Пионлар – бу гул учун энг хавфли зараркунандалардан бири хмел ва гўнг чумолисидир. Уларнинг кейинчалик капалакка айланадиган қуртлари пионнинг илдиз қисми билан озиқланадилар ва уларни устки хамда ички қисмлардан кемирадилар, гул сокларини ичадилар, баргларни еб қўядилар ва ундан ташқари, улар кўпчилик замбуруғли касалликларни ҳам тарқатадилар. Пионларнинг яна бир душмани - нематодалар ва симқуртлардир.
Атиргуллар – бу гулнинг душманлари бошқаларига кўра анча кўпроқдир. Атиргул кемирувчининг личинкалари атиргул барглари ва наъматак барглари билан озиқланадилар. Катта хашоротлар эса янги ўсиб чиқаётган ўсимталарга тухум қўядилар ва натижада бу ўсимталар қийшиқ-қинғир бўлиб ўсадилар. Барг қирқувчи ари эса асаларига жуда ўхшаш бўлади ва атиргул баргининг бир қисмини узиб олиб, уясига олиб кетади. Атиргул бити ва унинг личинкалари эса бутонлар ва ўсимталардан сокларни сўриб оладилар ва натижада ўсимлик қийшайиб ўсади, бутонлар эса очилмайди. Ўргимчаккана, барг буровчилар, нематодалар ва уларга ўхшаш бир қанча зараркунандалар ҳам атиргулга катта зарар етказадилар.
Гулларнинг юқорида айтиб ўтилган зараркунандаларига қарши курашиш учун сабзавотларда ишлатиладиган турли хил тадбирлар ишлатилиши мумкин. Аввало, кузда гулларнинг илдизларига ишлов бериш, атрофини чопиқ қилиш, бегона ўтлардан тозалаш керак бўлади. Экиш учун фақатгина соғлом кўчатларни ва гул пиёзларини танлаш керак. Агар бирор бир
ўсимликнинг қандайдир қисми зарарланган бўлса, энг яхшиси, уни олиб ташлаш ва йўқотиш мақсадга мувофиқ бўлади. Турли хил зараркунандаларни йўқотиш учун уларни механик ёки бошқа усулларда ушлаш ҳам маъқул бўлади. Бунинг учун баҳор ва ёзда уларга қопқонлар қўйилади. Касаллик жуда ҳам авж олиб кетган холларда эса турли хил кимёвий воситалар ишлатилиши мумкин.
Ўсимликларга кимёвий ишлов беришдаги хавфсизлик чоралари
Ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши кимёвий кураш воситаларининг барчаси инсон, уй хайвонлари, қорамол, парранда- даррандалар, асаларилар ва ипак қурти учун ўта заҳарли хисобланади. Шунинг учун пестицидлардан фойдаланилганда албатта эҳтиёт чораларига риоя қилиш, захарланишнинг олдини олиш, атроф-мухитга ва экологияга зарар келтирмаслик, кимёвий моддаларнинг сув хавзаларига тушишига йўл қўймаслик керак. Заҳарли кимёвий моддалар билан ишлашга фақат соғлом, ёши 18 дан кам бўлмаган инсонларга рухсат берилади. Хомиладор ва эмизикли аёлларга эса асло рухсат этилмайди. Иш бошлашдан аввал эҳтиёт чоралари бўйича маслахат ва тегишли кўрсатмалар олинади. Кимёвий моддалар билан ишловчилар шаҳсий химоя воситалари билан таъминланишлари керак. Улар противогаз, комбенизон, резина ёки керзовый этиклар, резина қўлқоплар, баланд ўсимликларга ишлов бераётганда эса ёпинчиқ билан таъминланишлари зарур. Заҳарли кимёвий моддалар уй-жой ва ахолига зарар етказмаслиги учун иссиқхоналар герметизация қилинади. Очиқ майдонларда эса ишлов берилаётган жойлар инструкцияда белгиланган масофада бўлиши, улар атрофида эса огохлантирувчи белгилар қўйилиши керак. Иш вақтида ичиш, чекиш ва овкатланиш мумкин эмас. Бегоналар махсус кийимсиз ишлов вақтида у ерга яқинлаштирилмайди. Иш тугаганидан сўнг ва овқатланиш танаффусида махсус кийимлар ечилади. Қўллар аввал охакли таркибда, кейин совун билан яхшилаб ювилади. Ундан сўнг юз ва бўйинлар совун билан ювилади. Ишлар тамомлангандан кейин махсус кийим
кимёвий моддалар қолдиқларидан тозаланади. Уни аввал кальций содасининг сувли эритмасига 1-2 соатга ивитиб қўйилади (0,5 кг кальций содаси 10 литр сувга) кейин сиқиб олинади ва совунли сувда ювилади. Резина оёқ кийими ва қўлқоплар хлорли охак бўтқасида зарарсизлантирилади, кейин эса сувда ювилади. Эритма қолдиқлари ва ифлосланган сувни ерни чуқур кавланиб, улар устидан охак ташланиб, кўмилади. Ишлов берилган майдонлар яқинида хайвон ва паррандалар боқишга 30 кунгача йўл қўйилмайди. Ишлов берилаётган жойлар яқинида асалари инлари бўлиши мумкин эмас. Куннинг иссиқ соатлари ва тезлиги 3 м/сек дан ошиқ бўлган шамол вақтида ўсимликларга кимёвий моддалар билан ишлов бериш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |