Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet153/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Òàêðîðëàø ó÷óí ñàâîëëàð

  1. Ìåҳíаòãà ҳࢠòўëàø ôîíäèíèíã òàðêèáè íèìàëàðäàí òàøêèë òîïãàí?

  2. Ìåҳíàòãà ҳࢠòўëàøíèíã ¢àíäàé øàêëëàðè ìàâæóä?

  3. Ìåҳíàòãà ҳࢠòўëàø ҳисоби қандай ҳужжатларда расмийлаштирилади?

  4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳисоби қандай юритилади?

  5. Меҳнат таътили ҳамда касаллик варақаси бўйича ҳақ тўлаш ҳисобини юритишнинг моҳияти нимада?

  6. Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ажратма ва тўловлар таркибига нималар киради?

  7. Иш ҳақи фондининг ишлатилиши устидан назоратни ким олиб боради?



15-боб. Пул маблаЃлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисоби
15.1. Пул маблаЃлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобининг вазифалари

Иқтисодий категорияга амал қилувчи ҳар бир мамлакат ривожланишининг асосий воситаларидан бири пул бўлиб, бозор иқтисодиѓтига ўтиш ва унда иш юритишда унинг ўрни ва аҳамияти янада ошиб боради. Дарҳақиқат, пул – «бозор тили» деб бежиз айтилмаган. Ҳар бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромад ва харажатлар, молиявий талаблар ва мажбуриятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражада фақат пулда ифода қилинади.


Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѓтида бозор муносабатларининг ривожланиши жараѓнида шартномавий асослари меҳнат воситалари ва кредитларини харид қилиш, маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш бобида битимлар тузаѓтган корхоналар ўртасида муносабатлар кенгайиб бормоқда. Бундан ташқари, бюджет, банклар, суЃурта органлари, турли жамоат ташкилотлари, хайрия фондлари, бевосита ходимлар ва ҳоказолар билан тўлов муомалалари амалга оширилмоқда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг Ѓоятда кенг ва хилма-хил доираси билан амалий алоқалар корхона хўжалик фаолиятининг мунтазам ва объектив жиҳатдан муқаррар белгисига айланмоқда. Корхоналар ўртасидаги ҳар хил тўловлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар моддий, меҳнат ѓки бевосита пул муносабатлари асосида пайдо бўлиши мумкин, лекин охир-оқибатда улар одатда муайян томоннинг фойдасига пул қарзи тусини олган мулкий мажбурият кўринишида намоѓн бўлади.
Барча мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг пул маблаЃлари, хоҳ у ўз маблаЃи бўлсин, хоҳ қарзга олинган бўлсин, кассада сақланувчи пул қолдиқлари ва оборотда фойдаланиладиган тушумнинг бир қисмидан ташқари, унинг банкдаги ҳисоб-китоб счЄтида сақланиши лозим. Банк корхонанинг ҳисобварақларидан пулни ўтказиш ва бериш тўЃрисидаги ҳамда банк қоидалари ва банк билан корхона ўртасидаги шартномада кўзда тутилган бошқа муомалаларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини бажаради.
Ҳисоб-китоб счЄтидан тўловлар мол етказиб берувчилардан олинган материал ва асосий воситалар учун, бюджет ва суЃуртага бўлган қарзларини тўлаш учун, иш ҳақи бериш учун кассага пул маблаЃлари олиниши ва бошқа мақсадлар учун амалга оширилади. Ҳар бир тўлов корхона билан, яъни ҳисоб-китоб эгаси билан келишган ҳолда амалга оширилади, лекин қуйидаги ҳолларда банк корхонанинг ҳисоб-китоб счЄтидан маблаЃларни бошқа ташкилотлар ҳужжатлари асосида ечиб олади: молия органларининг буйруқлари асосида, агар солиқларнинг тўлаш муддати ўтиб кетган бўлса; кредитдан фойдаланганлик учун фоиз; банк хизмати учун ва ҳоказо.
Нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда томонларнинг масъулияти ҳар бир иштирокчи учун белгиланади. Масалан, мол етказиб берувчи учун бу – шартномага ва юклаб жўнатилган маҳсулотга мувофиқ амалга оширилган пул эквивалентини ўз вақтида олиш, харидор учун – мол етказиб берувчи томонидан шартнома шартларининг бажарилиши.
Шу билан бирга банклар ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар, мижозлар олдида қабул қилган мажбуриятлар бажарилмагани учун моддий жавобгар бўлади; уларнинг вазифалари – тўлов муомалаларини ўтказишнинг белгиланган қоидаларига қатъий риоя этилишини амалда таъминлаш, хизмат кўрсатаѓтган корхона ва ташкилотларнинг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўЃрисида»ги қонунида кўзда тутилган ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бузишга ва иқтисодий манфаатларини камситишга йўл қўймаслик, ушбу қоидаларни қўллаш амалиѓтини мунтазам равишда умумлаштириш, ишлаб чиқиш ва тўлов муомалаларини тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишдир.
Корхоналар томонидан бюджет ва турли фондлар ўртасидаги қарзларни узиш пул тўлов воситасида амалга оширилади. Ликвид активлар бўлган пул маблаЃлари ѓрдамида корхоналар маблаЃларининг пул шакллари ишлаб чиқариш заҳиралари, меҳнат қуроллари ва ҳоказоларга айлантирилиши, пул тушумини ва ундан ўрин олган соф даромадни олиш амалга оширилади. Шундай қилиб, тўлов тизими ва тўлов муомалалари маблаЃлар доиравий оборотини таъминлашнинг энг муҳим омили бўлиб майдонга чиқади, уларни ўз вақтида тугаллаш эса ишлаб чиқаришнинг узлуксиз жараѓнини таъминлашнинг зарурий шарти бўлиб хизмат қилади.
Тўловлар, асосан, нақд пулларни ишлатмасдан, корхонанинг банкда очган ҳисоб-китоб, валюта ѓки бошқа хил ҳисобварақлари орқали ѓки нақд пуллар билан ўзаро ҳисоб-китоблар кўринишида амалга оширилади (нақд пулсиз ѓки нақд пулли ҳисоб-китоблар).
Ҳисоб-китоб муомалаларини банк орқали ўтказиш корхоналарнинг ўзлари белгилаган иш ҳақи фондларига, хизмат сафарлари ва хўжалик харажатлари лимитларига риоя қилишларини ҳар томонлама назорат қилиш, корхонанинг давлат бюджети билан солиқлар, йиЃимлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишини, мол етказиб берувчиларнинг ҳисобварақлари ва тўлов талабномаларига ўз вақтида ҳақ тўлашни кузатиб бориш, корхонага турли мақсадлар учун, муайян таъминот ҳисобидан ссудалар бериш ва мазкур ссудаларнинг белгиланган муддатда қайтарилишини кузатиш ва ҳоказолар имконини беради.
Банк орқали нақд пулсиз ўтказишлар йўли билан тўловлар шакли ѓрдамида нафақат мол етказиб берувчилар билан улардан келиб тушган моддий бойликлар учун ѓки харидорлар билан улар сотган маҳсулотлар, бажарган ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар, балки шунингдек бюджет билан солиқлар бўйича, турли хил дебитор ва кредиторлар, бош (асосий) компания ѓки бирлашма билан (ички доиравий, ички хўжалик ҳисоб-китоблар), касаба уюшма ташкилоти билан ҳисоб-китоблар ҳамда бир қанча бошқа тўловлар амалга оширилади.
Пул маблаЃларининг нисбатан кичик суммаларидан ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобот берувчи шахслар билан хизмат сафарлари харажатлари, касса орқали муомала қилинадиган нақд пулларга ҳарид қилинган ѓки сотилган бойликлар (қимматликлар) учун нақд пулли ҳисоб-китоблар қилишда фойдаланилади. Пул маблаЃлари барча ҳисоб-китобларда воситачи бўлгани сабабли, табиийки, республика халқ хўжалигида маблаЃларнинг бир маромдаги доиравий айланишини, бозор иқтисодиѓти соҳасида фаолият юритишни таъминлаш учун барча ўзаро тўловлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар тўЃри ва ўз вақтида бажарилиши зарур. Ўз навбатида, пул маблаЃлари, тўлов, ҳисоб-китоб ва кредит муомалаларини ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширишга жиддий таъсир кўрсатади.
Корхонанинг молия бухгалтерияси, одатда, барча тўлов ва ҳисоб-китоб муомалаларини бажаради, молиявий, тўлов, ҳисоб-китоб ва кредит муомалалари ҳисобини, ушбу муомалаларни қонунларга мувофиқ ўз вақтида ва тўЃри расмийлаштириш устидан назоратни амалга оширади.
Бозор иқтисодиѓти шароитида пул маблаЃлари билан биргаликда қисқа муддатли инвестициялар катта аҳамиятига эгадир. Мамлакатимизда инвестицион муҳитни барпо этиш ҳамда инвестицион фаолиятни ривожлантириш ишлари амалга оширилаѓтган вақтда қисқа муддатли инвестицияларнинг иқтисодиѓтдаги ўрни янада ошади.
Иқтисодий тизимда пул маблаЃлари ва қисқа муддатли молиявий инвестицияларнинг амал қилишини тартибга солиш ва такомиллаштириш, энг аввало, уларнинг ҳисобда тўЃри ва ўз вақтида акс эттирилишига боЃлиқдир.
Бухгалтерия ҳисоби олдида пул маблаЃлари ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олиш бобида қуйидаги асосий вазифалар туради:

  1. корхонанинг пул маблаЃларини самарали бошқариш мақсадлари учун зарур ахборот билан таъминлаш;

  2. мазкур шароитларни тартибга солувчи меъѓрий ҳужжатлар талабларига риоя этган ҳолда нақд пулсиз ўтказишлар ва нақд пуллар воситасида зарур тўловлар ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

  3. ҳисоб регистрларида тўлов ва ҳисоб-китоб муомалалари пул маблаЃларининг мавжудлиги ҳамда ҳаракатини тўлиқ ва тезкор акс эттириш, зеро корхона пул маблаЃларининг ҳаракати корхона амалий фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади;

  4. пул маблаЃларидан корхонада ишлаб чиқилган лимитлар ва сметаларга мувофиқ фойдаланишнинг амалдаги қоидаларига риоя қилиш;

  5. пул маблаЃлари ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатининг инвентаризациясини ташкил этиш ҳамда белгиланган муддатларда ўтказиш;

  6. кассада, банклардаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа ҳисобварақларда пуллар мавжудлиги ва бутлигини назорат қилиш;

  7. пул ресурсларининг ҳаракат оқимини прогнозлаш ва пул маблаЃларининг ҳаракат оқимини мақбул ҳолга келтиришни тартибга солиш бўйича тегишли бошқарув қарорларини тайѓрлаш;

  8. қисқа муддатли инвестициялар билан боЃлиқ муомалаларни ўз вақтида ҳисобга олиш.




Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish