15.2. Касса муомалаларини ҳисобга олиш
Касса муомалаларини юритиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 24 январдаги 376-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар томонидан касса муомалаларини юритиш қоидалари» билан тартибга солинади.
Бевосита корхона кассасидан нақд пулни олиш ва сарфлаш билан боЃлиқ бўлган муомалалар касса муомалалари жумласига киради. Барча мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз кассаларида нақд пул қолдиқлари лимитлари чегарасида нақд пулларни сақлаб туришлари ва уларни тушумдан олиб, меъѓрлар чегарасида фойдаланишлари мумкин.
Касса муомалаларини олиб бориш учун корхона штатидан кассир ажратилади. У ўзи қабул қилиб олган барча бойликларнинг бут сақланиши учун тўлиқ моддий жавобгар шахс ҳисобланади. Кассирни тайинлаш бўйича буйруқ чиққанидан сўнг корхона раҳбари уни касса муомалаларини олиб бориш тартиби билан таништириши, тўлиқ якка моддий жавобгарлик ҳақида у билан шартнома тузиши шарт. Кассир ўз вазифаларини ҳеч кимнинг зиммасига юклай олмайди. Кассирни вақтинчалик алмаштиришга эҳтиѓж туЃилганида корхона раҳбарининг қарори асосида унинг вазифалари бошқа ходим зиммасига юкланади. Ўз навбатида, у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўЃрисида шартнома тузилади. Кассир тўсатдан ишни ташлаб кетишга мажбур бўлганида (касал бўлганида ва бошқа ҳолларда) унинг ҳисобдорлигидаги бойликларни корхона раҳбари тайинлаган шахслардан иборат комиссия бошқа кассирга ўтказади. Бунда қайта ҳисоблаш натижалари ва бойликларни бериш ҳақида далолатнома тузилади, унга комиссия аъзолари имзо чекади.
Корхона раҳбари пул маблаЃларининг кассада бут сақланишини таъминлайдиган зарур шароитларни яратиши лозим. Касса учун керагича жиҳозланган алоҳида хона, сейф ажратилиши зарур. Иш охирида кассир касса сейфини калит билан бекитиши ва сурЃучли муҳр билан муҳрлаши шарт. Сейф калити ва муҳр кассирда сақланади, калитнинг бошқа нусхалари кассир муҳрлаган пакетлар, қутичаларда корхона раҳбарида туради.
Кассир нақд пул белгилари ва тангаларни кассага қабул қилиб олишда Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг тўловга яроқлилик аломатларини аниқлаш қоидаларига риоя қилиши лозим. Бу қоидаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг ҳақиқийлигига шубҳа туЃдирмайдиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Гербининг тасвири, атайлаб бузиш аломатлари бўлмаган, шунингдек, бузилиш тарзидан қатъий назар юза томони (ўнги)да қийматининг тўлиқ миқдори ва тасвири сақланган ҳарфли серия ва рақамлари тўлиқ сақланган қоЃоз пуллар ва тангалар тўловга яроқли ҳисобланади.
Ќуйидаги камчиликларга эга бўлган қоЃоз пулларни корхоналар тушум сифатида сўзсиз қабул қилиши ва банкка топшириши шарт:
Do'stlaringiz bilan baham: |