Молиявий ҳисобот консолидацияси (консолидация инглизча consolidate сўзидан олинган бўлиб, бирлаштирмоқ, мустаҳкамламоқ деган маънони англатади) бу юридик жиҳатдан мустақил, аммо иқтисодий ва молиявий томондан ўзаро боЃлиқ икки ѓки ундан ортиқ компаниялар ҳисоботларини бирлаштиришдир.
Халқаро ҳисоб андозаларига кўра консолидацияланган молиявий ҳисобот бош корхона раҳбарлигидаги корхоналар гуруҳи учун умулаштирилган молиявий ҳисоботни тайѓрлаш ва тақдим этиш билан шуЃулланади. Консолидацияланган молиявий ҳисобот моддалари корхоналар гуруҳидаги молиявий аҳвол, операциялар натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришга оид ахборотга бўлган эҳтиѓжни қондириш мақсадида ривожлантирилган.
«Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонуннинг 17-моддасида бир ѓки бир неча шўъба корхоналар, филиаллар ва ваколатхоналарга эга бўлган Бош корхонанинг консолидацияланган молиявий ҳисобот тузиши назарда тутилади. Мазкур модда талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамлама молиявий ҳисоботларига жорий этилмайди.
Консолидацияланган молиявий ҳисоботда молиявий ҳисобот шаклларининг барча турлари тўлЃазилади.
Консолидацияланган молиявий ҳисоботни тузиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 28 декабрда 580-сон билан рўйхатга олинган «Консолидацияланган молиявий ҳисоботлар ва инвестицияларни шўъба хўжалик жамиятларида ҳисобга олиш» деб номланган 8-сон БҲМА билан тартибга солинади. Ушбу БҲМАга биноан консолидацияланган молиявий ҳисоботни бош хўжалик юритувчи жамият назоратида бўлган хўжалик юритувчи жамиятлар тузади. Бош жамият томонидан назорат қилинадиган хўжалик юритувчи субъект шўъба корхона деб юритилади. Демак, консолидацияланган молиявий ҳисобот фақат бош жамиятда мулкчилик шакли ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар назорат қилинадиган шўъба корхоналар бўлгандагина тузилади.
Бунда юридик жиҳатдан мустақил ҳар бир корхона, бош ѓки шўъба корхона, ўз операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритишлари ва уларнинг натижаларини алоҳида молиявий ҳисобот кўринишида расмийлаштиради.
Консолидацияланган молиявий ҳисобот юридик жиҳатдан мустақил ташкилотнинг ҳисоботи ҳисобланмайди, унинг мақсади солиқ солинадиган фойдани аниқлаш эмас, балки ягона хўжалик механизми сифатида корпоратив бошқарув тўЃрисида умумий тасаввур олишдир.
Консолидацияланган молиявий ҳисоботларни тайѓрлаш пайтида бош жамият ва унинг барча шўъба жамиятларининг молиявий ҳисоботлари бир хилдаги моддаларни сатрлар бўйича қўшиш йўли билан бирлаштирилади. Аммо, бунда корпоратив гуруҳ аъзолари ўртасидаги битимлар консолидацияланган молиявий ҳисоботга киритилмайди, фақат учинчи шахслар билан бўлган операциялар ҳисобга олинади.
Консолидация пайтида қуйидагилар чиқарилиши зарур: