86. Идеал текис антенна тушунчасига таъриф беринг
Идеал ясси антенна деб, шундай қўзғалган сиртга айтиладики, унинг ҳар бир нуқтасида Е ва Н векторларнинг тангенциал ташкил этувчилари бир хил йўналишга, амплитуда ва фазага эга бўлади, яъни координаталарга боғлиқ бўлмайди
(1+cos ) кўпайтувчи – нурлатувчи сирт элементи (Гюйгенс элементи) йўналганлик характеристикаси, Е ва Н текисликларда бир томонга йўналганлик хоссаларини белгилайди. Шунинг учун, идеал ясси антеннанинг йўналганлик характеристикаси
асосан тизим кўпайтувчиси билан аниқланади.Идеал ясси антеннанинг ярим қувват бўйича йўналганлик диаграммаси
кенглиги Е ва Н текисликлар учун
формулаар орқали топилади.
87. Кузгатилган сиртнинг чизикли фаза таксимоти
Нурлатувчи сиртнинг носинфазлиги ё мазкур антеннанинг қурилмаси хусусиятларига, ё антеннанинг аниқ бажарилмаганлигига хосдир. Фазавий бузилишлар антеннанинг йўналганлик хоссаларини бузади. Бироқ, айрим холларда нурлатувчи сиртда махсус шаклдаги йўналганлик диаграммаларини олиш ва йўналганлик диаграммасини бошқариш (фазода йўналганлик диаграммасининг ҳолатини ўзгартириш) мақсадида, фаза тақсимланишининг махсус қонунияти ўрнатилади. Умумий ҳолда фаза тақсимланиши икки координатанинг функцияси бўлиши мумкин. Бироқ, тадқиқотни соддалаштириш учун одатда, фазанинг координаталарга алоҳида боғлиқлиги кўриб чиқилади. Агар тўғри бурчакли координата тизими бошини тўғри туртбурчакли нурлатувчи сирт марказига жойлаштирилса, у холда антеннанинг нурлатувчи сиртидаги майдон фаза тақсимланиши
юзага келадиган фазавий тақсимланиш ташкил этувчиларига мос келадиган максимал фаза силжиши, бу ерда а – антенна сиртининг ўлчами. Қўзғатувчи майдон фазаси ўзгаришининг монотон қонуни етарлича аниқлик билан мазкур қаторнинг биринчи учта ташкил этувчиси орқали - чизиқли, квадратиква кубик, ифодаланиши мумкин: Айрим ҳолларда антеннанинг фазавий тақсимланиши қаторнинг битта ташкил этувчиси орқали етарлича ифода этилади.Етарлича содда фазавий тақсимланишларнинг (чизиқли, квадратик ва
кубик)антенна йўналганлик хоссаларига таъсирини кўриб чиқамиз.Бунда
қўзғатувчи майдон амплитудаси координатага боғлиқэмасдеб фараз
қиламиз.
88. Кузгатилган сиртнинг квадратик фаза таксимоти
Бир текис чизиқли панжаранинг йўналганлик ва диаграммасининг кенгайиши ва бурилишига ҳамда унинг ЙКига нисбатан чиқарилган бу хулосалар берилган ҳолда ҳам ўринли ҳисобланади.
квадратик фаза тақсимланиши йўналганлик диаграммасининг айланишини келтириб чиқармайди. 2max нинг барча қийматларида у юза нормалига нисбатан симметрик қолади. Чунки бу тақсимланиш нурлатиш сирти марказига нисбатан симметрик. Фаза 88 квадратик ўзгаришининг нурлатувчи сирт йўналганлик хоссаларига таъсири қуйидагича: йўналганлик диаграммаси япроқлари орасида ноллар йўқолади; ён япроқлар сатҳи ошади; 2max нинг катта қийматларида ҳам йўналганлик диаграммасининг асосий япроғи кенгаяди, ён япроқларни кенгаяётган асосий япроқ бутунлай ютиб юборади. Фаза силжишининг 2max қийматларида асосий япроқнинг иккига бўлиниши кузатилади: максимал нурланишнинг иккита йўналиши юзага келади, нормал бўйича нурланиш камаяди. Бинобарин, квадратик фаза тақсимланиши йўналганлик диаграммасининг бузилишига ва антенна йўналганлик хоссаларининг ёмонлашувига олиб келади. Максимал фаза силжишларида (450 дан ошмайдиган) ярим қувват бўйича йўналганлик диаграммаси асосий япроқ кенглиги ҳамда ён япроқлар сатҳи бўйича идеал ясси антенна йўналганлик характеристикасидан кам фарқланади
Do'stlaringiz bilan baham: |