60
Kasb-hunar ta’limi №4, 2019
миқдори бўйича ўқитувчининг раҳбарлиги
билан тадқиқот олиб бориш учун мавзуни
келишиб оладилар. Мустақил тадқиқотлар
талабаларга анъанавий ўқув дастурига мос
равишда қўшимча маълумотларга қизиқиш,
мавзусини ўрганишга имкон беради. Бу тала
баларга ихтисослик бўйича материални ўр
ганиш ёки тадқиқот тажрибасини олиш учун
йўлдир.[4] “Мустақил таълим талабаларга
ўз қизиқишларини чуқурроқ ўрганиш ва ке
лажакда ўз иқтидорларини қандай ва қаерга
йўналтириш ҳақида муҳим қарорлар қабул
қилиш имкониятини беради” деб та кидлаган
Америкалик мутахассис Давид М.[5]
Ўзбек олимларининг илмий тадқиқот
ларига назар соладиган бўлсак, мустақил
таълим бевосита мустақил фикрлаш билан
узвий боғлиқлиги
сабабли унга берилган
таърифни ҳам келтириб ўтиш мақсадга му
вофиқ: “Мус тақил фикрлаш – инсоннинг ўз
олдида турган муаммоларни мақсад ва вази
фаларини белгилаган ҳолда ўз билими ва ҳа
ётий тажрибаларига таяниб, турли йўл, усул,
воситалар ёрдамида, ўзининг интеллек туал
имкониятлари даражасида мустақил ра
вишда ҳал қилишдан иборат бўлган ақлий
фаолиятидир”.[6]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳ камасининг 2018 йил 24 июлдаги
569-сонли “Муҳаммад ал-Хоразмий номида
ги Тошкент ахборот технологиялари универ
ситетида кадрлар тайёрлаш тизимини туб
дан такомиллаштириш ва
самарадорлигини
ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қа
рорида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологияла ри универси
тети ва унинг филиалларида 2018/2019 ўқув
йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва
коммуникациялари со ҳа сида кадрлар тай
ёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими
га ўтиш қабул қилинди. Ўқиш шаклининг
кредит тизимида ўқув режалардаги умумий
6000 соатнинг 3000 соа ти, яъни 50
фоизи
мус тақил таълим учун ажратилди.
Аудитория соатларини қисқартиришда
педагогик фаолиятнинг асосий эътибори та
лаба ўқитувчи раҳбарлиги ва назорати остида
бажарадиган мустақил ишларга қаратилади.
Бу иш аудитория машғулотларига тайёргар
лик, алоҳида мавзулар бўйича топшириқлар
ишлаб чиқиш, ёзма назорат ишларини бажа
риш, жорий, оралиқ ва якуний назоратларга
тайёргарликни ўз ичига олади.
Барчамизга маълумки талабаларнинг
мустақил иши ўқув режада ажратилган уму
мий соатнинг 50% ини ташкил этади. Ҳо
зирда талабаларнинг мустақил иши фаннинг
ўзига хос томонларидан келиб чиққан ҳолда
ҳар хил турларда ташкиллаштириш имко-
нияти мавжуд.
Талабаларнинг мустақил таълимини за
монавий web-технологиялар асосида таш
киллаштириш модели (1-расм) таклиф эти
лади.
Ўқув жараёнининг асосий қисмида жой
лашган мустақил таълим муҳитида, мустақил
таълимни бошқариш ва
ташкиллаштириш
учун вебга йўналтирилган таълимни бошқа
рувчи тизим (LMS-Learning Management
System) фойдаланилади. Шу тизим асосида
талабаларнинг мустақил таълимини бошқа
риш, мониторингини олиб бориш имкония-
ти мавжуд. Биз таклиф қилаётган модел
LMS-тизим асосида талабанинг мустақил
таълим жараёнидаги барча ҳаракати ва топ
шириқлари назоратда бўлади. [7]
Ҳозирги вақтда дунёнинг нуфузли уни
верситетлари ўзларининг профессор ўқи
тувчилари иштирокида яратилган ўқув
фан ларни очиқ интернет майдонида жой
Таълимий интернет хизматлари (MOOC)
Кейс
технологиялари
LMS асосида ташкил этилган мустақил
таълим жараёнини бошқарувчи вебга
йўналтирилган тизим
Do'stlaringiz bilan baham: