52
йирик моторикани ривожлантириш
майда моторикани ривожлантириш
сенсомоторикани ривожлантириш
маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш.
Ижтимоий-коммуникатив
ривожлантириш
соҳаси
қуйидаги
йўналишларга бўлинади:
ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш;
боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши
болада меҳнат тарбиясини шакллантириш
хавфсизлик асосларини шакллантириш.
Нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш
соҳаси қуйидаги йўналишларга бўлинади:
нутқни ривожлантириш
савод ва ўқишга тайёрлаш
чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш.
Билиш жараёнини ривожлантириш соҳасиқуйидаги йўналишларга
бўлинади:
дунё ҳақида
билим ва тушунча бериш
элементар математик тасаввурларини шакллантириш.
Бадиий адабиётлар билан таништириш ва бадиий эстетик
ривожлантириш соҳаси қуйидаги йўналишларга бўлинади
бадиий адабиётлар билан таништириш
бадиий эстетик қобилиятларини ривожлантириш
мусиқий қобилиятларини ривожлантириш.
2.3.Давлат талаблари соҳа йўналишлари индикаторлари ҳақида
тушунча.
Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари (илк таълим бериш
ва ривожланиш кўрсаткичлари) бу–кичик ёшдаги болалар ривожланишининг
миллий тамойилларини, 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг билим, кўникма
ва малакалари
мезонларини акс эттирувчи, катталарга уларнинг ўсишлари
53
динамикасини, ривожланишлари ҳолатини аниқлашда ёрдам берувчи
ҳужжатдир.
Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари аниқ бир ёшдаги
боланинг
ривожланиш стандарларини, боланинг ютуқлари ва ривожланиш
даражасини баҳолаш имкониятини берувчи индикаторларни белгилайди.
Давлат талабларини ишлаб чиқишда бола
шахси ривожланишининг бешта
соҳаси асос қилиб олинган.
Бу
бешта
соҳа
йўналишларга
бўлиниб,
биргаликда
бола
ривожланишининг баркамоллиги ва яхлитлигини таъминлайди. Давлат
талаблари жамиятнинг мактабгача ёшдаги болалар ривожланиши ҳақидаги
билимларини
яхшилашга, тарбия соҳасида ота-оналарнинг кўникмаларини
мустаҳкамлашга,
шунингдек,
муассасаларда
таълим
дастурлари
ва
методикаларини баҳолаш мақсадини ҳам кўзда тутади. Соҳалар асосий
йўналишларга бўлинган ва
шу билан биргаликда, улар боланинг меъёрда
ривожланиш кўрсаткичларини акс эттиради.
Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларида “талаб” сўзининг
маъноси қуйидагича таърифланади: бирор-бир аниқ ёшдаги болалар билиши ва
бажара олиши шарт бўлган талаблар мажмуидир.
Давлат талаблари соҳа йўналишларининг индикаторлариэса боланинг кўз
билан кўриши ва ўлчаши мумкин бўладиган кўникма ва малакалари
кўрсаткичидир, деб таърифланади. Демак, ҳар бир соҳа, соҳа йўналишлари
таркибига кирувчи фаолият турларининг талаб ва индикаторлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: