Касалликлари ва зараркунандаларига қарши



Download 450,69 Kb.
bet69/78
Sana16.03.2022
Hajmi450,69 Kb.
#497348
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   78
Bog'liq
kasallik va zararkunandalarga qarshi kurash 7a528

Ўсимлик

Касаллик

Ишлов бериш муддати

Неча марта ишлов
берилади

3% ли эритма билан эрта баҳорги ишлов

Олма, Нок, Беҳи

Парша, доғлилик, монилиоз

Куртак чиқаришдан олдин ва куртаклар
чиқаётганда

1

Урик, Шафтоли, Олча, Олхури, Гилос

Коккомикоз, монилиоз,
клотеспориоз,
барглар ғижимлануви

Куртак чиқаришдан олдин ва Куртаклар чиқаётганда

1

Узум

Милдью

Куртак чиқаришдан олдин ва куртаклар
чиқаётганда

1

Малина, қулупнай

Барглар
доғдорлиги

Куртак чиқаришдан олдин ва куртаклар
чиқаётганда

1

Вегетация даврида 1% ли эритма билан ишлов бериш

Олма, нок, беҳи

Парша, монилиоз, доғлилик

  • Гуллашдан олдин

  • Гуллагандан кейиноқ

  • 10-15 кун

оралигида

6

Ўрик, олхўри,

Коккомикоз,

  • Гуллашдан

4

шафтоли, олча, гилос

клястероспориоз, барглар
ғижимланиши, монилиоз

олдин

  • Гуллагандан кейиноқ

  • 10-15 кун оралигида




Смородина, крижовник

Антрактоз,
Сенториоз, занг

  • Гуллагандан кейиноқ

  • 10-15 кундан кейин

  • Хосил йиғиб олинганидан

сўнг

3

Малина, қулупнай

Барглар доглилиги

  • Гуллашдан олдин

  • Хосил йиғиб олингандан

сўнг

2

Узум

Милдью, антрактоз

  • Гуллашдан олдин

  • Гуллагандан кейиноқ

  • 10-15 кун оралигида

6

Цитруслилар

Парша,
антрактоз, мальсекко,
мевалар чириши, бактериал некроз

  • Гуллашдан олдин

  • Гуллагандан кейин

  • Мевалар ранг кириши

3







бошланганида




Бутонизация даврида (профилактик тадбир сифатида)

Картошка

Фитофтороз, макроспориоз

  • Касаллик илк белгилари

пайдо бўлганда

  • 10-12 кун оралаб

4

Помидор

Фитофтороз, макроспориоз

  • Мева тугила бошланганда

  • 10-15 кун оралаб

4

Бодринг

Антрактоз, аскохитоз,
пероноспороз, доғлилик

  • Касаллик илк белгилари

пайдо бўлганда

  • 7-10 кун оралаб

3

Қовун ва
тарвузлар

Бактериоз, антрактоз,
пероноспороз, аскохитоз,
доғлилик

  • Касаллик илк белгилари

пайдо бўлганда

  • 10-15 кун оралаб

3

Лавлаги

Церкоспороз

  • Касаллик илк белгилари

пайдо бўлганда

  • 10-15 кун оралаб

3

Пиёз (кўк пиёздан ташқари)

Пероноспороз

  • Касаллик илк белгилари

пайдо бўлганда

  • 10-12 кун

3







оралаб






КАРАТЭ - препарати картошкадаги Колорадо қўнғизи ва бошқа зараркунандаларни йўқотиш учун ишлатилиб, у кўпинча ишлатиш учун қулай бўлган 2 миллилитрли ампулалар шаклида сотилади. Ампуланинг ичидаги препаратни 10 литр сувда эритиб, эрталаб ёки кечки пайт шамол бўлмаган вақтда картошкаларга сепилади. Ишчи эритманинг сарфи 100 квадрат метр майдонга 5-10 литрдир. Унинг химоя муддати эса 15-20 кунни ташкил қилади. Лекин у инсон, хайвонлар, балиқлар ва асаларилар учун анча хавфлидир. Уни охирги марта хосил йиғиб олинишидан 30 кун олдин пуркаш мақсадга мувофиқдир. Ишчи эритма тайёрлаш учун овқатга ишлатилмайдиган идишлардан фойдаланинг. Нафас олиш органларини, кўзни ва терини химоя қилган холда дори сепинг. Дори сепиш пайтида овкатланиш, чекиш ва сув ичиш мумкин эмас. Агар бу препарат кўзга тушиб қолса, уни сув билан яхшилаб ювиб ташлаш керак, терига тушганда эса совунли сув билан яхшилаб ювиш талаб қилинади. Агар препарат зарралари тасодифий равишда ичингизга кетиб қолса, у холда 300 мл сув билан 5-6 таблетка активлаштирилган кўмир ичиб, шифокорга боришингиз лозим. Ушбу препаратни озиқ-овқат махсулотларидан алохида қўйиш ва – 15 дан + 15 градусгача бўлган хароратли жойда сақлаш керак. Оловдан узоқроқ тутиш талаб қилинади. Агар ишчи эритма ортиб қолса, уни сақлашнинг фойдаси йўқ. Бушаган ампулаларни эса ёқиб юбориш ёки кўмиб ташлаш керак бўлади.
БИ-58 ушбу препарат шираларга, кемирувчи ва сўрувчи хашоротларга қарши курашиш учун мўлжалланган. Уни ўсимлик ривожланиш даврида қуруқ ва шамолсиз вақтда пуркаш мақсадга мувофиқ. Кўпинча 5 мл – ли ампулаларда чиқарилгани учун уни қуйидаги жадвалда кўрсатилган миқдордаги сувда эритилади:

Ўсимлик тури

Зараркунанда

Сув миқдори

Олма ва нок

Қалқондор, битлар,

3-5 литр




меваҳўр, қўнғизлар,
барг еювчилар




Олма

Олма гули еювчилар

4 литр

Олхўри

Битлар

3-5 литр

Барг еювчилар

4 литр

Узум

Битлар, қўнғизлар, барг
буровчилар

2-4 литр

Цитруслилар

Оқ қанот, битлар,
қалқондорлар

2 литр

Лавлаги

Турли хил
зараркунандалар

6-8 литр

Карам

Карам пашшаси, бити

5-9 литр

Сабзавотлар

Турли хил
зараркунандалар

6-10 литр

Картошка

Турли хил
зараркунандалар

2-3 литр

Смородина

Барг буровчи, галлица,
битлар

3-5 литр

Малина

Турли хил
зараркунандалар

4-9 литр

БИ-58 билан ишлов хосилни йиғишдан 30 кун аввал амалга оширилиши керак ва у икки марта амалга оширилади.
ТОПАЗ – препарати иссиқхоналарда ва очиқ дала майдонларида ўстирилаётган бодрингларни, смородинани, узумни, шафтолини ва атиргулларни касалликлардан химоя қилиш учун ишлатилади. Касалликнинг илк белгилари пайдо бўлганда янги тайёрланган эритмани ўсимликларга пуркаш керак бўлади. Бу ишни эрталаб ёки кечки пайт, шамол бўлмаган вақтда, баргларни бир текис хўллаган холда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Охирги ишлов хосил йиғиб олишдан 20 кун олдин амалга оширилиши тавсия этилади. Препарат сувга аралаштирилаётганда у доимий
равишда аралаштирилиб турилиши керак. Ўсимлик гуллаган пайтда Топазни пуркаш мумкин эмас. Уни бошқа препаратлар билан қўшиб ишлатиш ҳам тавсия этилмайди. Таъсир қилиш муддати 3 кун бўлиб, химоя 10-14 кун давом этади. Қуйидаги жадвалда препаратнинг ишлатилиши хусусиятлари келтирилган:

Ўсимлик

Касаллик тури

Сарф нормаси (литр/га)

Неча марта ишлов
берилади

Кутиш муддати (сутка)

Бодринг:

  • Очиқ далада

  • Иссиқхонада

Унли шудринг

0,125-0,15



2


20


0,5-0,75

3

3

Смородина

Унли
шудринг

0,2- 0,4

4

20

Узум

Оидиум

0,4-0,5

3

20

Шафтоли

Унли шудринг, мева
чириши

0,5-1,0

3

20

Олча

Коккомикоз

0,3-0,4

2

-

Малина

Кулранг чириш,
доғланиш

0,3-0,6

2

-

Олма

Унли
шудринг

0,3-0,4

4

20

Атиргул

Занг
касаллиги,
Унли шудринг

0,75-1,0


3

20

Препарат билан қайта ишлов бериш интервали 12-14 кун бўлиб, ишчи эритманинг сарфи қуйидагича бўлиши керак:

  • Узум ва мевали дарахтлар – 600-800 литр/га

  • Очиқ майдондаги бодринг – 300-400 литр/га

  • Иссиқхонадаги бодринг – 1000-1500 литр/га

ХОМ – Мис оксихлориди, хўлланадиган препарат шаклида ишлаб чиқарилади ва ундан сабзавотлар, мевали ва манзарали ўсимликларнинг касалликларига қарши курашиш учун фойдаланилади. Ундан фойдаланиш учун препаратнинг қуйида келтирилган жадвалдаги миқдорини озгина сув билан аралаштириш ва сўнгра сувнинг қолган қисмини қўшиш керак бўлади. Ўсимликларни янги тайёрланган эритма билан қуруқ, шамол бўлмаган пайтда пуркаш керак бўлади.

Ўсимлик тури

Препарат сарфи

Касаллик тури

Хосил йиғиб олишдан неча кун олдин ишлов
берилади

Неча марта ишлов
берилади (энг кўпи)

Картошка

10 литр сувга 40
грамм, гуллаган вақтида
пуркалади

Фитофтороз, макроспориоз

20

5

Қанд лавлаги




Церкоспороз

20

3

Помидор




Фитофтороз,
макроспориоз, Доғлилик

20

4

Бодринг




Пероноспороз, антрактоз,
бактериоз

20

3

Пиёз




Пероноспороз

20

3

Олма, нок,
бехи




Парша, монилиоз

20

6

Олхури, шафтоли, урик, олча,
гилос




Кластероспориоз, коккомикоз,
монилиоз, барг
ғижимлашуви

20

4

Узум




Милдью,
антрактоз

30

6

Манзарали экинлар ва гуллар

10 литр сувга 30-40 грамм,
гуллашдан олдин ва кейин
пуркалади

Занг касали, доғлилик

-

2

Бу препарат балиқлар учун хавфли, шунинг учун унинг сувга тушишига йўл қўймаслик керак. Эритма тайёрлаш учун овқатга ишлатиладиган идишларни ишлатмаслик ва индивидуал химоя воситаларидан фойдаланиш зарур. Иш вақтида чекиш, сув ичиш ва овқатланиш мумкин эмас. Ишдан сўнг эса қўл ва юзларни совун билан яхшилаб ювиш керак. Агар препарат кўзга ёки терига тушиб қолса, уни сув билан 15 минут давомида ювиб ташлаш керак бўлади. Агар ичингизга кетиб қолса, активлашган кўмир билан 6-10 стакан сув ичиш керак бўлади.
СУДАРУШКА – ушбу препарат помидорлар, қалампир ва баклажонлар учун комплекс ўғит бўлиб, унда 15% азот, 9% фосфор (P2O5), 9% калий (K2O) ва микроэлементлар: Рух – 1,5%, Марганец – 2,1%, Кобальт – 0,04%, Мис –
0,25%, Магний – 2%, Молибден – 0,04%, Бор – 1,5% мавжуд. У замбуруғли касалликларга қарши профилактика қилиш ва хосилдорликни кўпайтириш учун ишлатилади. Ўсимликларда микроэлементларнинг етишмовчилиги кўрсатгичлари қуйидагилардир: Куртак ва ёш барглар сўлийди, сариқ доғлар пайдо бўлади ва барглар рангининг ёрқинлиги анча сусаяди. Ушбу препаратнинг 1 чой қошиғини (4 грамм) 10 литр сувда эритилади ва ўсимликлар қуйидаги жадвалга биноан эрталаб ёки кечқурун озиқлантирилади (эритма ўсимлик тагига қуйилади):


Download 450,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish