I. Мундарижа :
1. Кириш.................................................................................4
2. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
ўқув фани мавзулар режаси..5- 6
3. Моддий техник таъминот.................................................6
4. Баҳолаш тизими.................................................................8
5. Тавсия этилган адабиётлар ва сайтлар рўйхати………...8
6. Экспорт хулосаси................................................................9-12
Кириш
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Ўқувчиларда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришда мустақил кўникма ва малакаларини шакллантириш.
Фан бўйича ўқувчининг ўзлаштириши лозим бўлган билим ва кўникмалари
автомобиль, двигатель, агрегат ва механизмларга ташҳис қўйиш;
автомобиль, двигатель, агрегат ва механизмларга техник хизмат кўрсатиш;
автомобиль, двигатель, агрегат ва механизмларни жорий таъмирлаш;
енгил автомобилларга сервис хизмат кўрсатиш;
Билим:
автомобиль, двигатель, агрегат ва механизмларга техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик техникаси қоидалари;
автомобиль, двигатель, агрегат ва механизмларнинг носозлик ва бузуқликларини, уларни содир бўлиш сабабларини аниқлаш, бартараф этиш йўл-йўриқлари;
автомобиль ва двигателларга техник хизмат кўрсатиш технологик жараёни ҳамда ишни ташкил қилиш усуллари;
ТХК ҳамда ташхислаш жараёнида фойдаланиладиган асбоб ускуналар ва мосламаларни, уларни ишлаш тартибини ва фойдаланиш қоидалари;
ТХК да меъёрий кўрсаткичлар ва техникавий ҳужжатлар;
автомобиллар ва эҳтиёт қисмларни сақлашни ташкил этиш.
енгил автомобилларга ТХК корхоналари. сервис хизмат кўрсатиш корхоналарида ТХК ва таъмирлаш технологик жараёнини ташкил этиш;
автотранспорт ва енгил автомобилларга ТХК корхоналарининг зона, таъмирлаш хоналарини лойиҳалаш асосларини билиши;
Кўникма:
хавфсизлик техникасига амал қилишни;
автомобилни умумий текшириш ва ташхислашни;
двигатель, совитиш, мойлаш тизимини текшириш, ташхислаш, носозликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишни;
илашиш муфтаси, узатмалар қутиси, карданли узатмани ташхислаш, носозликларни аниқлаш ва уларга ТХК ни;
орқа кўприк, олдинги кўприк, юриш қисми, бошқариш механизмларни носозликларини аниқлаш ва бартараф этишни;
таъминлаш тизими ва электр жиҳозларни текшириш, носозликларини аниқлаш, ТХК ишларини бажаришни;
двигателларни механизм ва тизимларга ТХК бўйича амалий машғулотларни мустақил равишда бажаришни;
автомобилларнинг трансмиссияси, юриш қисми, бошқариш, органларига ТХК бўйича амалий машғулотларни мустақил равишда бажаришни;
барча турдаги автомобилларга ТХК тавсифномаларини махсус маълумотнома асосида тузиб чиқишни мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.
“Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ” ўқув фани мавзулар режаси:
№
|
Ўқув фани (модули) мавзуси ва машғулот турлари бўйича мавзулар мазмуни
|
Ажратилган соат
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |