Касбий қайта тайёрлаш йўналиши



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

интеллектуал фони (ўқитишнинг мазкур босқичида аҳамиятли ҳаётий 
мақсадларни қўйиш ва тарбияланувчилар томонидан дастурга нисбатан 
кенгроқ билимлар эгаллаш); шахсга йўналтирилган таълим, тарбиячи ва ота-
оналар ҳамкорлиги. 
Таълимнинг 
натижалари 
болада 
ҳозиржавоблик, 
меҳрибонлик, 
мулоқотчанлик, ростгўйлик, ҳақиқатпарварлик, мақсад сари интилиш, 
ташаббускорлик, дадиллик, ташкилотчилик, меҳнатсеварлик, жавобгарликни 
ҳис қилиш, зийраклик, вазминлик, мардлик, мустақиллик, ишчанлик, 
кузатувчанлик, топқирлик каби шахсий фазилатларнинг ўзгаришида намоён 
бўлади. 
Таълим орқали инсон ва фуқаронинг замонавий жамиятга такомиллашуви 
ҳамда ҳар томонлама киришуви (қоришиб кетиши) таъминланади; замонавий 
билимлар даражасига мос келувчи дунё тасвири шаклланади; дунё даражасига 
мос келувчи шахснинг миллий ва дунёвий маданиятга интеграциясини замин 
тайёрловчи жамиятнинг умумий ва профессионал маданияти вужудга келади; 
жамиятнинг миллий кадрлар салоҳияти ишлаб чиқилади ва ривожлантирилади. 
Мактабгача таълим жараёнида болага таълим-тарбия беришда шахсга 
йўналтириган таълим модели устувор саналади. Шахсга онгли ёндашишнинг 
мақсади-шахсни ривожлантириш, уни берилган стандарт ва босим остида 
“ўзгартириш эмас”, балки “уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш”дир. 
Шахсий ёндашув таълим жараёни иштирокчиларининг шахсий 
мажбуриятларини ривожлантириш ва тўлиқ намоён қилиш учун шароит 
яратишни кўзлайди. Шахсий мажбуриятлар - бу шахс томонидан “шахс бўлиш” 
ижтимоий буюртмасини татбиқ этувчи маълум фазилатларнинг намоён 
этилишидир.
Педагог томонидан қадриятлар орасида йўналишини аниқлаш унинг
касбий фаолиятини белгилайди. Шахсга ёндашув педагог ва болага ўзини шахс 
сифатида ҳис қилишига, уларнинг имкониятларини аниқлаш ва намоён этишга, 


39 
ўзини англаб етишга, жамият томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ўз-
ўзини англаш, ўз-ўзига ишониш ва ўзини кашф қилиш усулларига имкон 
яратади. 
Мактабгача ёшда бола буюмларнинг алоҳида юзаки хусусиятларини 
қабул қилишнинг юқори чўққиларини эгаллайди, кўргазмали шаклдаги амалий 
ва ақлий вазифаларнинг ечимини топади. Лекин бола ҳали буюмларнинг 
кўринишига аҳамиятсиз бўлади. Бу табиий ҳол чунки буюмлар унинг учун 
мавжуддир ва улар болани фақат амалий ва ақлий фаолият объекти сифатида 
қизиқтиради. Мактабгача ёшдаги бола буюмларнинг моҳиятини эмас, балки 
уларнинг ташқи кўриниши ва ишлатилишига қараб иш тутади. Буюмларнинг 
бизларга қандай кўриниши билан моҳияти ўртасида катта фарқ бор. 
Буюмларнинг моҳияти юзаки эмас, у шахсий тажриба орқасида юзага 
келмайди, тўғридан-тўғри қабул қилинмайди. У ижтимоий ташкиллаштирилган 
ўқув – дунёни илмий англаш орқали кашф этилади. 
Тубдан ўзгартирилган ўқитиш – бола ва педагогнинг ҳамкорликдаги 
тубдан ўзгартирилган (кўргазмали-ривожлантирувчи) педагог ва бола шахсини 
мустақил тарбиялашга йўналтирилган фаолияти, қайсики шахсий мазмунни 
ҳаётий бўшлиқда қимматли аҳамиятга эга бўлган, педагог ва боланинг 
универсаллаштирилган тизими. 
Тубдан ўқитиш қуйидаги ёндашувларни назарда тутади: 
Ижтимоий педагогик ёндашув. Унинг мазмуни шундан иборатки, бола 
томонидан инсоният тажрибасининг ўзлаштирилишини таъминловчи 
ривожланишни амалга ошириш. Бундай ёндашув таълим бериш жараёнини 
якуний 
натижага-бола 
шахсининг 
ижтимоийлашувига 
эришишга 
йўналтирилган. Унинг моҳияти бола томонидан жамиятнинг аҳлоқий, маънавий 
ўзгаришларни тубдан ислоҳ қилишдир. Бундай ёндашувда таълим тарбия 
берувчи вазифани бажаради. 
Гносеологик (билиш фаолияти) ёндашув ўқитиш жараёни моҳиятини
англаш жараёнидан олиб чиқади ва юзага келган англаш фаолиятини 
модификациялайди 
(вариациялайди). 
Ўқитиш 
инсоннинг 
индивидуал 


40 
ривожланишини тезлаштиради, қайсики ижтимоий қонунчиликка бўйсунади. 
Шу билан бирга у инсоннинг ўрнатилган тартибда индивидуал ривожланиши 
билан бирга, инсон онгининг умумий тарихий ривожланишига ҳам боғлиқдир. 
Ўқиш умумий ва индивидуал англаш шаклларини яқинлаштиради, индивидуал 
фаолиятни умумий англаш тизимига яқинлаштиради, боланинг шахсий 
тажрибалари ва ўқиш ва ўқитиш даврида юзага келган тушунчалар орасидаги 
тафовутларни чақиради. 
Гносеологик ўқитишнинг моҳияти таълим вазифаларини татбиқ этишда 
ўқитилаётган объектнинг индивидуаллаштириш жараёнини амалга оширишдан 
иборат.
Психологик ёндашув. Бу ёндашув учун инсоннинг ривожланиши ва 
билимларни ўзлаштиришини психологик назарий билимларни юзага олиб 
чиқишдан иборат. 
Ақлий фаолиятнинг босқичма-босқич шаклланиши назариясини инобатга 
олган ҳолда (П.Я.Гальперин, Н.Ф.Талўзин), ўқитиш биринчи материаллашган 
босқичдан иккинчиси, яъни таянч ташқи нутқ фаолиятида сақланган босқичга 
ўтади. Ундан сўнг ақлий фаолият тўлиқ ички фаолиятда амалга ошириладиган 
учинчи, юқори босқичга ўтади. Бундай ёндашувда ўқитишнинг моҳияти ақлий 
фаолият шаклланишининг босқичларига мос равишда солиштирилади. Бундай 
ёндашувда 
ўқитиш 
ўқитилувчининг 
шахсига 
йўналтирилади 
ва 
ривожлантирувчи фаолиятни амалга оширади.
Акмеологик (грекча сўздан олинган бўлиб, юқори нуқта, юксалиш, яхши 
пайт ва ўқиш деган маънони билдиради) ёндашув ўқитишнинг шахсга 
йўналтирилган хусусиятларини очиб беради. Унинг асл моҳияти шундан 
иборатки, ўқитиш шахснинг ҳаётий дунёсига, педагог ва боланинг мавжуд 
ҳаёти мазмунига бир текисда кириб боради. Ўқитиш нафақат ўқитилувчи ва ва 
педагогнинг фикр ва муносабатларини уйғунлаштириб, мазмун майдонини 
ўзгартиради, балки, ўзаро муносабатларнинг яхлит субъектининг пайдо бўлиши 
ва ривожланишига олиб келади. Бунда ўқитишнинг ўзаро тарбия, ўзаро таълим, 
ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ижодийликка айланишига омил бўлади.


41 
Таълим жараёнида услубий тамойилларни тадбиқ этишда қуйидаги 
таълим мақсадлари мавжуд: тарбиявий, таълимий, ривожлантирувчи, амалий. 
Таълимнинг тарбиявий мақсади – бола эхтиёжларини тарбиялаш, 
педагогик нуқтаи-назарни тадбиқ этиш (катталар томонидан бошқарилаётган 
жамоавий фаолиятда бола томонидан ўзининг шахсий кечинмалари орқали 
“аҳлоқий босқичлар”ни босиб ўтиш йўли). 
Тарбиявий мақсаднинг мазмуни шундаки, болада аҳлоқий қадриятлар 
тизими, дунёга ҳиссий-баҳоловчи муносабат шаклланади.
Таълимий мақсад шундан иборатки, бола таълим жараёнида ўзининг 
ақлий эҳтиёжларини қондириб, уни ўраб турган ҳақиқатни англаб боради.
Таълимнинг 
тарбиявий, 
таълимий, 
ривожлантирувчи, 
амалий 
мақсадлари ўқитишнинг муносиб восита, усул ва услубларини танлаш шарти 
билан тадбиқ этилувчи ва услубий тамойилларни белгиловчи асосий фактор 
бўлиб хизмат қилади. 

Боланинг ривожланиши ва унинг мактабга тайёргарлик кўрсаткичлари 
қуйидагилар: 
1.Жисмоний 
тайёргарлик 
(боланинг 
мазмуний 
жиҳати 
ривожланишининг физиологик даражаси); 
2.Психологик тайёргарлик (бола шахси таркибининг хиссий, ментал 
(ақлий), иродавий ривожланиш даражаси); 
3.Ижтимоий тайёргарлик (боланинг мазмуний жиҳатдан ижтимоий 
ривожланиш даражаси). 
Педагогнинг мактабгача таълимда шахсга йўналтирилган ёндашувни 
амалга оширишга тайёргарлик кўрсаткичларини белгилашда 3та соҳани 
инобатга олиш лозим: шахс, фаолият бўйича ва рефлексив. 
Шахс сифатида тайёргарлик – бу педагогик тафаккур (гностик, яъни 
ақлий қобилиятлар - илмий маълумотларни фарқлаш малакалари, амалий 
фаолиятда илмий билимларни тўғри қўллаш, педагогик вазифаларни малакали 
хал этиш); педагогик мақсадни белгилаш (ташкилотчилик қобилиятлари - 
ўқитиш ва такрорлаш учун оптимал шароит яратиш малакалари, машғулотнинг 


42 
керакли шаклларини танлаш, вақтни тўғри тақсимлаш, ўқув жараёнини керакли 
инвентарь жихозлари билан таъминлаш; ўз меҳнатини ташкил этиш, ҳар қандай 
тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш (эрталиклар, адабий кечалар ва 
бошқалар); педагогик йўналтирилганлик (коммуникатив қобилиятлар: маълум 
бир таълим олаётганлар категорияси учун ҳаммабоп шаклда маълумотни 
тақдим этиш қобилияти, вазиятга қараб маълумотни бериш усул ва 
услубларини тўғрилаш, бировни ишонтира олиш қобилияти, “педагог-педагог”, 
“педагог-ота-она”, “педагог-менеджер”, “педагог-бола” даражаларида касбий 
мулоқотни саводли тузиш; болалар жамоасида ижобий психологик 
микроклиматни яратиш ва бошқалар). 
Касбий тайёргарлик: педагогик такт (интеллектуал меҳнат бўйича 
лойиҳавий қобилиятлар: оддий стандартлар ва қарор услубларини олиб ташлаб, 
янги, ажойибларини излаш; ушбу ва ўз ўзидан маълум нарсадан юқориларини 
кўра билиш; одатдаги муаммоларни асосий боғлиқликларини қамраб олиш; 
қарор қабул қилишнинг бир нечта турли йўлларини аниқ кўра билиш ва ҳаёлан 
энг самаралигини танлаш; барча масалалар хал этилиб бўлинган жойда 
муаммони сезиш ва мавжудлиги; ғоявий ҳосилдорлик; боланинг индивидуал 
ривожланиш ўқув жараёнини, инновацион ўқув режасини, дастурни, ўз 
фаолиятини лойиҳалаштириш ва бошқалар). 
Рефлексив тайёргарлик: педагогик рефлексия (рефлексив қобилиятлар 
сезгирликнинг 3 турини ўз ичига олади: объектни ҳис этиш: реал ҳақиқат 
болаларда қандай акс-садо бераётганига, бунда қай даражада болаларнинг 
қизиқиш ва эҳтиёжлари намоён бўлишига, “уларни педагогик тизимнинг 
талабларига мос келишига” педагогнинг алоҳида сезгирлиги; меъёрни ҳис этиш 
ва такт турли педагогик таъсир кўрсатиш воситалари таъсирида бола шахсида 
ва фаолиятида содир бўлаётган ўзгаришлар ўлчовига алоҳида сезгирликда 
намоён бўлади, умуман қандай ўзгаришлар рўй бермоқда, улар ижобийми ёки 
салбийми, қайси белгиларга кўра улар ҳақида сўзлаш мумкин; даҳлдорлик 
ҳисси педагогнинг шахсий фаолияти камчиликларига, танқидийлиги ва ўқув 
жараёнига жавобгарлик сезгирлиги билан таърифланади). 


43 
Юқоридагилар шахсга йўналтирилган ёндашувни тадбиқ этишда бола ва 
педагог шахсининг алоҳида ривожланиши эмас, балки таълим жараёни яхлит 
субъектининг ривожланиши амалга оширилиши лозимлигидан далолат беради. 
Мазмун-маънолар тизими яхлит субъектнинг ривожланиш кўрсаткичлари 
сифатида намоён бўлади: бола онгида шахсий мазмун-моҳиятлар тизими, 
педагогнинг шахсий, ҳаётий мазмун-моҳияти ва маъновий таркиби.
Мактабгача таълим тизимининг қайта ташкил этилиши - бу, авваламбор, 
мактабгача таълим муассасасига кўпроқ мос келувчи тартибни яратиш. Бундан 
келиб чиқиб, мактабгача таълим муассасаси бола таълим-тарбиясида 
давлатнинг асосий талабларини қондира оладиган ташкилот сифатида қабул 
қилиниши керак.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish