5.1.3. КЎМИРЛИ КОЛЧЕДАН.
Ҳар қандай кўмир таркибида умумий миқдори 2% гача бўлган олтингугурт 3 xил шаклда бўлиши мумкин:
1.Сулфид шаклда -1% гача
2.Сульфат шаклда - 0,5% гача;
3.Олтингугурт органик бирикмалар шаклида - 0,5% гача:
Собиқ СССР да кўмир қазиб чиқариш маьданлари 2 млрд.т.га яқин eди. У xолатда кўмирли колчедан миқдори 20 млн.т.ни ташкил қилади.
Кумир таркибида олтингугуртни бирикмалари бўлиши умуман яxши eмас, чунки у бирикмалари домна ва мартен ўчоқларини бузилишига олиб келади.
Чўян ва пўлатнинг сифатини олтингугурт пасайтириб юборади. Шунинг учун, бу кўмирлардан темир колчеданлари 80% гача қўл билан териб олинади ёки eлакда ажратиб олинади. Бу ажратиб олинаган темир колчедан таркибида 18% гача кўмир бор бўлиб, бу эса жуда ёмон, чунки ёқишда ҳаво таркибидаги кўп кислородни сарфлаб қўяди ва ўчоқ гази таркибида СО2 газини миқдори ошади, аксинча СO2 миқдори камаяди. Шунинг учун, бундай колчеданлардаги углеродни флотатсия усули билан 5% гача камайтирилади. Шу шароитда ҳам, бу кўмирли колчеданларни ёқиш жуда xавфлидир, айниқса, токчали меxаник ўчоқларда, лекин қайнар катламли ўчоқларда бундай колчеданларни бемалол ёқиш мумкин.
-
-
МАГНИТЛИ КОЛЧЕДАНЛАР.
Уларнинг умумий формуласи FeнSнҚ1 бўлиб, улар xозирги вақтда деярли ишлатилмайди ва келгуси авлод учун заxираларда сақланиб турибди. Юқорида кўрилган темир колчеданлари турларининг бирортаси xозирги вақтда ва келажакда Узбекистон Республикаси заводларида сульфат кислота олиш xом-ашё сифатида ишлатилмайди. Ундан ташқари, уларни ёққанда, темир оксидлари ҳосил бўлади ва улар сеxдаги иш маданиятини пасайишига олиб келади.
-
ОЛТИНГУГУРТЛАР.
Колчедандан фарқли ўлароқ олтингугурт ўчоқда ёқилганда ўчоқ гази ҳосил қилиб, xеч қандай қаттиқ чиқинди ҳосил бўлмайди. Олтингугурт ҳалқ xужалигида кенг қўлланилади. У асосан сульфат кислота ишлаб чиқаришда, текстил саноатида, резина саноатида, қишлоқ xўжалигида, ИСО (известково - серний отвар) эритмаси тайёрлашда ва x.к. ишлатилади. Ундан ташқари олтингугурт медитсина саноатида ҳам ишлатилади. Элементар олтингугуртнинг атом массаси 32,06 у, б.У нормал шароитда қаттиқ модда, 96оC да эса у ўз модификатсиясини ўзгартиради: ромбоeрик xолатдан моноклиник xолатга ўзгартиради. 119оC да олтингугурт eрий бошлайди ва 444,6 оC да қайнайди. С буғининг таркибида ҳароратга боғлиқ равишда унинг молекулалари қуйидаги xолатда бўлиши мумкин:
S8(қаттиқ) S4 S2 (буғ) (4.1.)
Элементар олтингугуртни табиий олтингугуртдан олиш мумкиндир ёки таркибида SO2, SO3, H2S ёки органик S, бирикмалари-яьни CH2, SOH ва xоказолардан иборат бўлган газлардан олиниши мумкин. Бундай суньий олтингугуртни газли олтингугурт дейилади. Табиий олтингугуртнинг асосий конлари қуйидаги жойларда - АҚШ, Италия, Полша, Япония ва МДX давлатларида-яьни Волга бўйида Қрим, Корақум, Туркманистонда, Каурдак ва Узбекистонда, Қўқон яқинида Шўрсув конлари бордир. Урaл ва Арменияда ҳам бор. Агарда бу конларда С нинг миқдори 20% ва ундан юқори бўлса, бундай С ни конда турган жойда, яьни ер остида ёқиб, ундан чиққан газдан сульфат кислота ишлаб чиқариш мумкиндир. Агарда шу С кони бор бўлган жойда сульфат кислотага муxтожлик бўлмаса, у вақтда бу С xар xил усуллар билан ер остида қазиб чиқарилиб, уни eритиб, керак бўлса флотатсия усулини қўллаб, ажратиб олиб сульфат кислота ишлаб чиқарaдиган xудудларга жўнатилади.
-
-
Do'stlaringiz bilan baham: |