Асимметрик шифрлаш алгоритмлари. Ахборот-коммуникация тармоқларида маълумотлар алмашинувининг мухофазасини таъминлаш масалаларини ечишда симметрик калитли крпитоалгоритмлар асосида яратилган криптотизим қанчалик ишончли бўлмасин, барибир ундан амалда фойдаланиш жараёнида баъзи ечилиши керак бўлган муҳим хавфсизликни таъминлаш масалалари келиб чиқиши мумкин. Масалан, калитларни тизим фойдаланувчиларига тарқатиш масаласи. Бу масалани ечиш учун, ишлаб чиқилган бардошли калитларни тизим фойдаланувчиларига етказиш хавфсизлиги кафолатли таъминланган бўлиши талаб этилади. Бунинг учун эса яна бирор криптотизимдан фойдаланишга тўғри келади. Бу масаланинг ечими классик ва замонавий алгебрада олинган илмий натижалар асосида яратилган очиқ калитли криптотизимларнинг вужудга келиши билан хал этилди. Очиқ калитли криптотизим моҳияти ҳар бир фойдаланувчи учун бирини билган холда иккинчисини топиш, ечилиши мураккаб бўлган масала билан боғлиқ калитлар жуфтлигини яратишдан иборат. Бу жуфтликни ташкил этувчи калитлардан бири очиқ, иккинчиси махфий деб эълон килинади. Очиқ калит ошкора эълон килинади, махфий калит фақат унинг эгасигагина маълум булади. Бирор фойдаланувчининг очиқ калитини билган ҳолда унинг махфий калитини топишнинг амалий жиҳатдан мумкин эмаслиги, ечилиши мураккаб бўлган масаланинг хал этилишини талаб қилиши билан кафолатланади. Очиқ маълумот, шу маълумотни олиши керак булган фойдаланувчининг очик калити билан шифрланиб унга узатилади. Шифрланган маълумотни олган фойдаланувчи фақат узигагина маълум булган махфий калит билан уни дешифрлаб, очиқ маъумотга эга булади. Таъкидлаш лозимки, очиқ калитли криптотизимлар алгоритмларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
1. Сақланадиган ва узатиладиган маълумотларнинг махфийлиги мухофазасини таъминловчи мустақил восита сифатида.
2. Калитлар тақсимотининг мухофазасини таъминловчи восита сифатида. Очиқ калитли криптотизимлар алгоритмлари анъанавий криптотизимлар алгоритмларига нисбатан мураккаб хисоблаш жараёнларини талаб этиши натижасида паст тезликка эга бўлиб, ундан кўпроқ калитларни тақсимлашда фойдаланилади. Сўнгра, катта хажмдаги маълумотларни узатишда соддароқ хисоблашларга асосланган юқори тезликка эга бўлган тизимлардан фойдаланилади.
3. Аутентификация, яъни маълумотлар ва уларнинг муаллифлари хақиқийлигини аниқлаш услублари воситаси сифатида.
Do'stlaringiz bilan baham: |