
- нима учун болаликданоқ соғлиқни сақлаш тўғрисида қайғуриш 
лозимлиги ҳақидаги тушунчаларни кенгайтириш;
- ванна, ҳожатхонадан мустақил фойдаланиш;
- шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларини тушунтириш.
Овқатланиш гигиенаси бўйича:  
- тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш;
- ошхона жиҳозлари, қошиқ, санчқидан фойдаланиш;
- тартибли овқатланиш, овқат вақтида гавдани тўғри тутиш;
- идиш-товоқни столдан йиғиштириб қўйишга одатлантириш.


63 
Ухлаш гигиенаси бўйича:  
- айнан бир вақтда ухлашга ётиш,
- ухлаш олдидан ювиниш,
- алоҳида ўринда ухлаш.
Дастурда қуйидагича тахминий кун тартибини режалаштириш 
тавсия этилади 
7.00 – 7.30
Ўриндан туриш, эрталабки ювиниб – тараниш 
(уйда)
7.30 – 8.30
Қабул, соғлиғини текшириш, ўйинлар, эрталабки 
бадантарбия
8.30 – 8.55
Нонуштага тайёргарлик, нонушта
8.55 – 9.10
Ўйинлар, машғулотларга тайёргарлик
9.10 – 11.00
Машғулотлар
11.00 – 11.15
Сайрга тайёргарлик
11.15 – 13.00
Сайр (ўйинлар, меҳнат, кузатиш, ҳаракатли 
ўйинлар -10 дақиқа, жисмоний машқлар 20 – 30 
дақиқа)
13.00 – 13.15
Сайрдан қайтиш
13.15 – 13.35
Тушлик
13.35 – 15.25
Уйқу
15.25 – 15.50
Уйқудан туриш, ювиниш
15.50 – 16.05
Енгил иккинчи тушлик
16.05 – 18.15
Ўйинлар, мустақил фаолият, сайр
18.15 – 18.40
Кечки овқат
18.40 – 19.30
Ўйинлар, болаларни уйга кетиши
19.30 – 20.10
Сайр (уйда)
20.10 – 20.40
Тинч ўйинлар, гигиеник муолажалар (уйда)
20.40 – 6.30
(7.30)
Тунги уйқуга тайёрланиш ва тунги уйқу (уйда)
Мактабгача 
таълим 
муассасасида 
таълим-тарбия 
жараёнини 
режалаштириш тарбиячидан тегишли тайёргарликни талаб этадиган анча 
мураккаб ишдир, тарбиячи болаларнинг психологик-физиологик ривожланиш 
даражасини, “Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари”ни ҳамда у 
асосида яратилган таълим- тарбия дастурини яхши билиши талаб этилади.
Режа тарбиячига дастур талабларини бир йилга бир текисда тақсимлашга 
ёрдам беради ҳамда таълим-тарбия бериш ва тарбиялашнинг усулларини 


64 
олдиндан ўйлаб олиш, мақсадни аниқроқ кўриш имконини беради. Режа бўлса, 
тарбиячи бугун нима иш қилиши ва қандай қилишини, қайси қўлланмалардан 
фойдаланишни билади.
Таълим тарбиявий иш режаси тарбиячи томонидан тузилади. Режа ой 
бошланишидан беш кун аввал методистга тасдиқлаш учун берилади, ойлик
иш режа дафтарида аввало ҳафталик машғулотлар жадвали, бир ойлик 
режанинг тақсимоти берилади. Ҳар ўн беш кунга мўлжалланган бадантарбия 
машқлари, ота- оналар билан ишлаш режаси ва кундалик фаолиятнинг 
юритилиши очиб берилади. Кундалик фаолиятда эрталабки соат, машғулот, 
сайр, куннинг 2-ярмида белгиланган вазифалар тўлиқ ёритилади.
Мактабгача таълим муассасаларида машғулотлар эрталаб 9.30 дан 
бошланиб, давомийлиги кичик гуруҳларда 10-15 дақиқагача, катта ва тайёрлов 
гуруҳларида 25-30 дақиқадан ошмаслиги даркор.
Машғулотлар оралиғида болалар билан тетиклаштирувчи, чарчоғини 
олувчи ўйинлар ўтказилади. Ҳар бир йўналиш бўйича ой охирида болалар 
билан мужассам - назорат машғулотлари ўтказилади ва болаларнинг дастур 
вазифаларини қай даражада эгаллаганликлари таҳлили қилинади.
1-кичик гуруҳ машғулотлар жадвалига киритилган “Таълимий ўйин-
машқлари”ларида (сенсор тарбия) замонавий педагогик технологияларидан 
бири - Мария Монтессори методикасини кенг қўллаш тавсия этилади.
I-кичик гуруҳда 0,5 дан тақсимланган атроф олам билан таништириш 
машғулоти – табиат билан таништириш машғулоти билан, бадиий адабиёт
билан таништириш машғулоти - лой машғулоти билан, қуриш-ясаш
машғулоти эса бир хафта йирик қурилиш жиҳозлари, бир сафар майда 
қурилиш жиҳозлари билан алмаштирилиб ўтилади. 
II-кичик гуруҳдан бошлаб жадвалда 0,5 дан тақсимланган табиат билан 
таништириш машғулоти - бадиий адабиёт билан, қуриш-ясаш машғулоти
эса - аппликация машғулоти билан алмаштирилиб ўтилади. Катта-тайёрлов 
гуруҳларда қуриш-ясаш машғулоти қўл меҳнати билан алмашлаштирилиб 
ўтилади. 


65 
Ўқиш ва саводга тайёргарлик вазифалари ўз ичига кичик гуруҳда 
асосан товушларни тўғри талаффуз этиш машқларини олади. Ўрта, катта 
гуруҳларда эса ўқиш ва саводга тайёргарлик вазифалари нутқ ўстириш 
машғулоти вазифаларига қўшиб олиб борилади.
Тайёрлов гуруҳда эса алоҳида саводга тайёргарлик машғулоти 
киритилади
Қуйида тақдим этилаётган машғулотлар жадвали мактабгача ёшдаги 
болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тўпланган илғор иш 
тажриба асосида ишлаб чиқилган.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish