Релаксасия: “Молъ(куя)” ўйини.
Бошловчи: “Жуда зиёли, саронжом-саришта инсон яшаган экан, лекин унинг кийим жавонида куялар пайдо бўлибди. Улар шундай кўп эканки.... Демак команда бўйича куялардан халос бўлишга унга ёрдам берамиз”.
Касбий ўйин.
“Фаолиятдан бир кун”.
Ўйиннинг мақсади: иштирокчилар томонидан у ёки бу мутахассиснинг касбий фаолиятида ўзига хос бўлган томонларини англаб етиш.
Бошловчи қайси касбни танлашини гуруҳ билан муҳокама қилади.
Ўйиннинг шарти: Ҳозир биз биргаликда бирор бир касбни танлаймиз ва шу касб эгаси фаолиятининг бир куни ҳақида ҳикоя тузамиз. Бу ҳикоямиз ноанъанавий бўлади, яъни ҳар бир иштирокчи фақат биттадан сўз айтади, бу сўзлар фақат турдош отлар бўлиши талаб этилади. Масалан, ўқитувчи касбини мисол қилиб олсак: қўнғироқ – танаффус – дарс – иккичи ўқувчи – савол – жавоб - уч баҳо - ўқитувчилар хонаси – директор – жанжал - аълочи ўқувчи – қўнғироқ – мактаб – синф - уй. Бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган сўзлар асосида ҳикоя тузилади.
Гуруҳ бирор бир касбни танлайди. Ўйиннинг муҳим шарти: ҳар бир иштирокчи танланган касб билан боғлиқ бўлган сўзни айтади ва ўзидан олдинги иштирокчиларнинг айтганларини ҳам қайтаради. Шундагина бизнинг ҳикоямиз асар даражасига этиши мумкин. Бу ўйинда танлаган касб ҳақида қандай тасаввурга эга эканлигимиз, шу билан бирга жамоавий ижодкорликка қобилиятимиз борлигини билиб оламиз.
Ўйиннинг бориши.
Бошловчи биринчи сўзни айтади, бошқа иштирокчилар эса навбат билан ўзларидан олдингиларининг сўзларини такрорлаб ундан сўнг эса ўзининг вариантини айтади. Машғулот сўнгида битта иштирокчи айтилган сўзлар иштирокида танланган касб ҳақида тугалланган ҳикоя тузади.
Релаксасия: “Алфавит қатори” ўйини.
Иштирокчилар қисқа вақт ичида бир қаторга шундай жойлашишлари керак-ки уларнинг исмлари алфавит тартибида бўлиши керак
.
Касбий ўйин. “Совға”
Машқ давомида:
1. Гуруҳ билан қандай касб эгасига совға танланаётганлиги, унинг жинси ва ёши аниқлаб олинади.
2. Ҳар бир иштирокчи ўйлаши учун 30 сония вақт ажратилади.
3. Навбат билан совғанинг номи айтилади
Кўрсатма: тасаввур қилинг бизнинг умумий дўстимиз бор ва у бизни туғилган кунига таклиф қилди. 30 сония ичида ҳар биримиз унга совға танлашимиз керак. Бунда учта шартга риоя қилинади. 1-шарт, совға унинг касбига қандайдир боғлиқ бўлиши керак; 2- шарт, совға антиқа бўлиши керак, чунки бу инсон жуда ҳазилкаш, юморга бой инсон, агар унга шунчаки оддий совға олсангиз, у хафа ҳам бўлиши мумкин. 3- шарт, совға қиммат бўлмаслиги керак.
Ҳар бир иштирокчи оз совғасининг номини айтади, нима учун бундай совға танлаганини изоҳлаб беради. Ўйин сўнгида кимнинг совғаси танланган касбга қай даражада мослиги муҳокама қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |